ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЭРГОНОМИК




Download 7.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/265
Sana22.12.2022
Hajmi7.45 Mb.
#36710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   265
Bog'liq
Халкаро конференция 24.05.22
Qurilish mashinalari va uskunalarini ta\'mirlash (N.Mahmudova), 087-20g Abdusalomova Sitora guzallik saloni, Abdusalomova Sitora 2-labaratoriya extimollar, Konferensiya-2022-Mart-1-qism-60-65, Osiyo yo`lbarslari, Baýjanow BHäzirki zaman türkmen dili Morfologiýa 2014`TMDDI, O\'simlik moylar-WPS Office, 12588 1 2765FB8B2367BB537526EA46EB7CED9255E7B183, 1709273234
ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЭРГОНОМИК 
ТАЛАБЛАР МОҲИЯТИ 
 
Юнусова Д.И., Тошкент давлат педагогика университети, 
п.ф.д., профессор. 
Назаров И.У., Тошкент давлат педагогика университети, 
катта ўқитувчи. 
Юқори даражадаги автоматлаштирилган бошқарув ва бошқарув 
тизимларини кенг жорий этиш замонавий жамият ривожланишининг характерли 
хусусиятларидан биридир. Жараёнларни компьютерлаштириш нафақат ишлаб 
чиқариш соҳасига, балки педагогик билимлар соҳасига ҳам сезиларли таъсир 
кўрсатади. Инновацион компьютер технологиялари таълим муҳитига кенг жорий 
этилиб, ўқув жараёни самарадорлигини оширишга мўлжалланган. Бир вақтнинг 
ўзида яратилган янги сунъий техник ва технологик муҳит инсон тобора 
эътиборини кўпроқ тортмоқда. Электрон воситалар билан ишлаш қулайлигини 
таъминлайдиган 
компьютерлаштирилган 
иш 
ўринларини 
яратиш 
долзарблашмоқда. Бироқ, замонавий мураккаб тизимларни бошқариш жараёнини 
юқори даражада автоматлаштиришнга қарамай инсон-машина комплексларида 
марказий бўғин инсон (оператор) бўлиб қолмоқда. Шу сабабли инсон ҳаёти 
хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиғини сақлаш муаммосини ҳал қилиш муҳим 
вазифадир. Ушбу масалани ҳал қилиш нафақат конструктив (муҳандислик, 
эргономик), балки тиббий (гигиеник) чоралар билан ҳам боғлиқ, чунки инсон ва 


14 
машинани алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас, фақат "инсон - меҳнат - натижа" 
тизими сифатида қараш лозим. 
Иш жойларини тартибга солиш ҳар бир ходимнинг таълим фаолиятидаги 
самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида 
хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг муайян талабларига 
риоя қилиш, иш жойининг қулайлигини ташкил этишни назарда тутади. Ушбу 
эҳтиёжлар натижасида "эргономика" фани вужудга келди. Эргономика таълим 
муассасасидаги бинолар ва иш жойларини лойиҳалаш билан шуғулланади, ходим 
учун энг қулай ва муассаса учун эса энг фойдали иш тартибини белгилайди ва 
меҳнат хавфсизлиги муаммоларини ўрганади. Меҳнат унумдорлигини оширишга 
иш жойини тўғри ташкил этиш кучли таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида 
таълим муассасаси ресурсларини тежашга имкон беради. 
Т.Г.Боханнинг фикрига кўра - эргономика меҳнат, билиш ва алоқа субъекти 
сифатида тадқиқот предметининг асоси инсон бўлган барча фанлар билан боғлиқ. 
Бугунги кунда таълим ва эргономика ўртасидаги муносабатларни инновацион 
таълим деб ҳисоблаш мумкин, яъни инсоннинг жамиятдаги ўзгаришларга, 
фикрлашнинг турли шаклларига, бошқа инсонлар билан ҳамкорлик қилиш 
қобилиятига тайёрлигини шакллантиришга қаратилган таълим [1]. 
2010 йилдаги Халқаро эргономика ассоциацияси томонидан қабул қилинган 
кенгроқ таърифга кўра-эргономика "фойдаланувчи (инсон) ва тизим (тизим 
элементлари) ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганувчи илмий фандир. Ушбу 
фаннинг назарияси, тамойиллари ва усулларини қўллаш бўйича фаолият доираси 
инсон фаровонлигини таъминлаш ва тизимнинг умумий иш фаолиятини 
мақбуллаштиришга қаратилади [2]. 
Баъзи мамлакатларда ушбу фан бошқа номларда келтирилади. Масалан, 
АҚШда - "инсон омилларини тадқиқ қилиш", Германияда – "антропотехника" 
каби в.б. Таълим-тарбия жараёнларини автоматлаштирилган тизимлар воситасида 
ташкил этишда бизга Халқаро эргономика ассоциацияси томонидан қабул 
қилинган таърифда тавсифланган талқин кўпроқ мос келади. Масалан, “Таълимда 
ахборот технологиялари” фани ўқитувчиси, ушбу фан юзасидаги вазифаларни 


