Инструкция по охране труда для рабочих всех профессий рудника «Мурунтау» 2П-1 Зарафшон




Download 349,5 Kb.
bet6/22
Sana12.02.2024
Hajmi349,5 Kb.
#154920
TuriИнструкция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
2П-1 новая
A1Medical Catalog, Aliena · SlidesCarnival, 777777777777кафедра АРМ ва кафедралардаги мавжуд хорижий адабиётлар, Havoni konditsiyalash tizimining prinsipial sxemalari, Yer osti va yuzasida suv taminoti manbalari, 0biIu71YOpc7qm0WFfBVN19hE3sgdlar2lwTitX8, tort-retsepti, 2- ma’ruza Determinantlar va ularning asosiy xossalari. Reja, 22 12.01.2018, BHA 47-22 M.NiyozovaMustaqil ishi, a — копия (2), 4-mavzu, 4-MAVZU.MTda YASALGAN KUCHAYTIRGICH SXEMASINI TADQIQ ETISH., 3-Topshiriq (1)
13. Ишчи қуйидагиларга мажбур:
13.1. “НКМК ишчилари учун ички меҳнат тартиби қоидалари” ни билиши ва амал қилиши;
13.2. Ўзи ёки ёнида ишлаётган одамларнинг бахтсиз ҳодисага учрашига ва аварияга олиб келадиган, ҳамда атроф-муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатадиган ҳаракат ва ҳаракатсизликларга йўл қўймаслик, шунингдек оқибатсиз таваккалли ва эҳтиётсиз ҳаракатлар қилмаслик керак.
13.3.Ўзининг иш фаолиятидаги ноўрин ҳаракати тайёр маҳсулот сифатига, иш, экология ва саноат хавфсизлигига салбий таъсир қилиши мумкинлигини тушуниши ва уларни амалга ошишига йўл қуймаслиги лозим.
13.4. Кон ҳудудида ёки иш жойида (ишдан қайтишда, ишга боришда) спиртли ичимликлар, наркотик, токсик моддаларни истеъмол қилган ҳолатда бўлмаслиги керак. Агар ушбу бандга риоя қилинмаса, маъмурият Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ишчига нисбатдан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини бир маротаба қўпол бузганлиги учун - хайфсан, жарима, ишдан озод этиш каби интизомий чораларини кўришга ҳақли.
13.5. Мувофиқ қоидалар талабларига асосан, агарда уларнинг бажараётган ишларининг тури ёки касбларининг ўзига хос хусусияти билан аниқланган бўлса, махсус билим текширувидан ўтиши лозим (эл.хавфсизлиги, котлонадзор, юкни юккўтаргич крани билан жойидан жилдириш бўйича ва ҳ.к.).
13.6. Автомобиль ва темир йўл транспорти билан боғлиқ ишларни бажаришда, ушбу транспортларнинг ишлаётганида эътиборли бўлиш ва ушбу транспорт ҳаракатланаётган вақтида узатаётган сигналларига қулок тутиш (ҳаракатланаётган йўлдан камида 5 метр оралиқли хавфсиз бўлган жойга ўтиш);
13.7. Темир йўллардан юрмаслик керак;
13.8. Конвейер линиялари ва қатор турган вагонлар тагидан ўтмаслик лозим. Конвейер линияларини фақат жиҳозланган йўловчилар кўпригидан ёхуд улардан юқорида ёки пастда жойлашган йўллардан кесиб ўтиш мумкин;
13.9. Думпкарларда, юк вагонларида, очиқ вагонларда ва уларнинг майдончалари, томларида, шунингдек автосамосвал кузовлари, жиҳозланмаган юк автотранспортларида юрмаслик лозим;
13.10. Ҳаракатда бўлмаган транспортни (ҳар қандай) олди тарафидан, кабинасидан камида 5 метргача яқин бўлмаган масофада айланиб ўтиш зарур;
13.11. Кон ҳудудида фақат махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларида чекиш мумкин;
13.12. Бевосита раҳбарининг ишни хавфсиз ташкил қилиш ва ускуналардан фойдаланиш билан боғлик бўлган қонуний талабларини бажариши лозим-бригадир ва муҳандис-техник ходимларининг (уста, кон устаси, энергетик, механик, участка бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги ходимлари, ёнғинга қарши хизмат ва ҳ.к);
13.13. Индивидуал ҳимоя воситаларидан қўлланилиши бўйича ишлатиш ва уларни кондан ташқарига олиб чиқмаслик керак;
13.14. Техник назоратчи шахсларидан ташқари,ишга алоқаси бўлмаган шахсларни ишлаётган жойга қўймаслик лозим;
13.15. Кон ҳудудида ўрнатилган хавфсизлик белгилари талабларини бажариши лозим (йўл хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, радиация хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва ҳ.к);
13.16. Бевосита раҳбарига, жиҳозларнинг ишлаши вақтида юзага келган камчиликлари, технологик жараёнларнинг тўхтаб қолиши, шунингдек, ўз кучи билан бартараф қилиб бўлмайдиган хавфсизлик талаблари бузилишининг барча камчиликлари ҳақида хабар бериши зарур (уста, механик, энергетик ва ҳ.к):
13.16.1. Ишчи бевосита раҳбарини ўзи ёки у гувоҳ бўлган бошқа шахслар билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабардор қилиши лозим;
13.16.2. Иш жойидаги меҳнат хавфсизлиги бўйича мавжуд бўлган камчиликлар бартараф қилинмагунича ишни бошламаслиги лозим.

Download 349,5 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Download 349,5 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Инструкция по охране труда для рабочих всех профессий рудника «Мурунтау» 2П-1 Зарафшон

Download 349,5 Kb.