1-Кейс.
Mikrobiologiya laboratoriyasining tuzilishi va uning jixozlanishi. Laboratoriyada ishlash qoidasi. Surtma tayyorlash texnikasi. Oddiy bo’yash usullari.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Бактериологик лабораторияга олиб келинган биологик ашёдан суртма тайёрлаб, Грам усулида бўяш керак. Бунинг учун врач-бактериолокка қайси лаборатория жиҳозлари ва қандай бўёқлар керак бўлади?
|
2.Бемордан олинган биологик ашёдан бактериологик суртма тайёрланди. Уни Ожешко усулида бўяш учун қайси бўёклардан фойдаланилади?
|
2-Кейс. Mikroorganizmlar morfologiyasi, strukturasi, bakteriyalarning kimyoviy tarkibi.Murakkab bo’yash usullari va axamiyati.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Йирингдан тайёрланган суртмада кокклар аниқланди. Уларнинг қайси авлодга мансублигини аниқлаш учун қўшимча нималарни билиш зарур?
|
2.Бактериологик лабораторияга эпидемик менингит деб шубҳаланилган бемордан орқа мия суюқлиги олиб келинди. Суртмада қайси микроорганизмлар аниқланиши мумкин. Грам бўйича улар қандай бўяладилар?
|
3.Нажасдан тайёрланган суртмада грамманфий таёқчалар аниқланди. Уларнинг ҳаракатчанлигини аниқлаш учун қайси усуллардан фойдаланилади?
|
3-Кейс. Mikroorganizmlar fiziologiyasi: ozik muxitlari, ularning klassifikasiyasi.nafas olishi, o’sishi va ko’payishi. Aerob va anaerob bakteriyalarni sof kulturasi.
Sterilizasiya, dezinfeksiya, aseptika va antiseptika.Antibiotiklar, ularning klassifikasiyasi. Mikroorganizmlarning antibiotiklarga sezgirligini aniklash usullari.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Микроорганизмларнинг соф культурасини ажратиб олишда сунъий озиқ муҳитларидан фойдаланилади, лекин улар маълум талабларга жавоб бериши шарт. Булар қандай талаблар ва буни нима учун билиш керак?
2.Бемордан олинган биологик ашёдан ичак таёқчаси ажратиб олинди. Соф культура олиш ва ичак микрофлорасининг бошқа вакилларидан уни фарқлаш учун қайси озиқ муҳит ишлатилади. Фарқлаш қандай амалга оширилади?
|
3.Анаэроб инфекция бор деб шубҳаланилган бемордан ашё сифатида жароҳат экссудати олинди. Қўзғатувчи соф культурасини ажратиб олиш учун анаэроб шароит яратиш усулларини айтиб беринг.
|
4.Жарроҳ ўзининг иши жараёнида стерил боғлов материлларини ишлатади. “Стерил” терминининг маъноси нима? Боғлов материаллари қандай стерилланади?
|
5.Талабалар ошхонасида талабаларга пастеризацияланган сут сотишди. “Пастеризацияланган” деганда нимани тушунасиз ва у қандай ўтказилади?
6. Бактериолог-шифокор тиф-паратифлар касаллигига шубҳа қилинган бемордан олинган қонни электив Рапопорт озиқ муҳитига экди. “Электив озиқ муҳит”, деганда нима тушунилади ва нима учун қон Рапопорт муҳитига экилди?
|
4-Кейс. Umumiy virusologiya: tuzilishi, klassifikasiyasi, reproduksiyasi. Bakterofaglar
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Лабораторияда вабо вибрионининг соф культураси ажратиб олинди. Худди шундай штаммлар канал сувида ҳам борлигини қайси усул ёрдамида исботлаш мумкин?
|
2.Бурун-ҳалқум суртмасидан грипп вируси ажратиб олиниши керак. Бу қандай амалга оширилади?
|
3.Полиомиелитга шубҳаланилган бемор шифохонага ёткизилди. Ундан қандай биологик ашё олинади? Нима учун?
|
4.Лабораторияга полиомиелитга шубҳаланилган бемордан биологик ашё олиб келинди. Вирус ажратиб олиш учун қайси биологик объектлар керак?
|
5.Лабораторияда цитопатоген таъсирга эга бўлган вирус культураси ажратиб олинди. Ажратиб олинган вирус қайси усулда идентификация қилинади?
|
6.Қон топшириш бўлимида қон зардобида НвsAg борлиги назорат қилинади. Нима учун ва бу қайси усуллар ёрдамида амалга оширилади?
|
8.Тошкент шаҳридаги Вирусология интститутига вирусли гепатитга шубҳаланилган бемор қон зардоби олиб келинди. Касалликка ташҳис қўйиш ва уни фарқлаш учун қайси усуллар қўлланилади?
|
5-Кейс. Dorivor o’simliklar xom ashyosining mikroflorasi. O’simliklarda kasallik qo’zg’atuvchi mikroorganizmlar. Tayyor dorilarning mikroflorasi va aniqlash usullari.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Даволаниш учун олинган мойчечакни дамламаси олиниб, ичиш учун тавсия қилинганда,беморда ичак фаолияти бузилиши кузатилган,сабабини айтиб беринг?
