|
этади: иккита бир томирли, ПВ маркали, ток узатувчи томирларининг
|
bet | 26/72 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 6,06 Mb. | | #230781 |
Bog'liq Elektr tarmoqlari. texnikumэтади: иккита бир томирли, ПВ маркали, ток узатувчи томирларининг
кўндаланг кесимини майдони 2,5 мм2. бўлган ўтказгич. Иккитадан ортиқ
ўтказгичлар сони чизиққа нисбатан 45° бурчак остида кертма белги
билан белгиланади. Ёриткичларда каср чизиғининг суратида лампа
қуввати (Вт), махражида нолдан осилган баландлиги (м) кўрсатилади.
Электр энергиясини қабул қилувчи (прёмник) ҳам каср чизиғи билан
белгиланади. Сурати режа бўйича тартиб рақамини, махражи номинал
қувватни кўрсатади. (кВт). Одатда ички маиший электр симларининг
схемаси уч гурухдаги алоҳида таъминотни назарда тутади (2.02-расм).
Биринчи гуруҳ ёритиш асбобларини таъминлаш учун мўлжалланган
иккинчи иккинчи гурух 6 ҳимоясиз (нолловчи ва ерга уловчи)
контактларнинг штепсели разеткаларини таъминлаш учун хизмат қилади.
Учинчи гурух қурилма корпусининг ноллаштирилишиниталаб этувчи
электр приборларини таъминлайди (плиталар, электродвигителлар ва
шунга ўхшашлар). Учинчи гурухга ҳимоя контактли штенселли
разеткалар уланади.
Штепселли разеткаларни аралаш таъминлашга рухсат этилади.
Турли гурухларнинг ноль ўтказгичларини бирлаштириш мумкин эмас.
Штепселли разеткаларнинг ҳимоя контактларини улаш учун хизмат
қиладиган симга сақлагич ва улаб-узгични қўйиш мумкин эмас
2.02-расм. Ички маиший электр тармоқ схемаси:
а — кўп линияли; б — ҳаволи кириш билан бир линияли;
в — кабелли кириш билан бир линияли
(1 — ҳаво йўли; 2 — кабель линияси (ташқи тармоқларни лойиҳаси бўйича бажарилади);
3 — икки қутбли қатламли улаб-узгич; 4 — ҳисоблагич; 5 — автоматик улаб-узгич;
6 — ноллаштириш сими; 7 — кириш яшиги; 8 — квартира шчиткаси; 9 — рубильник
(бириктиргич-ажратгич); 10 — сақлагич).
БИЛИШИ КЕРАК
|
| |