“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
478
бири бўлган Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”да AloqaBusiness ва Zoomrad
номли
мобил иловалари, Internet-banking хизмати, Sms-xabarnoma хизмати
каби электрон банк хизматлари мавжуд. Алоқабанк 2023 - йил 24-октабрдан
27-октабргача
давом
этган
Ўзбекистон
ахборот-коммуникация
технологиялари ҳафталиги доирасида AloqaBusiness рақамли
хизматлар
платформасини тақдим этди
345
.
Мазкур AloqaBusiness Алоқабанк экотизими ва унинг ҳамкорларининг
энг яхши маҳсулот ва хизматларини ўзида бирлаштиради. Ушбу платформа
бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва Алоқабанк мижозлари
самарадорлигини
оширишга,
шунингдек,
тадбиркорликни
ривожлантиришни таъминлашга кўмак беради.
Бу ўринда бизнес учун мазкур экотизим онлайн тўловларни қабул қилиш,
хизматлар
савдосини
амалга
ошириш,
бизнес
жараёнларини
автоматлаштириш, кредитлаш ва бўлиб-бўлиб тўлаш тизими фаолияти,
логистика, инвестицияларни бошқариш ва бошқа қатор восита ва хизматларга
уланиш маълумоти ва бошқа техник тавсифларни беради
346
.
Хусусан, АТ “Алоқабанк”нинг мобил иловалари мамлакатимиз тижорат
банкларининг
мобил иловалари орасида етакчи, масалан 2023 йил якуни
бўйича АТ “Алоқабанк”нинг Zoomrad мобил иловаси 35 та тижорат банклар
орасидан 7 чи ўринни эгаллаганлигини келтириб ўтиш мумкин
347
.
Пластик
картаси мавжуд бўлмаган потенциал фойдаланувчилар ушбу илова орқали
картага онлайн буюртма бериш ёки банкка ташриф буюрмасдан банк
карталарини расмийлаштириш имконияти яратилганлиги эътиборга
моликдир.
Шунингдек, Zoomrad иловаси орқали мобил алоқа, интернет
хизматлари, коммунал ва давлат хизматлари, онлайн-дўконлардан харид учун,
электрон ҳамённи тўлдириш ва бошқа тўловларни амалга ошириш мумкин.
Ушбу иловадан фойдаланиб, қулай шартларда омонатларга пул қўйиш ёки
онлайн микроқарз олиш имконияти яратилганлигини алоҳида келтириб ўтиш
мумкин
348
.
Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши бутун дунёда банк
хизматларини кўрсатиш шартларини тубдан ўзгартирди. Ривожланаётган
банкларнинг Internet технологиясидан фойдаланган ҳолда фонд бозорида
ҳисобларни бошқариш ва операцияларни
амалга ошириш имкониятлари
ошмоқда. Хусусан, АТ “Алоқабанк”да шундай тизимлардан бири “Internet-
banking” ҳисобланади. Мазкур “Internet-banking” тизими банк мижозларига
банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш хизматларини тақдим этмоқда.
Ушбу хизматлар доирасида мижоз қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
-
онлайн тарзда турли молиявий ҳужжатларни банкка тақдим этиш;
-
мижоз ўз ҳисобварақлари ҳолати ва амалга оширган операциялари
345
Разработана платформа цифровых сервисов AloqaBusiness, Новости Узбекистана (podrobno.uz)
346
https://aloqabank.uz/uz/corporate/banking/mobile-app/-Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”
расмий сайти
маълумотлари.
347
O‘zbekistonda eng ommabop bank ilovalari reytingi | by Aziz Ismoilov | Medium
348
https://aloqabank.uz/uz/private/remote-banking/mobile-app/-Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” расмий
сайти маълумотлари