166
Май 2021 10-қисм
Тошкент
ЎСПИРИНЛИК ДАВРИ ПСИХОЛОГИЯСИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА
ТАЪЛИМНИНГ ТАЪСИРИ
Маманова Луиза Маратовна
ГУЛДУ. Педагогика ва Психология йўналиши
2-босқич магистранти
Tелефон: 99 899-924-75-90
Аннотация:
Ушбу мақола ўспирин ёшидаги йигит ва қизлар хулқ-атвори ва психологи-
яси ўрганилиб, уларга ижобий таъсир этиш йўллари ҳамда уларнинг келгуси ҳаётида тўғри
йўлни танлаш имкониятлари илмий таҳлил этилишга бағишланади.
Калит сўзлар:
ўспирин, хулқ-атвор, психолог, педагог, оила, ота-она.
Ўспиринлик даври шахсининг ижтимоий ва касбий мавқеини англашдан бошланади.
Мазкур паллада ўспирин ўзига хос рухий инқироз тангликни бошидан кечиради, жумладан
катталарнинг хар-хил кўринишдаги (унга ёқиш ёки ёқмаслигидан қаётий назар ) ролларни
тез суратлар билан бажариб кўришга интилади, турмуш
тарзининг янги жихатларига
кўника бошлайди катта одамларнинг турмуш тарзига ўтиш жараёни шахснинг камол топиш
хусусиятларига боғлиқ ички қарама-қаршиликларни келтириб чиқаради.
Педагогик психология фанидан маълумки, ўрта мактаб ўқувчиларининг (биологик,
физиологик, педагогик-психологик) жихатдан олий мактаб таълимига тайёрлайди ва уларда
умумлаштириш, мавҳумлаштириш, системалаштириш каби қобилиятлари кўринадиган
фазилатлари намаён бўлади. Шу билан бирга ўспиринларда ақлий, ахлоқий, эстетик,ғоявий
сиёсий жихатидан муайян даражада ўсиш рўй беради. Шунга қарамай улар олдида ўқув
юртида мутахассисликни эгаллаш билан боғлиқ янги вазифалар пайдо бўлади. Хозирги фан
техниканинг ривожи бир томонлама барқарор қизиқишнинг йўқолишига олиб келади,
чунки
қатъиийлик, ижодий изланиш, иродавий, зўр бериш ўрнини лоқайдлик, фаолиятсизлик
эгаллайди. Бошқача айтганда улар тайёр ахборотларнинг қулига айланадилар, чунки
компютер, дисплей ЭХМ, калкуляторлар инсон ақлий меҳнатини енгиллаштиради, уларни
ақлий зўр беришда халос қилади.
Ҳозирги кунда мактаб таълими 11 йиллик бўлиб, мактабни битиргач ўқувчилар олий
таълим талабаси бўлмоқда. Бу ёш даври ҳам ўспиринликнинг иккинчи даври ёшига тўғри
келади. Шундай экан ўспиринлик ёшига тўғри келувчи талабалар психологиясига ҳам бир
назар солишимиз жоиз ва ўринлидир.
Олий ўқув юрти таълими олдидаги муҳим вазифа талабаларга дастурдаги билимлар
мажмуасини беришдир.
Талабаларга мустақил билим олиш, ўз фаолиятини ўзи ташкил қилиш, ўзини-ўзи
бошқариш, янги ғояларни ишлаб чиқиш ва хокозоларни ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Бу
вазифаларни амалга оширишнинг асосий омили монологик маъруза шаклидан диологик
(талаба ва ўқитувчининг мулоқотига асосланган) маъруза шаклига ўтиш зарур. Бу ўз
навбатида ўспирин ёшидагилар мулоқот маданиятини оширади.
Психологлардан Б.Г. Ананъев, Н.В. Кузимина, Н.Ф. Тализина, В.Я.Ляудис, И.С. Кон,
В.Т Лисовеский, А.А. Бодолев, А.В. Петровский, М.Г.Давлетшин, И.И. Илғясов, А.В.
Димитрева, З.Ф.Эсарова, А.А.Вербитский, В.А. Токарева, э.Ғ.Ғозиев ва бошқаларнинг
тадқиқотларига кўра, олий ўқув юртларида таълим олиш талабалар учун жуда оғир кечади,
чунки бу даврда шахснинг мураккаб фазилатлари, хислатлари, сифатлари, такомиллашиш
босқичида бўлади. Мазкур Ёш давридаги ижтимоий-психологик ўсишнинг хусусиятларидан
бири ўқиш фаолиятининг онгли мотивлари кучайишидир. Ўспирин ёшидаги талабаларда
ахлоқий жараёнларнинг ўсиши суст амалга ошса-да лекин хулқнинг энг муҳим сифатлари
мустақиллик, ташаббускорлик, топқирлик, фаросатлилик ва хокозолар такомиллашиб
боради. Шунингдек уларда ижтимоий-холларга, воқеликка ахлоқий қоидаларга қизиқиш,
уларни англашга интилиш тобора кучаяди.
Психологларимизнинг тадқиқотлари шахс ҳаёти тажрибасини эгаллашида унда ўзлигини
англаш вужудга келишини, жумладан, шахсий ҳаётининг мазмунини англаши, аниқ турмуш
режаларини тузиш, келажак ҳаёт йўлини белгилаши ва хаказолар амалага ошишини
кўрсатади. Ўспирин аста-секин микрогурухнинг нотаниш шароитларига кўникиб боради,