2.Тайёрланган экстракт беморга берилганда МНЦ да ўзгаришлар ва алахлаш юзага келган. Экстрактни таркибида қандай микроорганизмлар бор?
6-Кейс. Infeksiya xaqida tushuncha. Virulent va patogen mikroorganizmlar.Infeksion kasalliklarni klassifikasiyasi va laboratoriya diagnostika usullari
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Юқумли касалликлар шифохонасига дизентерия деб шубҳаланилган бемордан текширилувчи биологик ашё олиб лабораторияга жўнатилди. Бактериологик лабораторияда врач бактериолог дизентерия ташҳисини тасдиқлаш учун нималарга эътибор бериши керак?
|
2.Беморлардан олинган биологик ашё озиқ муҳитларга экиб, текширилганда дизентерия қўзғатувчиларига хос колониялар ўсди. Врач бактериолог ажратиб олинган колонияларни қандай идентификация қилади?
|
3.Қорин тифи билан оғриб ўтган шахсларни бактерия ташувчанликка текшириш натижасида қўзғатувчи топилмади. Текширилган шахслар бактерия ташувчи эмаслигини тасдиқласак бўладими? Якуний хулоса бериш учун қандай биологик ашё қўшимча текширилиши лозим?
|
4.Стационарга икки опа-сингил мушакларнинг кучсизланиши, нарсаларнинг кўзга икки бўлиб кўриниши, овоз бўғилиши, ютишнинг қийинлашуви, нафас олишнинг бузилиши белгилари билан тушди. Ушбу симптомлар бошланишидан бир неча соат олдин улар уйда тайёрланган консерваланган замбуруғ истеъмол қилишган. Шифокор дастлабки ташҳис қўйиб, бемордан биологик ашё олиб, лабораторияга жўнатди. Лабораторияда ташҳис қўйиш учун қайси микробиологик усул, қандай олиб борилади?
|
7-Кейс. Immunitet, immunitet turlar. Organizmning immun xolatiga baxo berish usullari
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Шифокор беморда бирламчи иммунологик текшириш ўтказмоқда. Бунинг учун у қайси иммунологик тестлардан фойдаланиши керак?
|
2.Шифокор беморда қорин тифи борлигига шубҳаланмоқда. Бунда серологик ташҳис қайси усуллар билан ва касалликнинг қайси ҳафтасида қўйилади? Нима учун?
|
3.Билвосита гемаглютинация реакцияси қўйилганда қуйидаги натижалар олинди: 1:2 дан 1:256 гача бўлган суюлтирилмаларда планшет чуқурчалари тубида эритроцитлар “соябон” ҳолида, 1:512 ва 1:1024 суюлтирмаларида эса “тугмача” ҳолида чўкмага тушди. Ишлатилган зардобнинг антителолар титри қандай?
|
4.Комплементни боғлаш реакцияси қўйилганда бир пробиркада эритроцитларнинг тўлиқ гемолизи кузатилса, иккинчисида гемолиз бўлмади. Шу пробиркалардан қайси бири назорат учун, қайсисига антиген аралаштирилган?
|
8-Кейс. Mikroorganizmlar genetikasi. Mikroorganizmdagi uzgaruvchanlik va ulardan tibbiyotda foydalanish. Vaksinalar va zardoblar.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Ҳар бир маданиятли киши овқатланишдан олдин қўлини совун билан ювиши керак. Совун ишлатишдан қандай мақсад кўзланади?
|
2.Жароҳатларга бирламчи ишлов бериш учун бўёқлар ишлатилади. Қайсилар? Уларнинг таъсир механизми нимадан иборат?
|
3.Бактериологик лабораторияга текшириш учун балғам олиб келинди. У бактериологик жиҳатдан текшириб бўлингач, канализацияга тўкишдан олдин қандай ишлов берилиши керак? Нима учун?