15 
эргономик вазифалар билан тўлдириб бориши мақсадга мувофиқдир. Эргономик 
ёндашувга асосланган педагогик жараёнда фан ўқитувчисини касбий 
компетенцияларини эргономик компетенциялар билан тўлдириб борилиши 
ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан биридир. Ўқитувчи ва талабалар 
фаолиятини педагогик ва эргономик таҳлил қилиш машғулотларда уларга мос 
жиҳозларнинг қанчалик муҳимлигини, уларсиз кўзланган мақсадга эришиш 
имконсиз эканлигини кўриш мумкин. Таълимни ташкил этиш нуқтаи назаридан 
асосий эргономик тамойиллар сифатида самарадорлик, инсонпарварлик (шахсга 
йўналтирилганлик), хавфсизлик тамойиллари тадқиқ этилади. 
Келтирилган фикрларга асосланган ҳолда, таълим олувчи ва таълим 
берувчилар эргономик компетентлигида талаб қилинадиган минимал даража – 
эргономик саводхонлик эканлигини таъкидлаш лозим. Эргономик саводхонлик – 
бу эргономик тизимларнинг (тизим объектларининг) хулқ атворини англаш, 
меҳнат тамойиллари ва инсон имкониятлари ҳамда меҳнат воситалари 
тўғрисидаги билим, бу воситаларни ўз фаолиятида самарали қўллаш 
қобилиятидир [3]. 
Эргономика иш қуролларини ва меҳнат жараёни шароитларини яхшилайди. 
Эргономиканинг предмети меҳнат, объекти эса мос равишда "одам - ускуна - 
меҳнат объекти - ишлаб чиқариш муҳити" тизими ҳисобланади. Эргономика 
техника ва математика фанлари - кибернетика, тизим муҳандислиги, умумий 
тизимлар назарияси, операцияларни тадқиқ қилиш каби фанлар ва замонавий 
илмий тадқиқотлар соҳалари билан чамбарчас боғлиқ. Эргономика бу жараён 
учун ўзига хос катализатор вазифасини ҳам бажаради.
Демак, эргономиканинг асосий мақсади тадқиқот ва дизайннинг учта 
жиҳати бирлиги сифатида шакллантирилади: 
- инсон фаолияти самарадорлигини ошириш; 
- инсон-машина тизимларининг фаолиятини такомиллаштириш; 
- меҳнат жараёнига жалб қилинган шахсларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш 
ва шахсий ривожлантириш. 


