• Кириш йўл – йўриғини олган. 4.2. Ёнгин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўл - йўриқлари. 4.3. Дастлабки ўқув
  • Инструкция по охране труда для рабочих всех профессий рудника «Мурунтау» 2П-1 Зарафшон




    Download 349,5 Kb.
    bet2/22
    Sana12.02.2024
    Hajmi349,5 Kb.
    #154920
    TuriИнструкция
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
    Bog'liq
    2П-1 новая

    «КЕЛИШИЛДИ»

    «ТАСДИҚЛАЙМАН»

    Касаба уюшма қўмитасининг

    «Мурунтоғ» конининг

    2014 й. «____» ___________даги

    бош мухандиси

    йиғилишида № __ сонли мажлис баёни

    __________З.С. Шарипов

    ______________ А.Т.Нормирзаев

    «_____»__________2014й.

    Мурунтоғ конининг барча касбдаги ишчилар учун меҳнат
    муҳофазаси бўйича йўриқнома


    2П-1


    1. Хавфсизликнинг умумий талаблари.
    Конга ишга кираётган барча ишчилар дастлабки тиббий кўрикдан ўтишлари, зарарли меҳнат шароитида ишловчилар эса ҳар йиллик даврий тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Тиббий кўрикдан ўтиш натижаси бўйича ишчининг касби бўйича ишлаши учун ишга лаёқатлилиги ва соғлиғи тўғрисида хулоса берилади.
    2. Ходимга иш тўғри келмаса ёки унда касбий касаллик аниқланганида, маъмурият тиббий хулосага асосан уни ишлаб чиқаришдаги зарарли омилларининг таъсирига алоқадор бўлмаган ишга ўтказиши шарт.
    3. Ишчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишга ёки ўтказилган текширув натижасига кўра, шифокорлар комиссияси томонидан берилган тавсияларидан бўйин товлашини маъмурият меҳнат интизомини бузиш деб ҳисоблаб, ишчини ишга қўймасликка ҳақли.
    4. Конга ишга қабул қилинган ҳар бир ишчи меҳнат муҳофазаси бўйича қуйидаги ўқувлар ва йўл- йўриқ олишларидан (инструктаж) ўтишлари шарт:
    4.1. Кириш йўл – йўриғини олган.
    4.2. Ёнгин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўл - йўриқлари.
    4.3. Дастлабки ўқув, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда - конга биринчи маротаба ишга жойлашаётган ишчилар учун 3 кун ва конда аввалдан ишлаган ишчилар ёки бир касбдан бошқасига ўтказилаётганлар учун 2 кун.
    4.4. Иш жойидаги бирламчи йўл – йўриқ олишдан (инструктаж).
    4.5. Иш жойидаги амалий ўқув (амалий тажриба) муддати 2тадан 31 сменагача, ишнинг хавфли ва қийинлигини инобатга олган ҳолда, участка раҳбари фармойиши билан (устоз) тажрибали ишчи қўли остида амалга оширилади.
    4.6. Амалий ўқув тугаганидан кейин ишчига «Касби бўйича иш жойидаги йўриқнома дастури»га киритилган йўриқномалар бўйича дастлабки билим текшируви ўтказилади.
    4.7. Агарда ишчи билим даражасини текшириш вақтида,билимини қониқарсиз равишда кўрсатса, унда у мустақил ишга қўйилмайди ва 2 ҳафталик муддатдан кечиктирилмасдан билим текширувидан қайта ўтиши шарт.
    4.8. Қайта билим текширувидан ўтишда меҳнат хавфсизлиги бўйича қониқарсиз билимини кўрсатса, у ҳолда иш берувчи касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ишчини бошқа, қийин бўлмаган ишга ўтказиши ёки Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси (100-модда, 2-банди)га асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиши керак.
    4.9. Ишчи дастлабки ўқувдан ва йўл – йўриқ олишдан ўтганлигини муносиб журналларда ўзининг имзоси билан тасдиклайди.



    Download 349,5 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




    Download 349,5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Инструкция по охране труда для рабочих всех профессий рудника «Мурунтау» 2П-1 Зарафшон

    Download 349,5 Kb.