• 11. Кутилмаган жароҳатлардан сақланиш учун ишчи карьерда бўлганида қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиши керак
  • Инструкция по охране труда для рабочих всех профессий рудника «Мурунтау» 2П-1 Зарафшон




    Download 349,5 Kb.
    bet5/22
    Sana12.02.2024
    Hajmi349,5 Kb.
    #154920
    TuriИнструкция
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
    Bog'liq
    2П-1 новая

    Намуналарга ишлов беришда-кремнийли, фосфоритли чанг.
    10. Конда инсоннинг организмига фосфор ва кремний чангининг зарарли (индивидуал ва жамоа ҳимоя воситалари) таъсирини камайтиришга йўналтирилган профилактик тадбирлар тизими ишлаб чиқилган ва қўлланилмоқда. Бу эса, жиддий экологик аспектларни аҳамиятсизларга ўзгартиришга ёрдам беради, чунки иш жойда ўтказилаётган профилактик тадбирлар орқали нафас олувчи ҳавога нисбатдан мумкин бўлган шароитлар яратилди.
    10.1. Зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида карьерларда юрганда барча шахслар («Мурунтоғ», «Ташкура») ҳимоя каскаси ва респираторлар тақиши, ишлаб чиқарувчи цехлардагилар (Энергия цехи, кон ускуналарини таъмирлаш цехи, эмульсион портлатиш воситалари заводи, гамма- активация таҳлили марказий лабораторияси) ҳимоя каскаларини кийишлари шарт. Барча кончилик машиналари кондиционерлар ва чанг-газ тозалаш тизимлари (ЧГТТ) билан таъминланиши шарт.
    11. Кутилмаган жароҳатлардан сақланиш учун ишчи карьерда бўлганида қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиши керак:
    11.1.Бевосита қазиш ишлари олиб борилаётган жой ва поғоналарнинг қиялик жойларида, шунингдек, ишлаётган механизмлар яқинида, турли ўзиюрар ускуналарнинг қатнов йўлларида дам олмаслик лозим (иш жойида ухламаслик);
    11.2. Поғонанинг четига (баландлиги 15 метрлик поғонадаги емирилиш призмасига -4,1 м) ва поғона қияликларидан кон жинслари бўлаклари тушиши зонасига яқинлашмаслик керак;
    11.3. Карьер территорияси бўйлаб корхона транспортларида ишга бориш ва қайтиш (автобус, хизмат машинаси, зарурият туғилган вақтда кон назоратчилари рухсати билан технологик транспортларда -уста, механик, энергетик ва ҳ.к);
    11.4. Яёв юрган вақтда (фақат зарурат туғилганида), ҳаракатланаётган транспортга қарши йўл четидан юриш керак. Оғир юк ташувчи автосамосвал яқинлашганида йўлдан йўл четига камида 5 метр узоқликка ўтиш, тўхташ, автосамосвал ўтиб кетишини кутиш, ундан кейингина ҳаракатни давом этириш мумкин;
    11.5. Атроф-муҳит яхши кўринмаганида (қаттиқ туман, чангли бўрон, кучли қор ёки ёмғир ёғишида) гуруҳ таркибида иш жойига бориш ( икки кишидан кам бўлмаган), бир объектдан иккинчисига ўтишда эса бевосита раҳбари бошчилигида ташкилий тартибда ўтиш зарур (уста, механик, энергетик, бригадир);
    11.6. Турда карьер территориясининг ёруғ жойларидан ва пиёдалар йўлакларидан юриш керак;
    11.7. Карьер территориясида лентали конвейерлар устидан фақат жиҳозланган ўтиш кўприги орқали ўтиш лозим;
    11.8. Кон машиналари ва ёрдамчи техника яқинида турганда, ишлаётган машина ёки унинг ишчи қисмидан камида 5 метр узоқликда бўлиш (ковш, юккўтаргич стреласи, автосамосвал кузови ва ҳ.к.) керак.
    11.9. Ҳаракатланиш:
    - бульдозер билан тўғрилаб-текисланган, нишаблиги 20 градусгача бўлган махсус тушиш йўли бўйлаб поғонадан поғонагага ҳаракатланиш мумкин;
    - портлатилган кончилик массаси устидан фақат кон назоратчи шахсининг рухсати билан ( уста, геолог, маркшейдер, кон участкаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, механик, энергетик ва ҳ.к);
    - 3 нуқтали таянч қоидасига риоя қилган ҳолда туннел туридаги ва икки тарафлама тутқичга эга бўлган нарвонлар (зина) бўйлаб, бир тутқичли нарвон (зина) бўйлаб ҳаракатланишда камида 2та таянчли нуқта бўлиши керак.
    12. Ишларни техник ҳужжатлар, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ва коннинг назоратчи шахсларининг кўрсатмаларига мувофиқ қатъий равишда ёзма топшириқ, топшириқ (наряд-рухсатнома) ларга амал қилган ҳолда бажариш лозим.
    Агарда наряд (наряд-рухсатнома) да кўрсатилмаган бирор ишларни бажариш зарурати пайдо бўлса, бу ҳақда кон назоратчи шахсига хабар бериш керак.
    12.1. Наряд (наряд-рухсатнома) да кўрсатилмаган ишларни ўзбошимчалик билан бажариш ТАҚИҚЛАНАДИ.

    Download 349,5 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




    Download 349,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Инструкция по охране труда для рабочих всех профессий рудника «Мурунтау» 2П-1 Зарафшон

    Download 349,5 Kb.