|
9-Кейс. Patogen gram manfiy (meningokok va gonokoklar) va gram musbat kokklar.(stafilokokklar, streptokokklar)
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Бактериологик лабораторияга ашё сифатида жароҳатдан йиринг олиб келинди. Суртма тайёрлаб кўрилганда кўриш майдонида стафилококклар кузатилди. Кейинги текшириш режасини тузинг ва хулоса қилинг.
|
2.Бактериологик лабораторияга ашё сифатида томоқдан ва бурундан олинган суртма келтирилди. Кейинги текширишлар режасини тузинг.
|
3.Ўнг қўлтиқ остида карбункул ривожланган бемор шифохонага мурожаат қилди. Ташҳис қўйиш ва уни даволаш учун Сиз кўрадиган чора-тадбирлар.
|
4.Чап товони жароҳатланган бемор Сизга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Нимадан хавотирланасиз ва Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
|
5.Бемор бирданига ҳарорат кўтарилиши, бош оғриши, қалтириш шикоятлари билан шифокорга мурожаат қилди. Шунгача унинг бармоғида йиринг бўлиб, у уйда даволанган. Ташҳис қўйиш учун қандай микробиологик текшириш ўтказасиз ва Сизнинг кейинги ҳатти-ҳаракатингиз.
|
11-Кейс. Yuqumli ichak kasalliklari, ichak tayoqchasi mikrobiologik xususiyatlari. Ovqatdan zaharlanishni keltirib chikaruvchi mikroorganizmlar: salmonellyoz, botulizm.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Тўққиз ёшли боланинг йўғон ичак нормал микрофлораси текширилганда Эндо муҳитида қизил рангли, S кўринишли колониялар билан бир қаторда рангсиз колониялар ҳам аниқланди. Идентификация қилинганда ҳар иккала колониядаги микроорганизмлар ҳам бир турга мансублиги аниқланди. Бундай вазиятни изоҳланг ва баҳо беринг.
|
2.Бактериал дизентерия деб шубҳаланилган бемор боланинг нажаси лабораторияга олиб келинди. Қайси усуллар ёрдамида қўзғатувчи ажратиб олинади.
|
12-Кейс. Xavo - tomchi orqali yuquvchi infeksiya. (Korinebakteriya, mikobakteriya)
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Болалар юқумли касалликлар шифохонасига узлуксиз йўтал билан тўрт яшар бола тушди. Шифокор сифатида Сиз беморга қандай ёрдам берасиз.
|
2.Бактериологик лабораторияга кўкйутал билан касалланган бемордан биологик ашё сифатида балғам олиб келинди. Суртма қайси усул билан бўялади? Қўзғатувчининг морфологик хусусиятига таъриф беринг.
|
3.Бактериологик лабораторияга дифтерия деб шубҳаланилган бемор бурун-ҳалқумидан ажралмалар олиб келинди. Суртмада қайси микроорганизмларни аниқлаш мумкин. Грам усулида улар қандай бўялади?
|
4.Шифохонага дифтерия касаллигининг оғир кўриниши билан бемор тушди. Даволовчи врач нимадан хавотирланади ва у қандай йўл тутади?
|
5.Жарроҳлик бўлимида стационар даволанишга келган беморга “ўнг тизза сарамаси” ташҳиси қўйилди. Қайси қўзғатувчи ушбу касаллик чақириши мумкин ва касаликка ташҳис қўйишда қандай текшириш усулидан фойдаланилади?
|
13-Кейс. Sodda patogen jonivorlar. (Bezgak, leyshmanioz).Zamburug’lar keltirib chiqaradigan infeksiya. (dermatomikozlar, kandidozlar)
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Озена билан оғриган бемордан биологик ашё олиниб, бактериологик лабораторияга жўнатилди. Унинг капсуласини аниқлаш учун қайси усулда ва қандай бўяб кўриш мумкин?
|
2.Врач-бактериолог шубҳаланилган қўзғатувчининг соф культурасини ажратиб олди. Унинг софлигини аниқлаш қандай амалга оширилади?
|
3.Бактериологик лабораторияга бемордан биологик ашё сифатида нажас олиб келинди. Бактериологик ташҳис қўйиш учун қандай ишларни амалга ошириш лозим?
|
4.Бемор сийдик ковуғини бўшатиш учун катетер қўйиш зарур. Ишлатишдан олдин унга қандай ишлов берилади?
|
14-Кейс. Patogen anaeroblar. Qoqshol, gazli gangrena, qo’zg’atuvchilari
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Газли гангрена кузатилган беморларнинг жароҳатидан ажралиб чиққан биологик ашёдан суртма тайёрлаб, микроскоп остида кўрилганда мусбат жавоб олинди. Кўрилган микроорганизмларнинг морфологик ва тинкториал хусусиятларига таъриф беринг.
