“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
223
Ахмаджонова Малика Фарҳод қизи
Низомий номли ТДПУ магистри
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ
ТИЗИМЛАРИ
.
Аннотация:
Ушбу мақолада талабалар мустақил таълимини ташкил этишда
таълим олишнинг интеллектуал тизимини
яратиш ва жорий этиш
долзарблиги омиллари очиб берилган
Калит сўзлар:
виртуал электрон ўқув-методик ресурслар электрон луғат-
маълумотнома
виртуал лаборатория
Талабаларнинг мустақил таълим олишини ташкил этишда ахборот
технологияларидан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Маълумки,
ўқув материалларининг турли шакллари, жумладан ўрганиладиган жараён ва
ҳодисаларни виртуал шаклда акс эттирадиган электрон ўқув-методик
ресурслар, янги мавзуларни ўзлаштириш жараёнида
вужудга келадиган
саволларга ихтиёрий вақтда тўла жавоб олиш имкониятини берадиган
интеграллашган
электрон
луғат-маълумотнома,
табиий
фанларни
йўналишлари
бўйича
виртуал
лаборатория
ва
намойиш-тажриба
машғулотлари талабалар томонидан ўқув фанларини мустақил ўрганишга
зарур бўладиган ресурслардан саналади. Мустақил
ишни ташкил этишда
юқорида санаб ўтилган ахборот ресурслардан фойдаланиш тартиби ҳар бир
талабанинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Талабалар мустақил иш фаолиятида ахборот технологияларининг қуйидаги
воситаларидан кенг фойдаланиши алоҳида аҳамият касб этади: электрон
ўқув-методик ресурслар, интеграллашган электрон луғат маълумотномалар,
виртуал лаборатория ва табиий экспериментларни моделлаштириш тизими ва
бошқалар.