“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
460
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бугунги
кунда мамлакатимизда
фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда баҳоланган
мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида тан олиш ва молиявий ҳисоботларда
акс эттиришда шаффофлик ва ҳаққонийликни таъминлаш,
молиявий
ҳисоботларда учрайдиган рискларни баҳолаш, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига риоя қилиш ва бизнес рискларини бошқариш долзарб
масалалардан биридир.
Баҳоланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида
тан олиш ва акс
эттириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади ҳамда амалга оширилади
Баҳоланган мажбуриятларнинг халқаро амалиётда турлари жуда ҳам кўп,
масалан, суд низолари, иш ҳақи, солиқлар, кредитлар бўйича фоизлар,
реструктуризация,
зарар келтирувчи шартномалар, мажбурий бадаллар ва
бошқалар шулар жумласига киради. Баҳоланган мажбуриятнинг миқдори
ҳақиқий маълумотлар ёки ҳисоб-китоблар асосида аниқланади. Мисол учун,
иш ҳақини ҳисоблаш ходимлар томонидан ишлаган ҳақиқий соатлар ёки
кунлар асосида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, солиқ ҳисоби
амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ кутилаётган солиқ мажбурияти
асосида ҳисобланиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, мажбуриятларнинг амалда бажарилиши келажакда
содир бўлса ҳам, мажбуриятлар улар пайдо бўлган
даврда бухгалтерия
ҳисобида тан олинади. Мисол учун, агар ойлик иш ҳақи ҳисобланган бўлса,
улар кейинги ойда ҳақиқий тўлов амалга оширилган бўлса ҳам, ҳисобланган
ойда тан олинади.
Баҳоланган мажбуриятлар тегишли ишчи счётларда акс эттирилади. Улар
одатда счётларнинг кредит томонида бошқа шахслар олдидаги
мажбуриятларни акс эттиради. Шу
билан бирга, дебетда мажбуриятнинг
хусусиятини акс эттирувчи тегишли харажатлар ҳисобга олинади (масалан,
“Иш ҳақи харажатлари” ёки “Солиқ харажатлари” ва бошқалар).
Баҳоланган мажбуриятлар хўжалик юритувчи
субъектнинг молиявий
ҳисоботида, одатда, бухгалтерия балансида унинг аниқ миқдори ва қиймати,
шу билан бирга, баҳоланган мажбуриятларнинг моҳияти,
уларнинг
кутилаётган муддати ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини
тушуниш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тегишли ишчи ҳужжатларда
очиб берилиши мақсадга мувофиқдир.
Умуман олганда, баҳоланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида
тўғри тан олиш ҳамда молиявий ҳисоботларда акс эттириш хўжалик юритувчи
субъект молиявий ҳисоботларининг ишончлилиги ва тўлиқлигини таъминлаш
учун муҳим саналади.