|
2.Транспорт ҳалокати туфайли жабрланган одам жароҳати тупроқ билан ифлосланган холда стационарга келтирилди. Тупроқ билан жароҳатга қандай микроорганизмлар тушиши мумкин ва бундай ҳолда бактериологик текширишга ашё юбориш мумкинми? Сиз қўллайдиган профилактика чоралари қандай?
|
3.Овқатдан заҳарланишга шубҳаланилган бемордан олинган ашё (қусуқ) текширилганда катта граммусбат таёқча аниқланди. Сизнинг бактериолог сифатида ҳаракат режангиз қандай бўлади?
|
4.Бактериологик лабораторияга дифтерия деб шубҳаланилган бемордан ашё (томоқдан шиллиқ) олиб келинди. Микробиологик ташҳис режасини тузинг.
|
15-Кейс. Patogen zoonoz o’ta xafli bakteriyalar. (Kuydirgi, vabo qo’zg’atuvchilari.)
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Врач бактериолог тоун билан касалланган беморлардан текширилувчи биологик ашё олиб келиш тўғрисида топшириқ олди. У текшириш жойига боришдан олдин нималарга эътибор бериши керак ва нима учун?
|
2.Шифохонада бруцеллёз билан касалланган бемор ётибди (касалликнинг 2 ҳафтаси). Бемордан текшириш учун қандай биологик ашё олиб жўнатилди? Лабораторияда ташҳис қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилади?
|
3.Бруцеллёз билан касалланган бемордан лабораторияга нажас олиб келинди ва озик муҳитларга экилди. Озиқ муҳитларда ўсиб чиққан колониялардан суртма тайёрланди. Суртмани текширишда қайси бўяш усулидан фойдаланилади ва кўриш майдонида қандай микроорганизмлар кузатилади?
|
4.Сиз яшаётган жойда бруцеллёз билан ҳайвонлар касалланиши кўп кузатилмоқда. Участка шифокори сифатида касалликни камайтириш мақсадида қандай чора-тадбирлар олиб бориш лозим?
|
16.Кейс Patogen spiroxetalar. (Zaxm qo’zg’atuvchilari) Rikketsiozlar. (Toshmali tif qo’zg’atuvchilari.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Тери ва таносил касалликлари диспансерига бундан 3 ой аввал сўзакни эслатувчи клиник кўринишлари кузатилган бемор мурожаат қилди. Ретроспектив ташҳис қўйиш учун қайси микробиологик текшириш усуллари қўлланилади?
|
2.Сизга пешоб йўлларидан йиринг оқишидан шикоят қилиб, бемор мурожаат қилди. Нимадан шубҳаланасиз ва Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
|
3.Шифохонага фарзандсизликка шикоят қилган бемор ётқизилди. Унда 7 йил олдин сўзакка ўхшаш касаллик пайдо бўлганда ўзи врач маслаҳатисиз уйда даволанган. Аёл 28 ёшда, турмушга чиққанига 6 йил бўлган. Нимадан шубҳаланасиз ва Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
|
4.Қон қуйиш муассасасига донор бўлиш истаги бўлган эркак киши мурожаат қилди. Унда заҳм касаллиги йўқлигини исботловчи қандай текшириш усулларини қўллаш мумкин?
|
5.Юқори танглайида яраси бор бўлган бемор жарроҳ-стоматолокка мурожаат этди. Унинг заҳм билан оғриши маълум бўлди. Ташҳис қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилган?
|
17-Кейс. Virusli kasalliklar. (Gripp, qizamiq) Gepata viruslari.
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Лабораторияга грипп билан оғриб ўтган бемордан қон зардоби олиб келинди. Қайси усул ёрдамида қўйилган ташҳисни тасдиқлаш мумкин? Бунинг учун қайси серологик реакциялардан фойдаланилади?
|
2.Қутиришга шубҳаланилган ит ветеринар лабораторияга олиб келинди. Ташҳис қўйиш учун қандай биологик ашё олинади? Қайси усуллар қўлланилади?
|
3.Канали энцефалитга шубҳаланилган бемордан икки марта қон зардоби олиб, лабораторияда текширилди. Қўйилган ташҳис қандай тасдиқланади? Бунинг учун қайси усуллар қўлланилади?
|
4.Аденовирус инфекциясига шубхаланилган бемор бурун бўшлиғидан босма-суртма олинди. Қайси текширишларга асосланиб аденовирус инфекцияси тасдиқланади?
|
|
18Кейс Rabdovirus. (qutirish).OITS,Entero-, neyroviruslar (poliomielit).
