|
Портлатиш ишларини олиб боришдаги хавфсизлик
|
bet | 8/22 | Sana | 12.02.2024 | Hajmi | 349,5 Kb. | | #154920 | Turi | Инструкция |
Bog'liq 2П-1 новая15. Портлатиш ишларини олиб боришдаги хавфсизлик.
Портлатиш ишларни олиб боришда қуйидагилар ўрнатилади:
-Тақиқланган зона - қудуқларини зарядлантириш вақтида ва зарядланган блокнинг энг четдаги қудуғидан 20 метр масофада қўриқланади ва қизил рангдаги байроқ билан белгиланади. У ҲМ (ҳарбийлаштирилган қўриқлаш) постлари ёки портлатиш участкаси ишчилари томонидан кечаю-кундуз узлуксиз қўриқланади;
-Хавфли зона – оммавий портлатиш вақтида портлатиш блокларидан одамлар учун 600 метрдан ва кон техникаси учун 150 метрдан кам бўлмаган оралиқ масофани билдиради. Огоҳлантириш сигнали берилганидан сўнгодамлар учун хавфли бўлган зона чегараларида қўриқлаш постлари қўйилади (қизил байроқли йўриқлантирилган ишчилар);
15.1 Портлатиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган кон ишчиларига тақиқланган ва хавфли зоналарга кириш ман этилади.
Портлатишлар ҳар ҳафтада кон раҳбарияти томонидан ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ўтказилади. Портлаш ишлари олиб бориладиган куни, кон ичида ишлаётган ишчилар бевосита раҳбари томонидан портлатиш вақти тўғрисида, ёзма топшириқ бериш журналида имзоларини қўйиш орқали огоҳлантирилади. Бундан ташқари, портлаш ишлари куни ва вақти тўғрисидаги маълумот ишчиларга коннинг ёқалари бўйлаб эълонларини ўрнатиш орқали етказилади.
15.2 Портлаш ишларида бериладиган сигналлар:
Коннинг барча ишчилари кон ёқаларига ўрнатилган оммавий портлатиш ишларида сиреналар ёрдамида бериладиган сигналларни билиши ва тушуниши керак.
Огоҳлантирувчи сигнал:
-битта узлуксиз гудок, бу сигналдан кейин хавфли зонадан бевосита раҳбар кўрсатган хавфсиз жойга чиқиши керак.
Жанговор сигнал:
-иккита узлуксиз гудок, кетма-кет келадиган-бу сигналдан сўнг портлатиш ишлари бошланади.
Тамом-портлатиш ишлари тугалланиши.
-учта қисқа қўнғироқ, товуши юқорилагунича кетма-кет келадиган сирена товуши. Бу сигнал берилганидан сўнг бевосита раҳбари кўрсатмаси билан ўз иш жойига қайтиши мумкин.
|
| |