|
Май 2021 10-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot», 2021. 202 б Pdf ko'rish
|
bet | 162/194 | Sana | 29.09.2024 | Hajmi | 3,67 Mb. | | #272877 |
Bog'liq 10.Pedagogika yonalishi 1 qismМай 2021 10-қисм
Тошкент
ўзининг хаққи-хуқуқлари ва мажбуриятларини била бошлайди, шахслараро муносабатининг
янгича кўринишини ўрнатади, турмушдаги ижтимоий ролларни амалда синаб кўришга
интилади. Улардаги романтик хис-тйғулар воқеликка муайян ёндошишига бирмунча халақит
беради. Чунки улар турмушдаги ютуқлар ва муваффақиятсизликнинг ижтимоий-психологик
илдизлари нимадан иборат эканлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмайдилар.
Ёш физиологияси ва психологияси фанларида тўпланган материаллар таҳлилидан
кўринадики, ўспирин 17-19 ёшда ҳам ўз хулқи ва билиш фаолиятини онгли бошқариш
имкониятига тўлиқ эга бўлмайди ва шунга кўра хулқ мотивларининг асосланмаганлиги,
узоқни кўра олмаслик, эхтиётсизлик каби ҳолатлар руй беради. В.Т. Листовскийнинг
фикрича, 19-20 ёшларда айрим салбий хатти харакатлар кўзга ташланади. Мазкур ёшда
хоҳиш ва интилиш ирода ва ҳарактердан анча илгарилаб кетади. Бунда одамнинг ҳаётий
тажрибаси алоҳида рол ўйнайди, чунки талаба шу тажриба етишмаслиги натижасида
назария билан амалиётни, фантазия билан реалликни, романтика билан экзотикани, ҳақиқат
билан иллюзияни, орзу билан хоҳишни, оптимизм билан қаттийликни аралаштриб юборади.
Талабалик йилларида ёшларнинг ҳаёти ва фаолиятида ўзини ўзи камолатга етказиш
жараёни муҳим рол уйнайди, лекин ўзини бошқаришнинг таркибий қисмлари (ўзини-ўзи
тахлил қилиш, назорат этиш, бахолаш, текшириш ва бошқалар) ҳам алоҳида аҳамият касб
этади. Идеал (юксак, барқарор, баркамол) «мен»ни реал «мен» билан таққослаш орқали
ўзини-ўзи бошқаришнинг таркибий қисмлари амалий ифодага эга бўлади. Талабанинг
нуқтаи-назарича, идеал «Мен» ҳам муайян мезон асосида этарли даражада текшириб
кўрилмаган, шунинг учун улар гоҳо тасодифий, ғайритабиий хис этилиши муқаррар,
бинобарин, реал «мен» ҳам шахснинг хақиқий баҳосидан анча йироқдир. Талаба шахснинг
такомиллашувида бундай объектив қарама-қаршиликлар ўз шахсиятига нисбатан ички
ишончсизликни, ўқишга нисбатан эса салбий муносабатни вужудга келтиради. Жумладан
ўқув йили бошида талабада кўтаринки кайфият, олий ўқув юртига кирганида завқу-шавқ
туйғуси кузатилса, таълимнинг шарт-шароитлари, мазмуни, мохияти, кун тартиби, муайян
қонун ва қоидалари билан яқиндан танишиш натижасида унинг рухиятида кескин тушкунлик
рўй беради. Юқорида айтилган ички ва ташқи воситалар, омиллар таъсири оқибатида унинг
руҳий дунёсида умидсизлик, рухий парокандалик кайфияти, яъни истиқболга ишончсизлик,
иккиланиш, хадиксираш, каби салбий хис-туйғулар намаён бўлади. Бизнингча олий мактабда
тарбия ишларини режалаштиришда таълим жараёнида талабага ўзига хос муносабатда
бўлиш мазкур даврнинг муҳим шартларидан биридир.
Юқорида айтилганидек йигит ва қизларни олий ўқув юртига қабул қилиш уларда ўз
кучлари, қобилиятлари, ақл-заковатлари ички имкониятлари ва иродаларига қатъий ишонч
туғдиради, ана шу ишонч ўз навбатида тўлақонлик ҳаёт ва фаолиятини уюштиришга умид
ҳис-туйқғуларини вужудга келтиради.
Ўспиринликнинг иккинчи даври хулққа, воқеликка бахо бериш имкониятидан ташқари
талаб қўйиш ва қатъиятлилик хусусияти билан фарқланади. Шунинг учун талабалар ҳар
доим принсипиал бўла олмайдилар. Баъзан қатъиятлилик салбий муносабатга ҳам айланади.
Талабаларнинг ўқитувчи тавсияларини инкор қилиши низоларни келтириб чиқаради.
Б.Г.Ананъев рахбарлигида ўтказилган илмий-тадқиқот ишларидан маълум бўлишича,
талабалар камол топишининг жинсий ва нейродинамик хусусиятлари уларнинг ақлий
имкониятларини тўла ишга солиш ва сермахсул ўқув фаолияти ташкил қилиш учун муҳим
имконият, шарт-шароит яратади. Ю.А. Самариннинг таъкидлашича ўспиринлар руҳиятида
ўзига хос қарама-қаршиликлар, ички зиддиятлар мавжуд бўлади. Уларнинг моддий жихатдан
ота-онага, олий ўқув юрти махмуриятига боғлиқлиги иқтисодий зиддиятни келтириб
чиқаради. Бу хол талаблаарнинг хохишлари билан мавжуд имкониятнинг номутаносиблиги
туфайли содир бўлади.
Мазкур Ёш даврида ўзини бошқаришнинг таркибий қисмлари, ижодий таффаккур,
муайян ҳаётий тажриба, ўзлаштирилган билимларини тартибга солиш асосида хис-туйғулар,
қарашлар, ахлоқий қадриятлар, ўзлигини англаш ва барқарор эътиқод шаклланади. Талаба
хукм ва хулоса чиқаришга ўрганади, ўз хатти-харакатида қатъий туриб уларни химоя
қилади, у ҳаётнинг турли сохалари бўйича хар хил даражадаги кўникма ва малакаларига
назарий билимлар, ижтимоий-психологик тушунчаларини амалий фаолиятига татбиқ этиш
имкониятига эга бўлади. .
Талабалар ўқув фаолияти муваффақиятининг муҳим шарти олий ўқув юртидаги таълим
|
| |