“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
224
- талабалар томонидан таълим мазмуни, методи ва замонавий воситаларини
мустақил танлашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- фан ва техника тараққиётининг бугунги
даражаси билан мукаммал
таништириш ва бўлажак мутахассисларни касбий тайёргарлик сифатини
ошириш;
- олий таълим муассасаларининг электрон ахборот-таълим муҳити ва
интеграллашган ўқув-илмий ресурсларини яратиш;
- таълим жараёнини ахборотлаштириш борасида тўпланган илғор
тажрибаларни амалиётга
жорий этиш;
- замонавий ахборот технологиялари муҳитида талабалар мустақил
таълимини ташкил этиш имконини берувчи электрон ўқув-методик
мажмуалар яратиш;
- талабалар мустақил таълим олишларини ташкил этиш,
амалга ошириш ва
назорат қилишга оид ўқув-методик адабиётлар, тавсиялар,
ишланмалар,
йўриқномалар, кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Таълим олишнинг интеллектуал тизимини жорий этишнинг асосий
мақсади
– таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш
тамойиллари асосида ташкил этишни таъминлаш, таълим тизимида фаолият
кўрсатаётган етакчи профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятларига
таянган ҳолда,
таълим сифатини ошириш, талабалар учун узлуксиз таълим
олиш имкониятини яратиш, таълимнинг турли шаклларини ўзаро бир-бирига
мувофиқлаштиришдан иборат.