|
Кон ҳудудида портламай қолган портловчи материалларни аниқлаган ишчи қуйидагиларга мажбур
|
bet | 9/22 | Sana | 12.02.2024 | Hajmi | 349,5 Kb. | | #154920 | Turi | Инструкция |
Bog'liq 2П-1 новая15.3. Кон ҳудудида портламай қолган портловчи материалларни аниқлаган ишчи қуйидагиларга мажбур:
-бу тўғрисида зудлик билан ҳар қандай алоқа воситалари орқали бевосита раҳбарига (кон устаси, геолог, маркшейдер, энергетик ва ҳ.к), у бўлмаган тақдирда смена бошлиғига хабар бериши зарур;
-портловчи материалларини бевосита раҳбари ёки портлатиш участкасининг маъсул шахси (уста, бошлиқ ва ҳ.к) етиб келгунича сақланишини таъминлаши шарт (қўриқчи қўйиш, узлуксиз кузатишни ташкил қилиш).
Аниқланган портловчи материаллари ўғирланган тақдирда ишчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига асосан жавобгардир (ўғирлик оқибатида содир бўлган оғирлик натижасига кўра 5 йилдан ва ундан юқори муддатларга озодликдан маҳрум қилинади).
15.4. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси талабларини бузилишига йўл қўйган ишчи (ҳамда ушбу йўриқномани ҳам) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан интизомий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
16. Иш бошланишдан олдинги хавфсизлик талаблари:
16.1. Ишни бажаришни бошлашдан олдин ишчи қуйидаги хавфсизлик талабларига амал қилиши лозим:
16.2. «Сменадан олдинги ва кейинги тиббий кўрикдан ўтадиган касблар рўйхати» га кирадиган касблар сменадан олдинги тиббий кўрикдан “Мурунтоғ” конининг соғломлаштириш пунктида ўтиши шарт.
16.3. Махсус кийим, махсус оёқ кийимни ва ушбу иш тури учун белгиланган бошқа индивидуал ҳимоя воситаларини кийиши керак;
16.4. Бевосита иш раҳбаридан ( уста, эл.механик, механик, муҳандис-энергетик ва ҳ.к) ишни хавфсиз бажариш бўйича ёзма топшириқ, топшириқ олиши керак. У бўлмаган тақдирда, ундан мансаби юқори бўлган, шу участканинг ёзма топшириқ,топшириқ беришига ҳаққи бор муҳандис-техник (бўлинма) ходими томонидан ёзма топшириқ, топшириқ берилади.
16.5. Ёзма топшириқни, топшириқни ва мувофиқ меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл – йўриқ олишдан ўтканлиги тўғрисида, ишларни хавфсиз олиб боришни тартибга солиб борувчи ҳужжатда (ёзма топшириқ, топшириқ бериш журналида, наряд-рухсатнома, технологик карта, экскаватор билан қазиш ишлари олиб борилаётган жой паспорти ва ҳ.к.) имзосини қўйиш орқали тасдиқлаши лозим;
16.6. Қуйидагиларни текшириб кўриши зарур:
16.6.1. Ўзида иш учун зарур бўлган гувоҳномаларининг борлигини;
16.6.2. Асбоб-ускуна, ҳимоя тўсиқлари, эҳтиёт сақловчи ва хавфсизликнинг блокировкали қурилмалари ишлаётганини;
16.6.3. Ерга улаш қурилмасининг ишончлилигини текшириш;
16.6.4. Ёнғинга қарши инвентарларнинг мавжудлиги ва уни олишнинг қулай ёки ноқулайлигини;
16.7. Ишни хавфсиз бажаришга таъсир қилувчи омилларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
16.8. Зарур ҳолатларда маҳаллий чироқларни ёқиш ва шамоллатиш қурилмасининг созлигини текшириш.
|
| |