|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 470/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
463
бўлган ечимни топиш бугунги кунда валюта опционлари билан боғлиқ
операциялар аҳамиятини янада оширишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрь «Валюта
сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар
тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонининг қабул қилиниши амалдаги
валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини
либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо
фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган эди[2].
2017 йилда бошланган банк секторини ислоҳ қилишнинг фаол босқичи валюта
бозорини либераллаштиришга улкан ҳисса қўшди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда “Валютани тартибга
солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-573-сон Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши
муносабати билан валюта операцияларининг амалиётдаги мавжуд турлари
қамраб олинди ҳамда қонунчиликдаги нормалар максимал даражада
қисқартирилди[3].
Ўзбекистонда валюта бозорини эркинлаштириш борасида амалга
оширилган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси
валюта биржасида чет эл валюталари савдолари ҳажми 2022 йилда 20,599
млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига
нисбатан 2023 йилда мазкур кўрсаткич 18,5 фоизга ўсиб, 25,294 млрд. АҚШ
долларига етган[4].
Жаҳон валюта бозорлари фаолиятининг сутка давомида узлуксиз фаолият
кўрсатишининг
таъминланганлиги,
тараққий
этган
мамлакатларда
мамлакатларда банк тизимини ривожланганлиги ва Хитой, Ҳиндистон каби
давлатларда
банк
тизимини
жадал
ривожланаётганлиги
валюта
операцияларининг амалга оширишнинг муҳим институционал асоси
ҳисобланади.
|
| |