Кейсни бажариш бўйича топшириқлар:
1.Грипп касаллигини олдини олиш учун аҳоли орасида эмлаш ўтказилди. Улар нима билан эмланди ва қандай қилиб?
|
2.Травматология бўлимига нотаниш ит тишлаган бемор мурожаат қилди. Махсус профилактика учун нимадан фойдаланилади? Шифокор сифатида Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
|
3.ОИТС маркази шифокори шубҳаланилган одам қон зардобини иммунофермент усули билан текширганда мусбат натижа кузатилди. Лекин иммуноблотинг усули билан текширганда бу натижа тасдиқланмади. Бунинг сабаби нимада?
|
4.Узоқ вақтдан бери иситмалаб ётган наркоман бемор иммун тизими текширилганда Т- хелперлар, табиий киллерлар миқдори кескин камайиб кетганлиги, Т- супрессорлар миқдори ошганлиги кузатилди. Қайси касаллик тўғрисида тахмин қилиш мумкин? Нима учун?
|
А М А Л И Й Ў Й И Н Л А Р
1. Шифохонага бир оиладан иккита бемор неврологик симптомлар - диплопия, афония, афагия ва бошқалар билан тушди. Касаллик анамнезида шу нарса маълум бўлдики, беморлар уйида консерваланган кўзиқорин истеъмол қилишган.
Даволовчи шифокор:
Анамнези ва клиник белгиларига асосланиб, қандай касаллик келиб чиққанига шубҳа бор? Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз. Беморларда ташҳисни тасдиқлаш учун қандай ашё оласиз ва буни қайси лабораторияга жўнатасиз? Лабораторияга жўнатиш учун йўлланма тайёрланг ва уни асосланг.
Врач бактериолог:
Олинган ашё ва йўланмани изоҳланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва жавоб муддатини белгиланг. Мумкин бўлган жавобларни тузинг. Якуний натижани даволовчи шифокорга ёзма равишда беринг.
Даволовчи шифокор:
Лаборатория жавобини изоҳланг. Сизнинг қўйган ташҳисингиз тасдиқлангандан сўнг этиотроп даво тайинланг. Касаллик тарқалишини олдини олиш учун қандай чоралар кўрасиз?
2. Поликлинкага бир гуруҳ ишчилар ўткир овқатдан заҳарланиш билан мурожаат қилишди. Улар кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал томонда оғриқ бўлгандан шикоят қилишди. Ишчилар ўз касалликларини корхона ошхонасида истеъмол қилинган кремли торт билан боғламокдалар.
Даволовчи шифокор:
Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз ва дастлабки ташҳис. Лаборатория текшириши учун қандай ашё оласиз? Йўлланма тўлғазинг ва уни асосланг.
Врач бактериолог:
Йўлланма ва олинган ашёни изоҳланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Якуний натижани ёзма равишда беринг.
Даволовчи шифокор:
Лабораториядан олинган жавобни изоҳланг. Дастлабки ташҳисингиз тасдиқлангандан сўнг этиотроп даво белгиланг. Касалликнинг олдини олиш мақсадида қандай ишларни олиб борасиз?
3. Юқумли касалликлар шифохонасига оғир гастроэнтерит, ич кетиш, сувсизланиш, тана ҳароратининг пасайиши ва бошқа белгилари бор бемор тушди. Бемор 2 кун олдин Ҳиндистондан хизмат сафаридан қайтган.
Даволовчи шифокор:
Касаллик аломатлари бўйича қайси касалликка шубҳа туғилди. Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз. Дастлабки ташҳисни тасдиқлаш мақсадида бактериологик лабораторияда текшириш учун бемордан биологик ашё олинг. Йўлланма тўлдириб, биологик ашёни юбориш қоидаларини изоҳланг.
Врач бактериолог:
Шифокор йўлланмасини изоҳланг. Текшириш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Мумкин бўлган жавобларни тузинг. Якуний жавобни асослаб беринг.
Даволовчи шифокор:
Вабога шубҳа туғилганда бактериологик лабораториядан жавоб олгунча қандай тез чора-тадбирлар қўллайсиз? Лабораториядан олинган жавобни изоҳланг ва қўйган ташҳисингиз тасдиқлангандан сўнг этиотроп даво қўлланг. Касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун қандай ишларни олиб борасиз?
4. Юқумли касалликлар шифохонасига ичак соҳасида ўткир оғриқ (тенезмлар), тез-тез “сохта чақириқлар” бўлиши, ич кетиши билан бемор тушди. Бемор яшаган жойда дизентерия касаллиги ҳодисаси бўлган.
