|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 200/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
219
Сайидов Сайфиддин Инатилло ўғли
Низомий номли ТДПУ магистри.
ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ
ИНТЕГРАЦИЯЛАШ
Аннотация:
Таълим самарадорлигини оширишда тарихий, миллий ва
замонавий педагогик технологияларни интеграциялаш. Шахс тарбиясида
интеграллашган таълимни йўлга қўйиш тақазо этилаётгани ҳақида фикр
юритилган .
Kaлит сўзлар:
интеграция, технологиялар, таълимнинг интегратив шакли,
интегратив йўналиш, интеграллашган таълим. Бугунги кунда жаҳон
миқиёсида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида содир бўлаётган
муаммоларни ҳал этиш мустақил фикрлайдиган шахсни камол топтиришни
долзарб эҳтиёж қилиб қўймоқда.
Маълумки, жаҳонда юз бераётган жиддий ўзгаришлар ҳамда
ислоҳотларни тор маънода фикрлайдиган, ҳаётга бир томонлама муносабатда
бўладиган инсонлар билан амалга ошириб бўлмайди. Пайдо бўлаётган кўп
сонли муаммолар, ёш авлод тарбиясида узвийлик ва узлуксизликни
таъминлашни, турли хил муқобил қарашлар билан фикрлаш тарзлари
ўртасидаги мутаносибликни излашни тақозо этмоқда. Вужудга келган шарт-
шароитлар ҳамда бир қатор ташқи ва ички омиллар интеграция жараёнини
педагогик ривожланиш етакчи қонуниятларидан бирига айлантирмоқда.
Интеграция
масаласига
эътиборни
кучайтириш
ва
меъёрий
ҳужжатларда: “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси
Президенти
Фармонлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишларида ўз аксини топган. Интеграция
муаммосининг долзарблиги олимлардан Н.Н.Азизхўжаева, Ш.Э. Қурбонов,
Э.А.Сейтхалилов,
В.И.Загвязинский,
Р.Сафарова,
М.Н.Берулова,
Ў.Қ.Толипов,
М.Усманова,
М.М.Мамадазимов,
М.Р.Жуманиёзова,
Ю.С.Тюнников ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган. Уларнинг
тадқиқотларида ўқувчилар ва талабаларда оламнинг яхлит манзараси, табиат
ҳодисалари билан инсоннинг ўзаро алоқасини ҳис этиш туйғусини
шакллантириш мақсадида турли фанларни уйғунликда ўрганиш лозимлиги
таъкидланади. Шунингдек, бу олимлар педагогик интеграциянинг объектив
|
| |