• 18.6.Одамлар билан бахтсиз ҳодиса содир бўлганида
  • 19. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари. Иш тугаганидан кейин ишчи қуйидагиларни бажариши зарур
  • Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари




    Download 349,5 Kb.
    bet11/22
    Sana12.02.2024
    Hajmi349,5 Kb.
    #154920
    TuriИнструкция
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
    Bog'liq
    2П-1 новая

    18. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари:
    Авария ҳолати юз берганда ишчи қуйидагиларга мажбур:
    18.1. Ишни тўхтатиш.
    18.2. Ёнида ишлаб турган ишчиларни содир бўлган вазият тўғрисида огоҳлантириш.
    18.3 Юз берган авария ёки вужудга келаётган авария ҳолати тўғрисида (зудлик билан) бевосита раҳбарига (уста, механик, энергетик ва ҳ.к.) хабар бериш. Уларнинг йўқлигида, улардан юқори турувчи раҳбарга (участка бошлиғи, кон смена бошлиғи) га хабар бериш лозим.
    18.5. Бевосита раҳбарининг рухсати билан (агарда ҳаёти ва соғлигига хавф солмаса) меҳнат муҳофазаси ва жиҳозларни ишлатиш йўриқномаларида кўрсатилган хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда аварияни бартараф қилишга киришиш зарур.
    18.6.Одамлар билан бахтсиз ҳодиса содир бўлганида:
    18.6.1. Уларга врач келгунича ёрдам кўрсатиш:
    18.6.2. Бахтсиз ҳодиса тўғрисида, ҳар қандай алоқа воситалари орқали конда қабул қилинган огоҳ қилувчи схемага биноан бевосита раҳбарига кон смена бошлиғи, кон тиббиёт пунктига хабар бериш.
    18.6.3. Агарда ишчилар ҳаётига хавф солмаса, бахтсиз ҳодиса юз берган ҳолатни иложи борича сақлаб қолиш.
    19. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари.
    Иш тугаганидан кейин ишчи қуйидагиларни бажариши зарур:
    19.1. Иш жойни тартибга келтириш;
    19.2. Ишчи жиҳозларини ўчириш;
    19.3. Жиҳозларни ва иш асбобларини чанг ва кирдан тозалаш;
    19.4. Белгиланган жойга (бўлинма раҳбари томонидан) асбоб, мослама, ишлов берилган ва ишлов берилмаган деталларини йиғиштириб олиб бориб қўйиш;
    19.5. Смена тугалланишида, меҳнат муҳофазаси бўйича аниқланган ва бартараф этилмаган камчиликлар тўғрисида бевосита раҳбарига, у бўлмаганда юқори турувчи раҳбарга хабар бериши;
    19.6. Бўлинма раҳбари ўрнатган тартибда, бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тайёрлаши.
    19.7. Кийим ечиш жойида махсус кийим ва бошқа индивидуал ҳимоя воситаларини ечиб, уларни шкафга олиб қўйиши, зарур бўлганда душ қабул қилиши;
    19.8. Агарда махсус кийимни ювиш ёки тузатиш лозим бўлса, бўлинма раҳбари томонидан ўрнатилган тартибда уни тузатиш учун топшириш;
    19.9. «Сменадан олдинги ва кейинги тиббий кўрикдан ўтадиган касблар рўйхати» га кирадиган касблар сменадан кейинги тиббий кўрикдан “Мурунтоғ” конининг соғломлаштириш пунктида ўтиши шарт.
    19.10. Автобусга ўтқазиш вақтида тиқилинч, бехосдан йиқилишнинг олдини олувчи хавфсизлик чораларига риоя қилиши лозим, ҳаракатланаётган автобусга чиқмаслиги керак.

    Download 349,5 Kb.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




    Download 349,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари

    Download 349,5 Kb.