|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 469/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
462
тузилмалар фаолияти мунтазам равишда назорат қилиб турилиши ва
бухгалтерия ходимлари ҳар бир ҳолатдан хабардор бўлишлари керак. Агарда
хўжалик юритувчи субъектда товар-моддий захиралар бўйича камомад ёки
ортиқчалик ҳолатлари, яъни исталган ноқонуний ҳаракатнинг юзага келиши
назорат тизимининг яхши ишламаётганлиги ёки назорат амалларининг
қўлланилмаётганлигидан далолат беради.
Демак, товар-моддий захиралар бўйича уларнинг сақланиши ва
сарфланиши жойларида раҳбарият томонидан моддий жавобгар шахслар
фаолиятининг тўлиқ назорат қилинмаслиги фирибгарлик ҳолатларининг
юзага келишига сабаб бўлади. Бироқ ҳозирги иқтисодиёт шароитида товар-
моддий захираларни назорат қилиш бўйича рақамли технологияларни кенг
қўллаш имкониятлари юзага келмоқда.
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИНГ ВАЛЮТА БОЗОРИДАГИ
ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
С.Якубова, Республика валюта биржаси ходими
2023 йилда жаҳон валюта бозорининг ҳажми 805 миллиард АҚШ
долларига етди. IMARC Group келажакка назар ташлар экан, 2032 йилга келиб
жаҳон валюта бозори ҳажми 1 466 миллиард АҚШ долларига етишини қайд
этган ҳолда 2024-2032 йилларда йиллик ўсиш суръати 6,92 фоиз бўлишини
прогноз қилмоқда. Бу каби ҳолатларнинг вужудга келишига халқаро савдо
майдонларида замонавий технологиялар интеграциялашувининг кучайиб
бориши, валюта айрибошлаш хизматларига бўлган талабни юзага
келтирадиган халқаро бизнеснинг глобаллашуви, шунингдек, инфляция, фоиз
ставкалари ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши каби турли иқтисодий
омилларнинг таъсири кучайиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда[1].
Бугунги кунда жаҳон валюта бозорида амалга ошириладиган
операцияларнинг турлари бўйича тақсимотини таҳлил этадиган бўлсак, унда
валютавий своп, тўғридан тўғри форвард ва валютавий своп ҳамда валюта
опционлари асосий ўринларни эгаллайди. Валютавий своп операциялари
мазкур операциялар ичида энг катта сегментни ташкил этади.
Валютавий своп операцияларининг энг юқори улушга эга эканлиги
халқаро савдода ликвидлилик ва рискни бошқариш зарурати мавжуд эканлиги
билан изоҳланади. Мультивалютавий операциялар билан шуғулланувчи
компаниялар валюта курси ўзгариши рискини камайтириш мақсадида айнан
валютавий своп операцияларидан фойдаланадилар. Шунингдек, узоқ
муддатли валютавий своп битимлари молиявий режалаштиришда
барқарорлик ва аниқ кутилмаларни таъминлайди. Тўғридан тўғри форвард
операциялари ва валютавий своп битимлари валюта рискларини хеджирлашда
фойдаланиладиган муҳим инструментлар бўлиб, келажакда валюта
курсларини бошқариш ва фиксирлаш зарурати билан боғлиқдир. Халқаро
савдонинг мураккаб тузилишга эга эканлиги ва трансчегаравий инвестициялар
оқимининг ошиб бориши билан валюта опционлари, ўз навбатида сальбий
валюта курси ўзгариш рискидан ҳимоя қилади. Ўзгарувчан бозорларга хос
|
| |