• 34. Ta’lim muassasalari bitiruvchilarini ishdan bo‘shatilishi qanday amalga oshiriladi
  • Fuqarolik ishlari bo‘yicha sudlar tomonidan qaysi masalalardagi ishlar ko‘rib chiqiladi?




    Download 71,39 Kb.
    bet21/47
    Sana18.07.2024
    Hajmi71,39 Kb.
    #267810
    1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   47
    Bog'liq
    elyor otvet

    33. Fuqarolik ishlari bo‘yicha sudlar tomonidan qaysi masalalardagi ishlar ko‘rib chiqiladi?
    fuqarolik, oila, mehnat, uy-joy, yer to‘g‘risidagi va boshqa munosabatlardan yuzaga keladigan nizolar bo‘yicha ishlar, agar taraflardan hech bo‘lmaganda bittasi fuqaro bo‘lsa, bundan qonunda shunday nizolarni hal qilish boshqa sudlarga yoki boshqa organlarga topshiriladigan hollar mustasno;alohida tartibda yuritiladigan ishlar (FPK-293 modda), shu jumladan, yuridik ahamiyatga ega bo‘lgan faktlarni aniqlash, bolani farzandlikka olish haqidagi, fuqaroni bedarak yo‘qolgan deb topish va fuqaroni vafot etgan deb e’lon qilish to‘g‘risidagi, fuqaroni muomala layoqati cheklangan yoki muomalaga layoqatsiz deb topish haqidagi va boshqalar;buyruq tartibida hal etiladigan ishlar;Hakamlik sudlarining hal qiluv qarorlari yuzasidan nizolashish to‘g‘risidagi va hakamlik sudlarining hal qiluv qarorlarini majburiy ijro etish uchun ijro varaqasi berish haqidagi ishlar;chet davlat sudlarining hamda chet davlat hakamlik sudlarining (arbitrajlarining) hal qiluv qarorlarini tan olish va ijroga qaratish to‘g‘risidagi ishlar.Agar o‘zaro bog‘liq bo‘lib, ba’zilari fuqarolik ishlari bo‘yicha sudga, ba’zilari esa iqtisodiy yoki ma’muriy sudga taalluqli bo‘lgan bir necha talab birlashtirilganda, barcha talablar fuqarolik ishlari bo‘yicha sudda ko‘riladi.
    34. Ta’lim muassasalari bitiruvchilarini ishdan bo‘shatilishi qanday amalga oshiriladi?
    – Давлат грантлари бўйича таълим олган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар олий таълим ташкилотининг тақсимот комиссияси томонидан берилган меҳнат шартномаси асосида уларни ишга юбориш натижасида юзага келади 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 29-м.2-қ..
    Бундай ходимлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига киради, шунинг учун уларга ишга жойлаштириш соҳасида қўшимча кафолатлар белгиланган 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 96-м.: агар улар олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган бўлса, уларга дастлабки синов белгиланмайди 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 129-м. 3-қ..Бошқа ҳолларда ушбу тоифадаги ходимлар билан меҳнат муносабатлари Меҳнат кодексида белгиланган умумий қоидалар бўйича шаклланади. Агар ходим меҳнат интизомини бузса, ўз меҳнат вазифаларини нотўғри бажарса ёки бажармаса, унга нисбатан қуйидаги интизомий чоралар қўлланилиши мумкин 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 312-м.:1) ҳайфсан;2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Меҳнат тартиби қоидаларида ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши учун асослар белгиланиши мумкин;3) МКнинг 161-м. 2-қ. 4-б. (меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун) ёки 5-б. бўйича (меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) меҳнат шартномасини бекор қилиш.Тегишинча, агар ОТМ томонидан юборилган битирувчи интизомий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, унга ҳайфсан эълон қилиш, жарима солиш ва ҳатто интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш тартибига мувофиқ ишдан бўшатиш мумкин 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 313–315-м.м..Аммо – меҳнат шартномасини бекор қилиш каби интизомий жавобгарлик чорасини қўллаш билан боғлиқ битта фарқ мавжуд. Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 161-модда 2-қисм 4 ва 5-бандлари иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун асослар рўйхатига киритилган. Худди шу модда давлат грантлари бўйича ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи марта ишга кираётган ОТМ битирувчилари билан меҳнат шартномаси тугатилганда маълум талабни белгилайди. Агар улар билан меҳнат шартномаси ушбу меҳнат шартномаси тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органига ёзма шаклда хабар қилиши керак.Хабарномада ходимнинг Ф.И.О., лавозими, аҳолининг аниқ бир эҳтиёжманд тоифасига мансублиги, меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос ва ишдан бўшатишга сабаб бўлган ҳолатларни кўрсатинг.Бундан ташқари, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилинг. Хусусан:1)ходимнинг айбли ҳаракатлари муносабати билан бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида камида уч кун олдин огоҳлантиринг ёки огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация тўланг 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 165-м.;2) агар бу жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда туилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилигини олинг.Шунингдек, янги МКнинг 163-моддасида белгиланган тақиқлар ҳақида унутманг. Меҳнат шартномасини қуйидагилар бўйича бекор қилманг:МК ёки бошқа қонунларда назарда тутилмаган асослар бўйича;агар бу меҳнат ва бандлик соҳасида камситишга олиб келадиган бўлса 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 4-м.;вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида, ходимнинг таътилларда бўлиши;ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган даврда 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 282-м.;\ходим хизмат сафарида бўлган даврда;

    Download 71,39 Kb.
    1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   47




    Download 71,39 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Fuqarolik ishlari bo‘yicha sudlar tomonidan qaysi masalalardagi ishlar ko‘rib chiqiladi?

    Download 71,39 Kb.