|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 465/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
458
takomillashmaganligi bilan bogʻliq. Marketing tadqiqotlarini oʻtkazish, innovatsion
mahsulotlarga talabni aniqlash, intellektual mulkni himoya qilish asosida
innovatsion faoliyat qoʻllab-quvvatlanishi lozim.
СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИНИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИДАН
ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТИ
М.Абдураимова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Суғурта ташкилотлари харажатларининг асосий қисми суғурта
тўловларини тўлашга кетади. Шунинг учун суғурта тўловлари бўйича
тўловлар асослилиги ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда
суғурталанувчиларга суғурта тўловларини тўлаш бўйича рад жавобларининг
асослилигини текширишга кўп вақт ажратилади.
Суғурта ташкилотлар фаолиятининг хусусиятлари уларни махсус
резервлар ташкил қилишга зарурият туғдиради. Текширув жараёнида ташкил
қилинган суғурта резервларни асослилигини ва қабул қилинган
мажбуриятларга мувофиқлигини, суғурта фаолиятини назорат қилувчи орган
томонидан белгиланган, суғурта резервларини жойлаштириш (инвестиция
қилиш) шартларига риоя қилингалигини аниқлаш керак.
Суғурта хизматларининг таннархига киритиладиган харажатлар таркиби
эътиборли хусусиятларга эга, бу ўз ўрнида молиявий натижаларнинг
шаклланишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун текширув жараёнида у ёки бу
харажатларнинг суғурта хизматларнинг таннархига киритилишининг
асослилигини ва молиявий натижаларни шаклланишини аниқлаш керак.
Суғурта ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказишнинг ўзига хос
хусусиятлари қуйдагилардан иборат:
Суғурта ташкилотларида мавжуд булган асосий воситалар, материаллар,
ишчилар билан ҳисоб-китоб каби операцияларнинг аудит ўтказиш тартиби
бошқа
юридик
шахслардагига
ўхшаш
олиб
борилади.
Суғурта
ташкилотларининг йиллик баланси ва ҳисоботи адиторлик текшируви
ўтказилгандан кейин, аудиторлик хулосаси асосида матбуотда чоп этилади.
Суғурта ташкилотлари аудитининг ўзига хослиги Ўзбекистон Республикасида
суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунлар ва меъёрий
хужжатларнинг мавжудлиги билан белгиланади. Суғурта ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини бошқача тартибда олиб борилиши ҳам аудит ўтказишни
бошқа корхона ва ташкилотлардагидан фарқлайди.
Суғурта қонунчилигида суғуртачининг молиявий барқарорлигини ва
унинг тўлов қобилиятини таъминлаш бўйича қатъий талаблар қўйилган. Шу
сабабли аудитор суғурта ташкилот активлари ва мажбуриятларини меъёрий
муносабатларини сақлашини текширишга алоҳида эътибор бериши керак. Бу
борада суғурталовчиларнинг молиявий мустахкамлигини баҳоловчи
рейтинглар алоҳида ўрин тутади. Хозирги пайтда Ўзбекистонда,
суғурталовчиларнинг тўловлилик қобилиятини баҳоловчи «молиявий
ишончлилик рейтингларини» 3та ташкилот, яъни “SAIPRO” РА, “Ахбор–
рейтинг” РА ва “Prime rating service” рейтинг агентликлари мавжуд. Ҳар бир
|
| |