Даволовчи шифокор:
Симптомлари ва эпидемиологик ҳолати бўйича қайси касалликка шубҳа туғилди. Дастлабки ташҳисни тасдиқлаш учун бемордан қандай биологик ашё олиб, жўнатасиз. Бактериологик лабораторияга йўлланма тўлдиринг ва уни асослаб беринг.
Врач бактериолог:
Йўлланмани изоҳланг. Текшириш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Мумкин бўлган жавобларни тузинг. Якуний натижани изоҳланг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик лабораториядан олинган жавобни изоҳланг. Сизнинг ташҳисингиз тасдиқлангандан сўнг, этиотроп даво қўлланг, уни асослаб беринг. Касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун қандай тадбирлар олиб борасиз.
5. Юқумли касалликлар шифохонасига юқори ҳарорат (380С), қусиш, терида тошмалар, қорин соҳасида қаттиқ оғриқ билан бемор тушди. У яшайдиган ётоқхонада қорин тифи касаллигининг ҳодисаси бўлган.
Даволовчи шифокор:
Симптомлари ва эпидемиологик ҳолатига қараб дастлабки ташҳис қўйинг. Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз, бактериологик лабораторияга жўнатиш учун биологик ашё олинг. Йўлланма ёзинг ва уни асослаб беринг.
Врач бактериолог:
Даволовчи шифокор йўлланмасини асосланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддатини белгиланг (қўзғатувчининг турини аниқланг). Текширишнинг натижасини якуний жавобда кўрсатинг ва уни изоҳланг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик лабораториядан олинган жавобни изоҳланг. Қорин тифи ташҳиси тасдиқланиб, қўзғатувчининг тури аниқлангач, этиотроп даво қўлланг, уни асосланг. Касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун қандай махсус ва умумий профилактика чораларини кўрасиз?
6. Тери ва таносил касалликлари шифохонасига жинсий органида номаълум яра, лимфа тугунларининг катталашуви, субфебрил ҳарорат, суякларда (тунда) оғриқ бўлиши, уйқусизлик белгилари билан бемор тушди. Бундан 3 ҳафта олдин бемор нотаниш жинсий ҳамроҳ билан жинсий алоқада бўлган.
Даволовчи шифокор:
Касаллик симптомлари ва бемор анамнезига асосланиб, дастлабки ташҳис қўйинг. Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз. Бемордан қандай биологик ашё оласиз? Бактериологик лабораторияга йўлланма ёзинг ва уни асослаб беринг.
Врач бактериолог:
Йўлланмани изоҳланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Мумкин бўлган жавобларни тузинг. Якуний жавобни асослаб беринг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик лабораториядан жавоб олингунгача қандай чораларни кўрасиз? Лабораториядан тасдиқланган жавоб олингандан кейин этиотроп даво қўлланг, уни асосланг. Профилактик чора-тадбирларни белгилаб беринг.
7. Болалар поликлиникасига 12 яшар бола томоғида оғриқ, юқори ҳарорат билан мурожаат этди. Боланинг 4 кун олдин ота-онаси билан қариндошлариникида меҳмонда бўлгани ва уларнинг болаларида худди шундай симптомлар бўлгани аниқлаган.
Участка шифокори:
Анамнези ва клиник белгиларига биноан болада қандай касаллик келиб чиққанига шубҳа бор? Будай вазиятда беморга нисбатан ва инфекциянинг мабаини аниқлаш, турар жой, мактабда эпидемияга қарши қандай чора-тадбирларни олиб борасиз?
Даволовчи шифокор:
Йўлланма билан бемор шифохонага тушганда дастлабки ташҳисни тасдиқлаш учун бемордан қандай биологик ашё олиб, қайси лабораторияга жўнатасиз? Йўлланма тўлдириб, ашёни олиш қоидасини изоҳланг.
Врач бактериолог:
Йўлланма ва олинган биологик ашёни изоҳланг. Бактериологик текшириш ўтказиш режасини тузинг ва унинг муддатини белгиланг. Якуний ташҳисни ёзма равишда беринг.
Участка шифокори:
Касалликлан соғайган бола уйга қайтгандан сўнг турар жойда ва участкангизда шу касалликнинг олдини олиш борасида қандай ишларни олиб борасиз?