16 
Албатта, субъект-объект муносабатларида психологик-эргономик талаблар 
ҳам долзарб ҳисобланади. Ўқув дастурий воситалар самарадорлигини баҳолашда 
қуйидаги психологик-эргономик кўрсаткичлар ўрганилади: услубий бирлик
контентнинг муҳим қисмларини ажратиб кўрсатиш, фойдаланилмаган майдон, 
матн ва графиклар ўртасида оқилона мувозанатни сақлаш, матн ва график 
объектларнинг равшанлиги; ягона график тасвирлардан фойдаланиш, ўқиш 
мезонлари учун шрифтларни мослаш, экрандаги тасвирлар таркибининг 
мутаносиблиги, ҳарфли белгиланишларнинг аниқлилиги, стандарт тугмаларнинг 
шакли, жойлашуви ва маълум амалларни бажариш функцияларининг мослиги, 
экракда тўсатдан пайдо бўлувчи маълумотларнинг чегараланганлиги, етарлилик 
тамойилига кўра мультимедиа элементларидан оқилона фойдаланиш. 
Жумладан, кўплаб электрон таълим платформалари ўзига хос танланган 
стиллар ва ранглар жилосига эга. Баъзан бир хил ускунавий воситалар ёрдамида 
ишлаб чиқилган ва айнан шу фан соҳаларида ишлатишга мўнжалланган 
дастурларда бир бирига ўхшамас турли услублардан фойдаланилганлигини 
кўришимиз мумкин. Муайян фан соҳасига тегишли бўлган электрон таълим 
платформаларини яратишда, уларга мос услубий ечимларни ишлаб чиқиш ва 
улардан фойдаланиш, фан курси тизимидаги алоҳида дастурларни бирлаштириш 
имконини беради ва улардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Электрон 
таълим платформаси талабанинг психологик ҳолатига таъсир қилмайдиган ва 
айни пайтда уни энг муҳим тавсилотларга эътиборини қаратишига мўлжалланган 
турли ранглардан фойдаланишни назарда тутади. 
Электрон 
таълим 
платформасидаги 
ўқув 
контентни 
самарали 
ўзлаштиришни таъминлаш учун, уларни ранглар, тагига чизиш, белгилар ва 
шартли белгиланишлар орқали ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Электрон 
таълим платформаларини лойиҳалашда ўқув контентлар (матнлар, расмлар, 
шакллар, диаграммалар, жадваллар в.б.) эгаллаган жойлари билан экраннинг бўш 
жойлари орасидаги мувофиқликга эришиш лозим, чунки ортиғидан кўп бўш 
жойларни қолдириш платформа тузулишига салбий таъсир кўрсатади ва аксинча 
саҳифага ортиғидан кўп маълумотларни жойлаштириш эса талаба эътиборини 


17 
тарқалишига олиб келади. Электрон таълим платформасида экран пардаси 
(фон)нинг турли вариантларидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Бу ўқув контентни 
идрок этиш узлуксизлигини таъминлайди. 
Электрон таълим платформасини лойиҳалашда ўқув контенти учун 
шрифтлар танлаш ҳисобга олинган: катта шрифтлар кичикларига қараганда 
қийинроқ қабул қилинишига эътибор; шрифт қалинлигининг баландлигига 
нисбати тахминан 1:5; шрифт ўлчамининг ҳарфлар орасидаги масофага нисбати: 
энг қулай ўқиладиган ҳолатга кўра 1:0.375 дан 1:0.75 гача олинади. Кирилл 
алифбоси ҳарфларини ўқишни қулайлигига қараб турли шрифтларда ёзилишини 
ўрганиш натижасида: бош ҳарфлар учун - ўтки, академик, стандарт; кичик 
ҳарфлар учун - академик, стандарт, роман вариантлари жорий этилди. Шрифт ва 
фонларнинг мутаносиблигида маъқул холатлар қора ранг билан оқ фон; оқ ранг 
билан тўқ кўк фон; лимон сариқ ранг билан бинафшадир. 
Фан ўқув курсини ўрганишда ундаги контентни ўзлаштириш доимо 
талабанинг диққат марказида бўлиши лозим. Бошқа аҳамиятга лойиқ бўлмаган 
ҳаракатларни (масалан, формуладаги белгиланишларни тушунишга в.б.) бажариш 
учун вақт сарфланишига йўл қўймаслик лозим. Электрон таълим 
платформаларида стандарт функционал тугмалар (масалан, бир қадам орқага 
қайтиш, кириш/чиқиш, бошига ўтиш, маслаҳат бериш в.б.) турли кўринишларда 
ва экран интерфейсининг турли жойларида келтирилади. Интерфейсдаги ўтиш 
тугмалари фойдаланувчи учун қулай жойга мазмунан мос ҳолда 
жойлаштирилиши талаб этилади. 
Шундай қилиб, таълим муассасасининг электрон таълим жараёнларини 
ташкил этишда эргономик талабларга риоя қилиш, таълим субъектлари ва 
объектлари фаолиятини самарали ташкил этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. 

Download 7.45 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   265




Download 7.45 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЭРГОНОМИК

Download 7.45 Mb.
Pdf ko'rish