|
Xususiy bandlik agentligi qanday tashkilot, tuzilish shakli qanday vauning huquqiy maqomini tushuntiring?
|
bet | 35/47 | Sana | 18.07.2024 | Hajmi | 71,39 Kb. | | #267810 |
Bog'liq elyor otvet54. Xususiy bandlik agentligi qanday tashkilot, tuzilish shakli qanday vauning huquqiy maqomini tushuntiring?
O‘zbekiston Respublikasining prezidenti 2018 yil 16 oktabr kuni “Xususiy bandlik agentliklari to‘g‘risida”gi qonunni imzoladi. Hujjat matni “Xalq so‘zi” tomonidan e'lon qilingan.Qayd etilishicha, ushbu Qonunning maqsadi xususiy bandlik agentliklarining faoliyati bilan bog‘liq munosabatlarni tartibga solishdan iborat.Bildirilishicha, xususiy bandlik agentligi ish qidirayotgan shaxslarga ish tanlash va ishga joylashish bo‘yicha, ish beruvchilar uchun kadrlar tanlash bo‘yicha xizmatlar ko‘rsatuvchi, shuningdek ishga joylashtirish sohasida axborot va maslahat xizmatlari ko‘rsatuvchi tijorat tashkilotidir.Xususiy bandlik agentligi oliy ma'lumotli rahbarni qo‘shib hisoblaganda kamida ikki nafar xodimga ega bo‘lishi kerak.Xususiy bandlik agentliklari faoliyatining asosiy prinsiplari qonuniylik, ochiqlik va shaffoflik, kamsitishga yo‘l qo‘ymaslikdan iboratdir.Xususiy bandlik agentliklari yuridik va (yoki) jismoniy shaxslar tomonidan har qanday tashkiliy-huquqiy shaklda tuzilishi mumkin.
55. Royalti nima?
44-модда. РоялтиҲар қандай номоддий активдан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти деб эътироф этилади, шу жумладан:санъат, адабиёт, илм-фан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига, чизмага, дизайнга ёки моделга, режага, махфий формулага, технологияга ёки жараёнга, аудиовизуал асарларга ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижролар ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари;патентлар, товар белгилари, савдо маркалари ёки ҳуқуқнинг бошқа шунга ўхшаш турлари;саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборот (ноу-хау). Бунда илмий-техника соҳасидаги интеллектуал фаолият натижалари ва (ёки) касбий фаолиятни амалга ошириш усуллари тўғрисидаги, илгариги тажрибадан келиб чиқадиган, иқтисодий фаолиятда амалий жиҳатдан қўлланиладиган, шунингдек (унинг учинчи шахсларга маълум эмаслиги туфайли) ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган саноат, тижорат ёки илмий хусусиятга эга ахборот (агар бундай маълумотлардан қонуний асосда эркин фойдаланиш имконияти учинчи шахсларда мавжуд бўлмаса) ва унинг ошкор этилиши натижасида иқтисодий наф олиш мумкин бўлса, бу ахборот ноу-хау деб тушунилади.
Қуйидагилар учун тўланадиган тўловларга роялти сифатида қаралмайди:
1) компьютер дастурларидан фойдаланганлик (шу жумладан дастурни жойлаштирилган ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда созлаш йўли билан мослаштириш), агар фойдаланиш шартлари бундай дастурнинг мўлжалланган функционал мақсади билан чекланган ва уни такрорлаш бундай фойдаланиш учун зарур бўлган кўчирма нусхалар сони билан чегараланган бўлса;
2) шахснинг фойдаланиши, эгалик қилиши ва (ёки) тасарруф этиши учун ушбу қисмнинг 1-бандида белгиланган интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ўзида акс эттирилган ёки турган товарларни (шу жумладан ахборот ташувчиларни) сотиб олганлик;
3) компьютер дастурларини ва маълумотлар базаларини (ҳисоблаш техникасининг дастурий воситаларини ва ахборот маҳсулотларини) ишлаб чиқиш, шунингдек дастурларни ўрнатиш, уларга ишлов бериш ва уларни созлаш, мослаштириш ва модификация қилиш бўйича хизматлар кўрсатганлик;
4) буюртмачи билан тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатиш натижаси ҳисобланадиган, янги олинган, саноат, тижорат ёки илмий хусусиятга эга бўлган ахборотдан фойдаланганлик;
5) дастурий маҳсулотнинг нусхаларини уларни такрорлаш ҳуқуқисиз ёки агар уларни такрорлаш якуний истеъмолчи томонидан фойдаланиш билан чекланган бўлса, тарқатишга бўлган ҳуқуқни ўтказганлик.
|
| |