“Қ о р у ю м и” у с у л и
Бу усулда талабалар 2-4 кичик гуруҳларга бўлинади, 1-кичик гуруҳ талабалари навбати билан 2-кичик гуруҳидан бир талабага савол берадилар (кичик гуруҳ талабалар сонига қараб 4, 5, 6 та). Талаба билган саволига жавоб беради. Бу усулга “қор уюми” дейишдан мақсад “бир уюм”нинг (кичик гуруҳ) бир талабага берадиган саволларига асосланган.
Масалан: “Бактериялар ҳаёт фаолияти давомида ишлаб чиқарган махсулотлари - ферментлар, пигментлар, токсинлар” мавзусига оид саволлар:
1. Дифференциация ва идентификация учун аҳамиятга эга бўлган бактериялар ферментларини санаб беринг.
2. Бактерияларда бўладиган токсинларни айтинг, уларнинг микроб ҳужайрасида жойлашиши.
3. Пигментларнинг ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги ўрни.
4. Микроб ҳужайраси патогенлик ферментларини айтинг.
“К и м к ў п р о қ, к и м т е з р о қ” у с у л и
Бу усул “Мия штурми” усулига ўхшаш бўлиб, бунда ўқитувчи талабаларга мавзуга оид савол беради. Қайси талаба берилган саволга жавоб бериш учун биринчи бўлиб қўл кўтарса ва тўғри жавобни айтса, мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Дарсга тайёр талабалар 3-5 марта биринчи бўлиб қўл кўтариб, тўғри жавоб беришса, улар юқори балл билан баҳоланадилар.
Масалан: “Кимётерапевтик препаратлар ва антибиотиклар. Бактерияларнинг антибиотикларга сезгирлигини ўрганиш усуллари” мавзуси бўйича саволлар:
1. Микроорганизмлар антагонизми ва унинг механизми.
2. Антибитикларнинг олиниши, таъсир механизми, таъсир доираси, кимёвий таркибига кўра классификацияси.
3. Ҳужайра деворига, оқсил синтезига, нуклеин кислоталарга, цитоплазматик мембранага таъсир этувчи антибиотикларни айтинг.
4. Антибиотикларга резистентлик механизми.
“К у ч с и з з в е н о” у с у л и
Гуруҳ талабалари кичик 4-8 гуруҳчаларга бўлинади ва ўқитувчи битта муаммоли саволни (ёки вазиятли масалани) айтади ва қум соатчаси ёрдамида маълум вақт белгилайди. Қайси кичик гуруҳ саволга биринчи бўлиб аниқ, тўғри жавобни берса, рағбат карточкаси берилади.
Машғулотда 5-6 марта рағбат карточкаси олган кичик гуруҳ баланд балл билан баҳоланади, саволларга жавоб топа олмаган кичик гуруҳ машғулотдан четлаштирилади ва паст балл билан баҳоланади.
Масалан: “Жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар. Заҳм, сўзак қўзғатувчиларига таъриф, лаборатория ташҳиси” мавзуси бўйича саволлар:
1. Спирохеталар классификацияси ва уларнинг одам патологиясидаги ўрни.
2. Спирохеталарнинг умумий хусусиятлари ва уларнинг бактериялардан фарқлари.
3. Заҳмнинг асосий патогенетик жиҳатлари ва унда иммунитет характери.
4. Сўзак микробиологик ташҳисида қўлланиладиган усуллар ва уларни баҳолаш.
5. Сўзакда бактериоскопик усул қайси ҳолатларда ва қандай ўтказилади?
“Д и с к у с с и я” у с у л и
Гуруҳдан икки нафар сардор тайинланади. Ҳар бир сардор ўзининг кичик гуруҳига талабалар ўртасидан талаба танлайди - 2 та кичик гуруҳ ажралгач, ҳар бир кичик гуруҳ талабаси ўзига 2 - кичик гуруҳдан рақиб танлайди. Бу усулда талабалар ўзаро бир-бирларига мавзуга оид савол берадилар ва рақиби томонидан берилган саволларга жавоб берадилар. Ўқитувчи машғулотни диққат билан кузатади, чунки ҳар бир савол муаммоли, жумбоқли, мавзуга оид ва қизиқарли бўлиши, берилаётган жавоблар тўғри, аниқ, равшан бўлиши кеак.
Масалан: “Вирусли инфекциялар: ортомиксовируслар ва парамиксовируслар, улар қўзғатган касалликлар лаборатория ташҳиси” мавзуси бўйича саволлар:
1. Ортомиксвирусларнинг замонавий классификацияси. Уларга берилган ном нима билан боғлиқ?
2. Орто- ва парамиксовируслар оиласига кирувчи вирусларни санаб беринг.
3. Эпидемия ва пандемия вақтида грипп вируси ўзгарувчанлиги қайси антигенга боғлиқ?
4. Грипп ташҳиси қайси ҳолатларда ўтказилади?
Бу усулда талабалар
- мавзуни муҳокама қиладилар;
- мавзуни очиб берадилар;
- талабалар ўз билимларини текширадилар;
- дискуссия қилиб билимларини оширадилар;
- машғулотни ўйин усулида ўтказадилар;
- ҳар бир талаба машғулотда қатнашади ва ўзини эркин ҳис қилади.
Микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалий машғулотда янги интерфаол усуларни қўллаш ўқитувчилардан кўп меҳнат, маҳорат, билимлилик, изланувчанлик талаб қилади. Чунки ҳар бир машғулотга у мавзуга оид кўплаб вазиятли масалалар, муаммоли саволлар, қизиқарли кроссвордлар, муляж, макетлар, рангли таблицалар ва шу билан бирга ўқитишнинг янги дастурини тайёрлайди, кичик гуруҳларда ишлаш учун маълумотларни берувчи материаллар (рангли қоғозларда) тўплайди.
Ўқитувчи катта ва кичик гуруҳларда фаол кузатувчи сифатида иштирок этади, муаммоли саволни ечишда ҳар хил альтернатив йўллар кўрсатади, қўшимча саволлар бериб баҳслашади, муҳокама қилади, хулоса қилади.
Ушбу янги интефаол усуллар ўқитувчилар ва талабалардан ўз устида мустаҳкам ишлашни, маълумотга бой материаллар йиғиб, техник васиталардан фойдаланишни ўргатади.
Mikrobiologiya laboratoriyasining tuzilishi va uning jihozlari. Surtma tayyorlash.
Mikrobiologik laboratoriyada ishlagan paytdagi qoidalar
Mikroorganizmlar laboratoriyada ishlayotgan kishilarga kassallik qo’zg’atuvchi mikroblar yuqtirish ehtimoliga ko’ra guruhlari:
|
1.
|
2.
|
3.
|
4.
|
Mikrobiologiya laboratoriyasida ishlatiladigan uskunalar
|
Anaerostatlar
|
|
Quritish strelizatorlari
|
|
Bug’latish sterilizatorlari
|
|
Filtrli sterilizatsiya asboblari
|
|
Harorat nazorat qilib turiladigan suvli hammom
|
|
Sovutkich va sovutkich xonalari
|
|
Sentrofuga
|
|
|