|
M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD
|
bet | 40/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)9-маърузалар
КАРБОНИЛ БИРИКМАЛАР (6 соат)
Режа:
1. Карбонил бирикмалар номенклатураси ва изомерияси
2. Карбонил бирикмаларни олиниш усуллари
3. Карбонил бирикмаларни физик хоссалари
4. Карбонил бирикмаларни кимёвий хоссалари
5. Карбонил бирикмаларни энг муҳим вакиллари
Карбонил бирикмалар битта углерод атомидаги иккита водород атоми (геминал атомлар) кислород атомига алмашган углеводородларнинг ҳосилаларидир. Шундай қилиб С=О гуруҳи ҳосил бўлади. Бундай гуруҳ карбонил гуруҳ ёки оксогуруҳ деб юритилади.
Агар карбонил гуруҳ битта водород атоми (энг оддийси иккита водород атоми) ва битта углерод атоми билан бириккан бўлса бирикма альдегид дейилади, карбонил гуруҳ эса альдегид гуруҳ деб юритилади.
Агар карбонил гуруҳ иккита углерод атоми билан бириккан бўлса бирикма кетон дейилади, карбонил гуруҳ эса кетогуруҳ деб юритилади.
Карбонил бирикмалар карбонил гуруҳлар сонига кўра ва молекулада бошқа функционал гуруҳлар мавжудлигига асосан синфланади. Бундан келиб чиқиб карбонил бирикмаларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
монокарбонил бирикмалар;
дикарбонил бирикмалар;
бошқа функционал гуруҳлар тутувчи карбонил бирикмалар.
Ҳар бир гуруҳ карбонил гуруҳга бириккан углерод атоми типига ва бошқа функционал гуруҳлар табиатига кўра (галогенкарбонил, гидроксикарбонил, аминокарбонил ва бошқа) қуйи гуруҳларга бўлинади.
Шунингдек, карбонил бирикмаларга халқада иккита карбонил гуруҳ ва иккита қўшбоғ тутувчи олти аъзоли циклик бирикмалар-хинонлар ҳам киради.
МОНОКАРБОНИЛ БИРИКМАЛАР.
Монокарбонил бирикмалар карбонил гуруҳга бириккан углерод атомининг гибридланиш турига қараб синфланади.
Тўйинган карбонил бирикмалар:
Тўйинмаган боғланган (α,β-тўйинмаган) карбонил бирикмалар:
Карбонил бирикмаларнинг номланиши хилма хилдир. Уларни номлаш учун ҳам тарихий, ҳам систематик номлаш қўлланилади. Шунинг учун аксарият карбонил бирикмалар бир неча номларга эга.
Альдегид гуруҳи систематик номенклатура бўйича –аль, карбальдегид суффикслари билан ёки оксо-, формил- префикслари билан белгиланади. Агар альдегид гуруҳ катта характеристик гуруҳ бўлса у суффикс билан белгиланади. Агар альдегид гуруҳнинг углерод атоми асосий структура таркибига кирса –аль суффикси, бошқа ҳолларда карбальдегид суффикси қўлланилади. Оксо- ва формил- префикслари молекулада каттароқ гуруҳлар, масалан, карбоксил-, сульфо- гуруҳлар мавжуд бўлганда қўлланилади. Альдегид гуруҳ номенклатура бўйича кетон гуруҳдан катта ҳисобланади.
Кўплаб альдегидлар тривиал номга эга. Уларнинг номлари альдегидларни оксидланишидан ҳосил бўлган тегишли карбон кислоталар номидан келтириб чиқарилади ва альдегид сўзи қўшилади.
Кетон гуруҳи ўринбосар номенклатура бўйича –он суффикси ёки оксо- префикси билан белгиланади. Оксо- префикси молекулада каттароқ гуруҳлар мавжуд бўлганда қўлланилади. Радикал-функционал номенклатура бўйича кетон номи алифбо тартибида углеводород қолидиқлари номларидан ва кетон префиксидан ясалади. Айрим кетонлар, масалан ацетон, халконлар, фенонлар тривиал номларини сақлаб қолган.
|
| |