• “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman 461
  • ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР АУДИТИДА ИЧКИ НАЗОРАТ




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet468/520
    Sana16.05.2024
    Hajmi8,74 Mb.
    #237908
    1   ...   464   465   466   467   468   469   470   471   ...   520
    Bog'liq
    03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

    ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР АУДИТИДА ИЧКИ НАЗОРАТ 
    ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
    М.Хайитбоев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети PhD. 
    Хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захираларни текшириш 
    аудиторлик текширувларида марказий ўринни эгаллайди. Аудиторлик 


    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
    mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
     
    461 
    текширувлари амалиёти шуни кўрсатадики, агарда хўжалик юритувчи 
    субъектларда бухгалтерия ҳисоби тизими яхши йўлга қўйилган бўлса ва ички 
    назорат самарали ишласа товар-моддий захиралар ҳисоби бўйича ишлар тўғри 
    йзлга қўйилганлигидан далолат беради. 
    Аудиторлик текширувларида энг кўп эътибор қилинадиган жиҳатлардан 
    бири хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар бўйича ҳисоб 
    ҳолати ва ички назорат тизимига тўғри баҳо бериш ҳисобланади. Товар-
    моддий захиралар бўйича бухгалтерия ҳисоби тизимига баҳо беришда 
    қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: 
    -
    товар-моддий захиралар бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатлари тўғри 
    юритилаётганлиги; 
    -
    товар-моддий 
    захираларнинг сақланиши ва ҳаракати тўғри 
    юритилаётганлиги; 
    -
    омбор хўжалигининг тўғри йўлга қўйилганлиги; 
    -
    товар-моддий захиралар бўйича моддий жавобгар шахслар 
    бириктирилганлиги ва бошқалар. 
    Аудиторлик текширувларида ички назорат тизимини баҳолаш юзага 
    келиши мумкин бўлган хатоларни аниқлаш ва уларни камайтириш мақсадида 
    ўтказилади. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектда ички назорат тизими йўлга 
    қўйилиши шарт. Одатда ички назорат тизими самарали ишлашига хўжалик 
    юритувчи субъектнинг раҳбари жавобгар ҳисобланади. Мулкчилик шакли ёки 
    ташкилий-ҳуқуқий шаклидан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларда 
    ички назорат тизимига баҳо бериш ички аудит хизмати, тафтиш комиссияси, 
    комплаенс назорат бўлими, таваккалчилик таҳлили бўлими орқали амалга 
    оширилади. 
    Ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шуни 
    таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда кўпгина хорижий компаниялар ўзларида 
    ички аудит хизмати фаолияти самарали ташкил этишдан манфаатдордир. 
    Чунки чики аудит хизмати ташқи аудитдан фарқли ўлароқ кундалик ёки 
    таъбир жоиз бўлса операцион фаолиятни мунтазам теекшириб боради. Ташқи 
    аудиторлик текширувлари кўпроқ молиявий ҳисобот аудитига қаратилса, ички 
    аудит хизмати кўпроқ операцон фаолиятга эътибор қаратади. Шу боисдан 
    товар-моддий захиралар аудитида ички аудит хизматини самарали ташкил 
    этиш муҳимдир. 
    Товар-моддий захиралар аудитида ички аудит хизмати маълумотларидан 
    фойдаланиш назорат рискига тўғри баҳо беришда муҳим роль ўйнайди. Ички 
    аудит хизмати маълумотлари субъектда назорат тизими қай даражада 
    самарали ишлаётганлигини аниқлашда муҳим манба ҳисобланади. Одатда 
    товар-моддий захиралар бўйича ички назорат тизимига баҳо беришда назорат 
    саволномаларидан кенг фойдаланилади. Мазкур усул орқали товар-моддий 
    захираларнинг сақланиши ва сарфланиши, ҳисобнинг мазкур бўлими бўйича 
    хатоларни ўз вақтида аниқлаш ва тузатиш бўйича ҳолатларга баҳо берилади.
    Маълумки, ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ички назоратга 
    муҳтожлик сезади. Яъни субъектдаги турли хил бўлинмалар, таркибий 



    Download 8,74 Mb.
    1   ...   464   465   466   467   468   469   470   471   ...   520




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР АУДИТИДА ИЧКИ НАЗОРАТ

    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish