|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 114/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.100
Kanada, Zoir, Frantsiya va Chexiyadagi konlar uranga boy bo’lib, ularda bir tonna uran
rudasidan 22 kilogrammgacha uran xomashyosi olinadi. Rossiyada bir tonna rudadan bir yarim
kilogrammdan ortiqroq uran olinadi.
Foydalanilgan adabiyotlar
3.
Gayibov T.SH., Shamsutdinov H.F., Pulatov B.M.. Elektr energiyani ishlab chiqarish,
uzatish va taqsimlash. –T: ”Fan va texnologiya”, 2015.
4.
Yunusov T.Yu. Proizvodstvoenergii – sovremennostibuduщee. – T.: «Fan va texnologiya»,
2012. – 204 s.
3. www.gov.uz – O‘zbekiston Respublikasi xukumat portali;
4.www.lex.uz– O‘zbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari ma’lumotlari milliy bazasi;
ГИДРО ЭЛЕТР СТАНЦИЯЛАР ТЎҒОНЛАРИНИ ЛОЙИХАЛАШ
Д.Холбаев, Д.Муқимжонов, А.Қодиров, Н.Қадамов
Наманган мухандислик-технология институти
Аннотатция: Бугунги кунда Республикамизда фаолият юритаётган гидроэлектр
станцияларда
ишлаб
чиқарилаётган
электр
энергияси
тўғрисида
маълумотлар,
Республикамизда мавжуд қайта тикланувчи энергия манбалари жумладан ГЭСларни ур иш
имконияти мавжудлиги ва сув омборларида тўғонларни қурилишини ўз ичига олади.
Калит сўз: ГЭС, тўғон, сув, экологик тоза, ишлаб чиқариш, грунт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 2-майдаги №2947 сонли “2017-2021
йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги
қарорга муофиқ, республикамиз аҳолисини электр энергияга бўлган эхтиёжини қайта
тикланувчи энергия манбалари ҳисобига қондириш мақсадида бир қатор илмий-тадқиқот
ишлари олиб борилмоқда. Янги экологик тоза ишлаб чиқиш қувватларини ташкил этиш,
замонавий технологиялардан фойдаланиш негизида амалдаги гидроэлектр станцияларни
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, илғор инновацион хорижий тажрибаларни
изчил ўзлаштириш, худудлардаги дарё ва каналлар сувларининг энергетик кўрсаткичларини
аниқлаш ҳамда самарали конструкцияларни жорий этиш соҳа олимлари олдида турган
долзар масалалардан ҳисобланади.
Тахлилий маълумотларга кўра шуни таъкидлаш мумкинки, Наманган вилоятида ГЭС
қурилиши имконияти бўлан дарё ва каналлар етарли бўлсада бугунги кунга қадар деярли бу
имониятлардан фойдаланилмаган.
Наманган вилотида ўзига хос жойлашувчи ва қўшни республика худудидан келаётган
катта миқдордаги сув оқимларининг энергетик имкониятлари деярли ўрганилмаган ҳамда
энергетик кўрсаткичлари ҳисобланмаган. Наманган вилоятидаги суғориладиган ер
майдонларини керакли вақтда сув билан таъминлаш мақсадида қўшни Қирғизистон
Республикаси худудидан келувчи катта миқдордаги сувлар туманларда барпо этилган сув
омборларида йиғилади. Йиғилган сувларнинг аксарият қисми насослар ёрдамида
суғориладиган ерларга етказиб берилади. Наманган вилоятида суғориладиган майдонларга
сув етказиб бериш учун жорий этилган насосларнинг электр сарфи вилоят эхтиёжини 26-28 %
ни ташкил этиб, 2019 йилнинг ноябр ойига қадар истеъмол қилинган электр энергия сарфини
мавсумий кўрсаткичларини кўришимиз мумкин.Гидротехник иншоотларни лойиҳалаш ва
ҳисоблаш кўп ҳолларда деформациянинг чизиқли қонуни асосидаги оддий моделларда олиб
борилади. Динамик ҳисоблашларда иншоотни пластик хусусиятларини хисобга олиш орқали
|
| |