8. Болалар боғчасига қатнайдиган 4 яшар болада хуружли йўтал аломатлари пайдо бўлди. Бундан 8 кун олдин болани юқори нафас йўлларида катарал ҳолат кузатилсада, у болалар боғчасига қатнашда давом этган. Бу вақтда боғча ҳамшираси меҳнат таътилида бўлган, табиячилар эса боланинг касаллигига етарлича аҳамият бермаган. Текширишда шу гуруҳда йўталиб турган яна уч бола аниқланган.
Участка шифокори:
Симптомлари ва эпидемик ҳолатига қараб дастлабки ташҳис қўйинг. Ташҳисни аниқлаш учун қандай тадбирлар кўрилиши лозим? Боғчада касаллик манбаини аниқлаш, олдини олиш бўйича қандай чоралар кўрилади?
Врач бактериолог:
Участка шифокори йўлланмасини изоҳланг. Текшириш режасини тузинг ва мумкин бўлган тадбирларни тузинг. Якуний натижани изоҳланг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик лабораторидан олинган жавобни асосланг. Дастлабки ташҳис тасдиқлангандан сўнг, этиотроп даво тайинланг ва болалар касалликдан соғайганда шифохонадан чиқариш қоидасини изоҳланг.
9. Шифохонага гўшт дўконида ишлайдиган қассоб юқори ҳарорат, таянч ҳаракат органлари, периферик нерв тизими ҳамда таносил аъзоларининг зарарланиши билан мурожаат этди. Ишчи касаллик сабабини ўзининг касби билан боғламоқда.
Даволовчи шифокор:
Сизнинг ҳатти-ҳаракатигиз ва дастлабки ташҳис. Бактериологик лабораторияда текшириш учун қандай ашё оласиз? Йўлланма тўлдириб, уни асосланг.
Врач бактериолог:
Йўлланма ва олинган ашёни изоҳланг ҳамда текшириш ўтказиш режасини тузинг. Мумкин бўлган жавобларни ёзинг, якуний ташҳисни даволовчи шифокорга ёзма равишда беринг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик усулда дастлабки ташҳис тасдиқланганидан сўнг, этиотроп даво қўлланг ва бемор тўлиқ тузалгач шифохонадан чиқариш қоидасини тушунтириб беринг.
Участка шифокори:
Касалликдан соғайиб уйга қайтган шахсга нисбатан турар жойда профилактик мақсадда қандай ишларни олиб борасиз?
10. 54 ёшли аёлнинг қўлида карбункул пайдо бўлгани туфайли оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бемор уйида ёлғиз яшайди ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини боқмайди. Анамнезидан маълум бўлишича аёл уйида пайпоқ, шарф, қўлқоп ва бошқаларни тўқиш учун бозорда турли шахслардан жун харид қилган.
Даволовчи шифокор:
Симптомлари ва эпидемик вазият бўйича беморда куйдирги бўлиши мумкинми? Сизнинг ҳатти-ҳаракатигиз, бактериологик лабораторияда текшириш учун биологик ашё олиш қоидасини тушунтириб беринг. Йўлланма ёзинг ва асосланг.
Врач бактериолог:
Йўлланмани изоҳланг ва текшириш режасини тузинг, муддатни белгиланг. Якуний натижани изоҳланг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик лабораториядан олинган жавобни изоҳланг ва ташҳис тасдиқлангандан сўнг этиотроп даво тайинланг. Касалликдан батамом соғайганда шифохонадан чиқариш коидасини хамда касаллик тарқалишини олдини олиш учун қандай махсус ва умумий чоралар кўрилади.
11. Талабалар 10 октябрда Қўшкўпир туманига пахта йиғим-теримига боришди. 31 октябрда 4 нафар талабада бош оғриғи, ҳароратнинг юқори бўлиши, иштаҳа йўқлиги, ёруғ нур, шовқин ёқмаслиги белгилари кузатилди. Анамнездан шу нарса маълум бўлдики, талабалар ётоқда қудуқ сувидан ичишган.
Участка шифокори:
Анамнези бўйича беморда қандай касаллик пайдо бўлган ва бундай вазиятда беморларга ҳамда ётоқда яшаётган талабаларга нисбатан Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
Даволовчи шифокор:
ҚВП шифокори йўлланмасида кўрсатилган дастлабки ташҳис билан талабалар шифохонага тушишди. Беморларга охирги ташҳис қўйиш учун улардан қандай биологик ашё олиб, қаерга жўнатасиз?
Врач бактериолог:
Йўлланмани изоҳланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Мумкин бўлган жавобларни тузинг. Якуний жавобни асослаб беринг.
Даволовчи шифокор:
Бактериологик усулда беморлар ташҳиси тасдиқланганидан сўнг этиотроп даво қўлланг ва уни асосланг. Беморларни касалликдан соғайганларидан сўнг шифохонадан чиқариш тартибини тушунтириб беринг.
