Биологиядан давлат таълим стандартлари ва дастур таҳлили
Умумий ўрта таълим мактабларининг биология таълими концепцияси. Биологиядан ДТС мазмуни, таркибий қисмлари, таълим мазмунининг мажбурий минимуми, битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал ва максимал талаблар. Дастур таҳлили.
Биологиядан дарсликлар таҳлили
Биология (ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги, цитология ва генетика асослари) дастури ва дарсликларнинг таҳлили. Асосий биологик ғоялар, тушунчалар, кўникмалар ва малакалар. Дастурлардан ўрин олган мавзулар, вақт тақсимоти, лаборатория ва амалий машғулотлар, экскурсиялар.
Биологик таълим мазмунининг таркибий қисмларини шакллантириш йўллари
Биологик таълим мазмунининг таркибий қисмлари. Тушунчалар, ғоялар, назариялар. Асосий ғоялар ва уларни ўқувчилар онгига сингдириш йўллари. Умумий биологик ва хусусий тушунчалар. Тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш усуллари.Асосий биологик кўникмалар ва малакалар, уларни таркиб топтириш йўллари.
Биологияни ўқитишда ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлашни таркиб топтириш
Ижодий фаолият тажрибалари ижодий ва эркин фикрлашнинг асоси. Ижодий фаолият тажрибаларини шакллантириш йўллари. Ўқувчиларда атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш. Қадриятлар тизими, табиий, моддий, маънавий, миллий, умуминсоний қадриятларни шакллантириш йўллари.
Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган методлар ва усуллар
Дунёни англаш методлари ва ўқитиш методлари. Методлар классификацияси бўйича мунозаралар. Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган методлар таснифи. Ўқитишнинг репродуктив методлари. Оғзаки (суҳбат, ҳикоя, маъруза), кўргазмали (табиий, тасвирий, ЭХМ дастурлари, мультимедиалар), амалий (кузатиш, тажрибаларни ташкил қилиш) методлар гуруҳи.
Биологияни ўқитишнинг фаол методлари
Муаммоли изланиш (муаммоли суҳбат, муаммоли ҳикоя, муаммоли маъруза, ақлий ҳужум) методлар гуруҳи.
Мантиқий (индуктив, дедуктив, таҳлил, қиёслаш, асосий ғояни ажратиш, умумлаштириш) методлар гуруҳи.
Мустақил (дарслик, илмий-оммабоп манбалар, ЭХМнинг таълимий, моделлаштирилган дастурлар, мультимедиалар устида) ишлаш методлар гуруҳи.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини рағбатлантириш ва асослаш (ўқишга бўлган қизиқишларини орттириш, дидактик ўйин, ўқув мунозаралари, бурч ва маъсулиятини шакллантириш) методлари гуруҳи.
Назорат ва ўз-ўзини назорат (оғзаки ва ёзма) лабаратория ва амалий иш ўзаро назорат варағи ёрдамида, ЭХМнинг назорат дастурлари воситасида) методлар гуруҳи. Мазкур методлар таркибига кирадиган усуллар.
Ўқитиш воситалари
Ўқитиш воситаларининг хиллари: табиий ва тирик объектлар (гербарий, коллекция, чучелалар, ҳўл препаратлар, микропрепаратлар), тасвирий (жадваллар, схемалар, хариталар, муляжлар, макетлар), экран воситалари (ўқув воситалари, диапозитивлар, диафильмлар, мультимедиалар) ва улардан фойдаланиш йўллари. Ўқитишнинг техникавий воситалари.
ЭҲМнинг кўргазмали ва назорат дастурлари, электрон версиялар ва электрон дарсликлардан биология дарсларида фойдаланиш. Биологияни ўқитишда мультимедиа (овозли, матнли, овоз-матнли, визиуал уч кўламли)лардан фойдаланишнинг афзалликлари.
