Карбонил бирикмаларни қайтарилиши. Карбонил бирикмалар тегишли спиртлар ёки углеводородларгача қайтарилиши мумкин. Комплекс гидридлар ва силанлар билан қайтариш реакциялар нуклеофил бирикиш реакциялар сифатида юқорида кўриб ўтилди.
Каталитик гидридлаш реакцияларида спирталар ҳосил бўлади:
Аммиак ёки аминлар иштирокида қайтариш натижасида тегишли алкиламинлар ҳосил бўлади (карбонил бирикмаларни қайтариб аминлаш ёки аммиак ёки аминларни қайтариб алкиллаш).
Карбонил бирикмаларнинг қайтарилиши сув муҳитида фаол металлар таъсирида ҳам боради. Масалан кислотали муҳитда рух билан қайтариш натижасида асосан углеводородлар ҳосил бўлади (Клеменсен реакцияси).
Амальгамаланган рух ёки магний билан нейтрал сувли муҳитда қайтариш реакцияси ўзига хос боради. Реакция натижасида пинаконлар ҳосил бўлади. Реакциянинг биринчи босқичида электрон карбонил гуруҳга бирикади, ҳосил бўлган анион-радикал димерланади ва протонланади.
Карбонил бирикмаларни спиртларгача қайтариш алюминийнинг алканолятлари (алкоксидлар) билан, иккиламчи спиртлар (пропанол-2, циклогексанол) нинг ҳосилалари билан ўзаро таъсири натижасида ҳам кузатилади. Ушбу реакцияни Х.Меервейн ва А.Пондорф 1929 йилда, улардан мустақил тарзда В.Пондорф 1926 йилда аниқлаганлар:
Реакция қайтардир. Шунинг учун реакция маҳсулоти-ацетонни реакцион муҳитдан ажратиб олиб турилиши керак. Бу ҳайдаш билан амалга оширилади.
Меервейн-Пондорф-Верлей реакциясида водород атомини иккиламчи спиртдан карбонил бирикмага кўчиши содир бўлади. Бу циклик комплексда амалга ошади. Водород атоми гидрид-ион кўринишида кўчирилади деб тахмин қилинади:
Реакциянинг бориши учун мўл миқдорда алюминий алканолят талаб қилинади. Алюминий алканолятнинг миқдори камроқ бўлса қайтарилиш реакцияси бормайди. Бундай шароитда альдегидлар мураккаб эфирларга диспропорцияланади. Бир молекула альдегид иккинчи молекула ҳисобига қайтарилади, иккинчи альдегид молекуласи оксидланади (В.Тишенко, 1906 й.):
Реакцион комплексда водород атомининг бир альдегид молекуласидан иккинчисига кўчиши содир бўлади. Реакция механизми аренкарбальдегидларнинг диспропорцияланиш реакциялари механизмига ўхшаб кетади (Канницаро ва Кляйзен реакциялари).
|