• 17.4. Қуйидаги ҳолатларда ишламаслик керак
  • 17.8. Ишловчиларнинг тик ва ўта қия нарвонлар (траплар) бўйлаб ҳаракатланишида қуйидаги талабларга амал қилишлари лозим
  • ТАЪҚИҚЛАНАДИ
  • Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари




    Download 349,5 Kb.
    bet10/22
    Sana12.02.2024
    Hajmi349,5 Kb.
    #154920
    TuriИнструкция
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
    Bog'liq
    2П-1 новая

    17. Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари.
    Ишчининг мажбуриятлари:
    17.1. Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларда ва ишни тартибга солиб борувчи ҳужжатларда (паспортлар, технологик карталар, ишларни ташкил этиш лойиҳалари ва ҳоказолар), шунингдек, ускуналардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда аник кўрсатиб ўтилган, ёзма топшириқ билан буюрилган хавфсизлик талабларига риоя қилиш керак;
    17.2 Иш вақтида ўзи билан бирга, иши учун зарур бўлган гувоҳномаларини олиб юрган бўлиши керак (ишга қўйилиши ҳуқуқи, электр хавфсизлиги бўйича ва ҳ.к).
    17.3. Уриб ишлатилувчи асбоблар билан ишлашда ҳимоя кўзойнагини қўллаш лозим.
    17.4. Қуйидаги ҳолатларда ишламаслик керак:
    17.4.1. Машина ва механизимларнинг харакатланаётган ва айланаётган қисмларнинг тўсиқлари, механизмда завод конструкцияси ёки раҳбариятининг техник қарори билан назарда тутилган блокировка ва ҳимоя қурилмалари ечиб олиб қўйилган ва носоз бўлган ҳолларда;
    17.4.2.Иш жойида етарлича ёруғлик бўлмаганида;
    17.4.3 Электр жиҳозларининг очиқ ток ўтказгич қисмларига иш вақтида тўсатдан тегиб кетиши мумкин бўлган ҳолатларда;
    17.4.4. Асбоб-ускуналар носоз бўлганида;
    17.5. Иш жойини тоза ва тартибли сақлаш керак;
    17.6. Эътиборли бўлиш, ишларни бажаришда ўзи ва атрофда иш билан банд бўлган бошқа шахсларни чалғитмаслик лозим;
    17.7.Ўзини ёмон ҳис қилган ҳолатда:
    17.7.1.Ишни тўхтатиб, имкон қадар иш жойни хавфсиз ҳолатга келтириш керак;
    17.7.2.Бевосита раҳбарига ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги тўғрисида хабар бериш зарур;
    17.7.3.Коннинг тиббиёт пунктига тиббий ёрдам кўрсатишлари учун мурожаат қилиш лозим.
    17.8. Ишловчиларнинг тик ва ўта қия нарвонлар (траплар) бўйлаб ҳаракатланишида қуйидаги талабларга амал қилишлари лозим:
    17.8.1. «Уч нуқта» қоидасига риоя қилиш: икки қўл ва оёқга (оёқлар), иккала оёқ ва қўл (қўллар) га таяниш;
    17.8.2. Қўлда асбоб-ускуналар, деталлар, тайёрланган қисмлар, материалларни ташиб олиб юришга ТАЪҚИҚЛАНАДИ. Бундай пайтда ишчининг ҳаракатланишига ҳалакит бермайдиган, елкага осиб олиш учун қулай камарли ёки тасмали сумка, сумкача, ранец, контейнерлардан фойдаланиш керак. Бундай нарсаларнинг йўқлигида арқон орқали хавфсиз идишда нарсаларни чиқариш ва тушириш лозим.
    17.8.3. Қия ўрнатилган (60 градус ва катта) нарвонлар (траплар) бўйлаб ёнбош ёки зиналарига қараган ҳолда тушиш, улардан ҳатлаб ўтмай, бир қўл билан тутқичидан ушлаб ва суяниб ҳаракатланиш. Зиналардан сакраш ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
