“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
476
тизими барқарорлигини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан,
“...банкларни трансформация қилиш тўғрисида XXI асрнинг бошларида пайдо
бўлган дезинтермедиация назариясида...” ҳам мазкур масалага алоҳида
тўхталиб ўтилган
339
. Кейинги ўн йилликларда қатор етакчи давлатларда
молиявий воситалар ва бозорларнинг жадал ривожланиши кузатилаётган
бўлсада, молиявий воситачилик тизими ўзининг анъанавий тавсифини
йўқотиши мумкинлиги таъкидланмоқда
340
. Ушбу жараёнлар оқибатида юзага
келаётган муаммолар қаторида мазкур тизим муассасаси ўз пировард
мақсадини йўқотиши, функцияларини қўллаш самараси пасайиши натижасида
транзакция ҳажмининг ортиши, тасодифий ўзгаришларнинг барқарорлиги
таъсири кучайиши каби омилларни келтириб ўтиш мумкин.
Кейинги йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларида “...2030 йилга
бориб анъанавий усулда фаолият юритаётган молиявий компанияларнинг 80
фоизи ўз фаолиятини тугатиши башорат қилинмоқда”
341
. Шу ўринда
турли
мамлакатларда воситачиликнинг намоён бўлиш хусусиятлари ва табиати
ўзаро фарқланишига кўра, таъсир омиллар ҳам турлича намоён бўлиши
мумкин.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси
сифатида банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг
турлари кенгайиб
бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мазкур
масалага тўхталиб, “Энди банклар ресурс жалб этиш бўйича “ўз аравасини ўзи
тортиши” керак. Шундагина бозор шароитига мос, замонавий бошқарув
тизимига эга молиявий институтга айлана олади”
342
дея алоҳида таъкидлаб
ўтганлиги, мамлакатимизда “...онлайн банк
хизматлари фойдаланувчилари
(юридик ва жисмоний шахслар) сонини. 2020 йилга нисбатан 2025 йилда
15 млн.га етказиш ёки 1,7 мартага ошириш, 2030 йилда эса, бу кўрсаткични
20 млн.га етказиш ёки 2,0 баробарга ошириш...”
343
«Рақамли Ўзбекистон -
2030» стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларидан бири сифатида
белгиланганлиги эътиборга моликдир.
Мамлакатимизда фаолияти кўрсатаётган
банкларнинг корпоратив
трансформацияси шароитида улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар
сифати ва қамровини ошириш муҳим вазифадир. Бу ўринда банк тизимини
ислоҳ қилиш борасида рақобат муҳитини қарор топтириш,
уларнинг
фаолиятини бозор тамойиллари ва замон талаблари асосида қайта ташкил
этиш ҳамда хусусий капитал иштирокини кенгайтиришга қаратилган саъй-
339
Современный экономический словарь
/
Б
.
А
.
Райзберг
,
Л
.
Ш
.
Лозовский
,
Е
.
Б
.
Стародубцева
. - 6-е изд.,
перераб. и доп. - Москва : ИНФРА-
М
, 2023. - 512 с.
340
Козлова С. Ю. Дезинтермедиация в банковском секторе: сущность и особенности проявления. // Журнал
“Теория и практика общественного развития, 2012, № 2, с. 325-227.
341
Gartner Says Digitalization Will Make Most Heritage Financial Firms Irrelevant by 2030.//
https://www.gartner.com/.
342
Банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. //
https://president.uz/
uz/lists/view/2961
343
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон - 2030»
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон
Фармони. // https://lex.uz/docs/5030957.