|
Иш фаолияти жараёнида ишчи меҳнат муҳофазаси бўйича қуйидагилардан ўтиши керак
|
bet | 3/22 | Sana | 12.02.2024 | Hajmi | 349,5 Kb. | | #154920 | Turi | Инструкция |
Bog'liq 2П-1 новая5. Иш фаолияти жараёнида ишчи меҳнат муҳофазаси бўйича қуйидагилардан ўтиши керак:
5.1. Иш жойидаги бирламчи йўл – йўриқ олиш дастури бўйича чоракда бир мартадан кам бўлмаган такрорий (даврий) йўл – йўриқ олиш.
5.2. Янги технологик жараёнлари ва меҳнат усуллари жорий қилинганида, техника хавфсизлиги бўйича янги қоидалар ва йўриқномалар киритилганида ёки талаблари ўзгарганида, шунингдек техник назорат органларининг талаблари бўйича режадан ташқари (навбатдан ташқари) йўл – йўриқ олишдан;
5.3. Мақсадли йўл – йўриқ олишдан, тўғридан-тўғри мутахассислиги бўйича мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришида, авария асоратларини ва табиий офат оқибатларини бартараф этишда, наряд - рухсатнома бўйича ёки бошқа шундай ҳужжатлар бўйича иш бажаришда.
5.4. Бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли йўл – йўриқ олиш бевосита иш раҳбари (уста, механик ва ҳ.к) оғзаки сўроқлаш асосида ўтказиб, шунингдек йўл – йўриқ олиш ўтувчиларнинг техника хавфсизлиги бўйича ўрганаган маҳоратини текшируви асосида баҳолаши керак.
5.5. Бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли йўл – йўриқ олиш ўтказилганлиги ҳақида, Иш жойидаги йўл – йўриқ олиш рўйхатга олиш журналида қайд қилиниши керак, йўл – йўриқ олиш ўтувчи ва йўл – йўриқ олишдан ўтказган шахсларнинг имзоси бўлиши шарт.
Режадан ташқари йўл – йўриқ олиш қайд этилганида, унинг ўтказилиш сабаблари кўрсатилиши лозим.
Наряд-рухсатнома ёки бошқа тегишли ҳужжатлар бўйича иш бажарувчи ишчилар билан мақсадли йўл – йўриқ олишдан ўтказиш наряд-рухсатнома ёки ишларни бажаришга рухсат берувчи бошқа ҳужжатларда белгиланиши зарур.
6. Ишчилар ҳар йили меҳнат муҳофазаси бўйича билим синовидан ўтишлари шарт, йиллик билим синовидан ўта олмаганлар ишга қўйилмайди.
Ишчининг иши бир неча касбларни қўшиб олиб боришга тўғри келган ҳолатларида (ўриндошлик), ишчи ҳар бир қўшиб олиб борадиган (ўриндош) касби бўйича ўқитилган бўлиши ва бундай ишларни бажариш хуқуқини берадиган гувоҳномани ўзи билан бирга олиб юриши зарур (пайвандлаш, строполчи, электр хавфсизлиги бўйича ва шу кабилар).
7. Ишчининг иш тартиби у ишлаётган коннинг бўлинмасидаги ишлаб чиқариш хусусиятига қараб НКМК меҳнаткашлари учун ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан белгиланади. У Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси (ЎРМК) талабларига тўғри келиши лозим.
|
| |