    17.8.4. Нарвонлар бўйлаб ҳаракатланишда (айниқса тик бўлган), қўлнинг сирпаниб кетмаслиги учун ҳўл ёки мойли материаллар билан ифлосланган резина қўлкоплардан ёхуд КЩ туридаги қўлқоплардан фойдаланмаслик керак.
    17.8.5. Поли ва майдонлари мой билан ифлосланган бинолардаги, объектлардаги, жиҳозлар ёки механизмлардаги тик нарвонларга бориш йўлкаларига смена давомида қум сепиб туриш зарур ёки нарвонга чиқиш ёки тушишда пойафзали тагини тозалаш учун бошқа чораларнинг қўлланилиши лозим.
    17.8.6. Нарвонга чиқишдан олдин ботинка (этик) тагини ёпишиб қолган кир ёки лойдан тозалаш керак.
    17.8.7. Баландлиги 2,5 метргача ёйсимон тўсиқ билан тўсилмаган тик нарвонлар (траплар) бўйлаб ҳаракатланишга ТАЪҚИҚЛАНАДИ. Махсус кон машиналари, механизмлари, кон автосамосваллари ва бошқаларга лойиҳа ёки паспортларига мувофиқ ясалган ва ўрнатилган нарвонлар бўлса, у ҳолда истисно этилади.
    17.8.8. Қурилмалар, деворлар ёки ускуналарга мустаҳкам ўрнатилмаган нарвонлар (траплар) бўйлаб ҳаракатланиш ТАЪҚИҚЛАНАДИ. Нарвон ва унинг элементларини мустаҳкамлаш учун симли бурагичларни ва бошқа қўл остидаги нарсаларни қўллаш ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
    17.8.9. Зиналари нуқсонли ёки зиналари тушиб қолган нарвонлар (траплар) бўйлаб ҳаракатланишга ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
    17.8.10. Қиш вақтида нарвонлар, оёқ ости таглиги, суянчиқлар ёки тутқичларни тез-тез муз ва қордан тозалаб туриш керак. Ишчи бундай вақтда ҳимоя каскасидан, эҳтиёт сақловчи камаридан ва тойиб кетмайдиган материалли қўлқопдан фойдаланиши лозим.
    17.8.11. Мойли қўллар билан тутқичга тортилиш, нарвон конструкцияси элементларидан ушлаш ТАЪҚИҚЛАНАДИ. Бундай пайтда ишчи тоймайдиган қалин материалли қўлқоп ёки беш бармоқли қўлқопдан фойдаланиши керак.
    17.8.12. Тикка ёки ўта қия ҳолатда ўрнатилиб, тез-тез фойдаланиладиган нарвонларнинг (траплар) ўрнатилиш жойи ёруғлантириш меъёрларига мувофиқ равишда ёритилиши зарур.
    17.8.13. Ўзи юрар транспорт воситаларининг ёки ташувчи машиналар, механизмлар, агрегатларининг ҳаракатланиши пайтида, уларнинг нарвонларида, оёқ ости таглигида, зинасида ва трапларида юриш ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
    17.8.14. Тик ва ўта қия нарвонлари (траплари) бўйлаб бир вақтнинг ўзида фақат бир ишчи ҳаракатланиши мумкин. Бундай вақтда бевосита нарвон тагида бўлиш ёки унинг устида нарса қолдириш ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
    17.8.15. Нарвон бўйлаб юқорига кўтарилаётган ёки тушаётган ишчининг эътиборини ҳар ҳил йўллар билан қаратиши ёки чақириш ТАЪҚИҚЛАНАДИ.
    17.8.16. Нарвонларнинг асоси остки майдончаларини ва улардан чиқиш жойини нарса ва ахлат билан тўсиб қўйишга ТАЪҚИҚЛАНАДИ.

    Download 349,5 Kb.
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




    Download 349,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари

    Download 349,5 Kb.