Участка шифокори:
Касалликдан тузалиб турар жойига қайтган талабаларга нисбатан профилактик мақсадда қандай ишлар олиб борилади?
12. 45 ёшли бемор узоқ муддатли сафардан қаттиқ бош оғриғи, танасида разеолёз-петехиал тошмалар бўлиши ҳамда алаҳсираш кузатилган ҳолда уйга қайтди. Оғриқ азобидан шикоят қилиб ҚВП га мурожаат қилган. Анамнези бўйича беморда эпидемик тошмали тифга шубҳа туғилди.
Участка шифокори:
Анамнези бўйича беморда эпидемик тошмали тифга шубҳа туғилган вазиятда Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
Даволовчи шифокор:
Дастлабки ташҳисни тасдиқлаш мақсадида бактериологик лабораторияга текшириш учун қандай биологик ашё оласиз? Йўлланма тўлғазинг ва уни асосланг.
Врач бактериолог:
Олинган биологик ашё ва йўлланмани изоҳланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Якуний жавобни ёзма равишда беринг.
Даволовчи шифокор:
Ташҳиси маълум бўлган беморда даволаш ишларини олиб бориш тартибини тушунтириб беринг. Даво чоралари тугагач, уни шифохонадан чиқариб юборишда нималарга эътибор берилади?
Участка шифокори:
Эпидемик тошмали тифдан соғайган шахсга нисбатан кўриладиган чора-тадбирлар ва касалликнинг бундан кейин учрамаслиги бўйича қандай ишлар амалга оширилади?
13. Болалар поликлиникасига 25 октябрь куни 10 ёшли мактаб ўқувчиси қуруқ йўтал, тумов, юқори ҳарорат, кўз қизариши, лунжида тошмалар бўлиши билан мурожаат этди. Анамнезидан ўқувчи 15 октябрда меҳмонда бўлгани ва у ерда худди шу белгилари мавжуд 7 ёшли қариндоши билан ўйнагани маълум бўлди.
Участка шифокори:
Анамнез бўйича беморда қандай касаллик келиб чиққанига шубҳа туғилди. Бактериологик лабораторияда текшириш учун қандай ашё оласиз? Йўлланма тўлдиринг ва уни асосланг.
Врач вирусолог:
Йўлланма ва олинган биологик ашёни изоҳланг. Текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Якуний натижани ёзма равишда беринг.
Участка шифокори:
Вирусологик лабораториядан олинган жавобни изоҳланг. Якуний ташҳис қўйилгандан сунг этиотроп даво белгиланг. Касалликнинг олдини олишда махсус ва умумий чора-тадбирлар нимадан иборат бўлади.
14. Уй эгаси тонгда ўз уйининг ҳовлисига сигирга ем-ҳашак бериш учун чиққан. Ҳовлида адашган тулки унга хужум килиб, бўйнидан тишламоқчи бўлганда бўйнини қўллари билан беркитишга улгуради. Хайвон унинг қўлини тишлаб, тирнаб ташлайди ва қочади. Шикастланган киши 4 соат ўтгач, участка шифокорига мурожаат этган.
Участка шифокори:
Юзага келган вазиятда участка шифокори сифатида Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз.
Травматолог шифокор:
Йўлланма билан келган бемор анамнезидан қутириш касаллигига шубҳа туғилди. Бу ҳолда шикастланган кишига нисбатан қандай тез чора-тадбирлар амалга оширилади.
Вирусологик текширишлар ўтказиладими? Қандай ҳолатда?
15. шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига иситма, сариқлик, ҳолсизлик белгилари билан бемор мурожаат этди. Эпидемик анамнези бўйича бемор шифохонага тушишдан олдин уйда даволанган.
Юқумли касалликлар шифокори:
Касаллик белгилари ва анамнези бўйича қандай касаллик келиб чиққанига шубҳа бор? Сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз. Беморда ташҳисни тасдиқлаш учун қандай биологик ашё оласиз ва қайси лабораторияга жўнатасиз?
Врач вирусолог:
Йўлланма ва олинган ашёни изоҳланг. Текшириш олиб бориш режасини тузинг ва муддатини белгиланг. Якуний жавобни ёзма равишда еринг.
Юқумли касалликлар шифокори:
Вирусологик лабораториядан олинган жавобни изоҳланг. Ташҳис тасдиқлангандан сўнг даво ишларини олиб боринг ва касалликдан тузалгандан кейин шифохонадан чиқариш қоидаларини тушунтириб беринг.
.
|