|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 466/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
459
агентликнинг ўз рейтинг методикаси ва рейтинг индекслари мавжуд бўлиб,
турли усуллардан фойдаланишади ва аналитик хисоботларида суғурта
ташкилотнинг молиявий фаолиятини тўлиқ акс эттиради. Ўзбекистонда
мавжуд суғурта ташкилотлари ичида фақат 10таси молиявий барқарорлик
даражасини кўрсатувчи ишончлилик рейтингларига эга холос. Аудитор ўз
текшируви давомида ушбу рейтинг агентликлар ҳисоботи ва хулосаларидан
ҳам аудит жараенида фойдаланиши мумкин. Фикримизча суғурта
ташкилотларга мўлжалланган маҳсус миллий рейтинг шкаласини жорий этиш
ва халқаро стандартлар асосида мувофиқлаштириш керак. Суғурта
ташкилотлар томонидан олинган молиявий мустаҳкамлик рейтинг даражаси
талабларини ўз вақтида бажарилиши ва молиявий кўрсаткичлари белгиланган
меъёрга мос келиши тўғрисида ахборот аудит ҳисоботида акс эттирилиши,
аудит сифатини оширади.
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДА БАҲОЛАНГАН МАЖБУРИЯТЛАРНИ
ЁРИТИБ БЕРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ф.Очилов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти
Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда
баҳоланган мажбуриятлар аксарият ҳолатларда суд жараёнлари бўйича
мажбуриятлар,
солиқ
мажбуриятлари,
турли
кафолатлар
бўйича
мажбуриятларни тан олиш натижасида молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб
кўрсатиш рискларини келтириб чиқариши мумкин. Мазкур мажбуриятларни
ҳаққоний баҳолаш хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ва манфаатдор
томонларга потенциал молиявий рискларни баҳолаш ва уларни бошқариш
стратегияларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Баҳоланган мажбуриятларни
ҳисобга олиш хўжалик юритувчи субъектга молиявий ресурсларини самарали
бошқариш,
келажакда
юзага
келиши
мумкин
бўлган
молиявий
мажбуриятларни башорат қилиш ва режалаштириш, уларнинг ўз вақтида ва
самарали бажарилишини таъминлашга хизмат қилади(2-расм).
|
| |