|
Ишчи кон худудида бўлганида ва ўз вазифасини бажариши вақтида ишлаб чиқариш хавф-хатари ва экологик омиллари таъсири остида қолиши мумкин
|
bet | 4/22 | Sana | 12.02.2024 | Hajmi | 349,5 Kb. | | #154920 | Turi | Инструкция |
Bog'liq 2П-1 новаяИшчи кон худудида бўлганида ва ўз вазифасини бажариши вақтида ишлаб чиқариш хавф-хатари ва экологик омиллари таъсири остида қолиши мумкин.
8. Ишлаб чиқаришдаги хавфли омиллар:
- ҳаракатланаётган темир йўл,автомобиль, ёрдамчи транспорт воситаси;
- ишлаб турган кончилик ускуналари;
-кончилик лаҳимлари (ўпирилиш призмалари, кон ёқаларининг деформацияланиш зонаси, поғоналар қияликлари ва ҳ. к).
-таъсир қилувчилар:
- электр токи;
- кон машиналаридаги гидравлик, пневматик магистрал тизимларида аварияли узилишлар содир бўлганидаги кучли босим;
-кончилик массалари бўлакларининг ағнаб келиши (портлатиш ишлари, экскаватор билан қазиш ишлари олиб борилаётган жойда, юкланган автосамосваллар, ўпирилиш);
-ички ёнув двигателлари ишлаётган вақтидаги ажралиб чиқадиган зарарли моддалар (азот оксиди, углерод оксиди ва бошқалар);
- 40 градус ва ундан юқори ёзги ҳаво ҳарорати;
- горизонтларнинг иш майдонлари бўйлаб яёв юрганда бехосдан йиқилиш.
-Ишлаб чиқаришдаги жароҳатларни таҳлил қилиш асосида аниқланган хавф-хатарлар:
-турли оғир даражадаги механик жароҳатлар (лат ейиш, синишлар, тўқималарнинг чўзилиши ва бошқалар);
-электр жароҳатлар;
- термик, кимёвий ва электр куйишлар;
- заҳарланиш, бўғилиш, гамма нурланиш.
9. Коннинг экологик аспектлари:
Кончилик ишларида:
- портлатишда (заҳарли газлар, кремнийли чанг);
- бурғилашда (умумий чанг, шунингдек кремнийли чанг);
-«Мурунтоғ» карьерида кончилик массасини қазиб чиқаришда (кремнийли чанг);
- «Мурунтоғ» карьерида кончилик массасини қайта юклашда ( чанг);
- отвал ҳосил қилишда (чанг);
- «Ташкура» карьерида кончилик массасини қазиб чиқаришда;
а) экскаваторлар билан ишлашда (фосфоритли, кремнийли чанг);
б) фрезерли комбайнлар билан ишлашда (фосфоритли чанг);
в) «Ташкура» карьерида кончилик массасини қайта юклашда ( чанг).
Таъмирлаш ишларида:
- пайвандлашда (метал оксидлари, окислари);
-эксковатор тишларни қайта тиклашда (метал оксидлари);
- эритиб устидан қуйишда (метал оксидлари);
- чархлашда (чанг, карбамидлар);
- бўёқлашда (мураккаб ҳидли углеводородлар).
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Ишчи кон худудида бўлганида ва ўз вазифасини бажариши вақтида ишлаб чиқариш хавф-хатари ва экологик омиллари таъсири остида қолиши мумкин
|