|
Ишчи қуйидагиларни уддалай олиши керак
|
bet | 7/22 | Sana | 12.02.2024 | Hajmi | 349,5 Kb. | | #154920 | Turi | Инструкция |
Bog'liq 2П-1 новая13.17.Ишчи қуйидагиларни уддалай олиши керак:
13.17.1. Ёнғин ўчоғини бартараф қилиш пайтида бирламчи ёнғин ўчирувчи воситаларидан (ўт ўчиргич, ички ёнғин жўмраклари ва ҳ.к) фойдаланишни;
- конда ўрнатилган тартибда ёнғин тўғрисида хабар бериш;
- ёнғин муҳофазасини алоқа воситалари ёрдамида чақириш;
13.17.2. 1000 Вольт ва ундан юқори кучланишли электр токи таъсиридан жабрланувчини озод этиш. Электр токи таъсирига тушган кишини қутқариш вақтида ҳаракатнинг қуйидаги кетма-кетлиги тартибига амал қилиш керак.
Электр энергиясининг жабрланувчига ўтишини коммутацион аппаратлари орқали ўчириш (ўчиргич, айирувчи, автоматик ўчиргич, рубильник). Бундай пайтда диэлектрик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак (диэлектрик қўлқоп,бота ва ҳ.к). Агарда қандайдир сабабларга кўра бу нарсани амалга ошириб бўлмаса, унда 1000В гача кучланишли тармоғида қўл остидаги ток ўтказмайдиган нарсалардан фойдаланиб (дарахтнинг қуриган шохи, қуруқ латта, кийимнинг четлари ва ҳ.к) жабрланганни четга олиб ўтиш керак. Жабрланганни эл.токи кучидан озод қилгандан кейин, унга қандай жароҳат олганидан қатъий назар “Бахтсиз ҳодисадан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома (В-1)”сига мувофиқ равишда шифокор келгунига қадар тиббий ёрдам кўрсатиш.
13.17.3. Кон раҳбарияти томонидан ўрнатилган тартибга асосан (жароҳат олганда) мавжуд алоқа турларидан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдам чақириш.
14.Ишчи қуйидаги хуқуқларга эга:
14.1. Талаб қилишга:
14.1.1. Маъмуриятдан ўзининг иш жойидаги ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари (хавф-хатар, экологик аспект) тўғрисида маълумотни талаб қилиш;
14.1.2. Топшириқни бажариш учун иш жойда хавфсизлик талаблари етарлилигига шубҳаланганида, бевосита раҳбаридан тушунтириб беришини;
14.1.3. Ўзида касбий касаллик борлигига шубҳа туғилганида, қўшимча тиббий кўрикни ўтказишини;
14.1.4. Баҳсли масалани ҳал қилишда унинг қонуний ҳуқуқлари поймол қилинганида, судга мурожаат қилишини;
14.2. Агарда ишни давом эттириш ўзининг, ҳамда ёнида ишлаётганларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солганда ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлганида ишни тўхтатишини;
14.3. Раҳбарининг фармойишларини бажармасликни, агарда бу меҳнат муҳофазаси йўриқномаларининг талабларини бузилишига олиб келса ёки ишчининг ҳаётига хавф туғдирса;
14.4. Меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ва саломатликни ҳимоя қилиш борасидаги мақсад ва вазифалари сиёсатини ишлаб чиқаришида иштирок этишини;
14.5. Ўзининг вакиллари орқали (касаба уюшмаси раиси, меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли шахс) кон маъмурияти жамоа шартномасининг саломатликни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини ташкил этиш борасидаги талабларини назорат қилишини;
14.6. Зарарли меҳнат шароитларида ишлаётганида, меҳнат қонунчилигида белгиланган қўшимча имтиёз олишини.
|
| |