Биологиядан ўқув ишларини ташкил этиш
Дарс-ўқув ишларини ташкил этишнинг асосий шакли. Биология дарсларининг типлари ва турлари. Маъруза, семинар, муаммоли, модулли, дидактик-ўйинли, лабаратория дарслари ва амалий машғулотларнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўқув тарбиявий жараёнга тизимли ёндашувнинг моҳияти. Биология дарсларига қўйиладиган методик талаблар.
Биология ўқитувчиси (касбий тайёргарлиги, ижодий ва ижтимоий фаоллиги, маънавий-ахлоқий сифатлари, ғоявий-сиёсий етуклиги)га қўйиладиган умумий талаблар. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги. Дарс типлари ва турлари.
Дарс мазмуни ва боришининг мавзунинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга мос келиши. Дарснинг тузилишини лойиҳалаш. Дарс ишланмаларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар.
Дарс мазмунига боғлиқ ҳолда ўқув жиҳозлари, тарқатма ва дидактик материаллар, кузатиш ва тажриба ўтказиш учун керакли асбобларни тайёрлаш.
Биологиядан йиллик-тақвим режа тузиш.
Биологиядан йиллик мавзули-тақвим режа тузиш. Ўқув дастуридаги мавзулар, ўқувчиларда асосий биологик тушунчаларни шакллантириш, баркамол шахсни тарбиялаш бўйича дарслар тизими эканлиги.
Биологиядан лаборатория ва амалий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Лаборатория ва амалий машғулотларнинг мазмуни, тузилиши ва уларни ўтказиш методикаси. Ўқувчилар билиш фаолиятини ташкил этиш йўллари.
Биологияни ўқитишда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш
Биологияни ўқитишда замонавий педагогик (дидактик-ўйинли, ҳамкорликда ўқитиш, муаммоли, модулли таълим) ва ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Биологиядан дарсдан ташқари ишлар
Дарсдан ташқари ишлар-ўқув ишларини ташкил этишнинг зарурий шакли. Ўқув дастурига мувофиқ ҳолда табиатда, тирик табиат бурчагида ва мактаб тажриба майдон муайян дарсга мўлжалланган ўқувчиларнинг индивидуал ва гуруҳли ишларини ташкил этиш. Уй вазифаси-ўқувчиларнинг мустақил таҳсилининг асоси. Ўқувчиларнинг мустақил иши ва таҳсилини ташкил этишнинг самарали йўллари.
Биологик экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш
Биологик экскурсияларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Ўқув дастурларида мўлжалланган экскурсияларнинг мазмуни, ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. Табиат, музей, кўргазмалар, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, илмий-тадқиқот институтларига экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш йўллари. Экскурсия материалларини қайта ишлаш ва биология дарсларида фойдаланиш.
Биологиядан синфдан ташқари машғулотлар
Биологиядан синфдан ташқари машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти. Синфдан ташқари машғулотларнинг турлари: ўқувчилар билан якка тартибда олиб бориладиган, гуруҳли ва оммавий машғулотлар.
Ўқувчиларнинг якка тартибда илмий-тадқиқот ва ижодий ишларини ташкил этиш, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба майдончаси, табиатда ва мустақил равишда тажрибалар ва кузатишлар ўтказиш, кузатиш кундалигини юритишни ўрганиш.
Биологиядан ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган ишлар. Кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бутлаш, маърузалар тайёрлаш илмий анжуманлар, хафталиклар ўтказиш.
Биологик тўгараклар ("Хона ўсимликлари", "Шифобахш ўсимликлар", "Ёш зоологлар", "Ёш физиологлар", "Ёш биологлар")нинг дидактик мақсади, вазифалари, мазмуни ва машғулотларни ташкил этиш методикаси.
Биологиядан оммавий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, мазмуни. Мавзули кечалар, байрамлар ва анжуманлар ўтказиш тартиби ва уларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш йўллари.
Ўқувчиларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш. Кўкаламзорлаштириш ойлиги ўтказиш.
Ўқувчиларни биологиядан олимпиадаларга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар, кўрик танловларда иштирок этишга тайёрлаш йўллари.
Биологияни ўқитишда таълим-тарбиянинг узвийлиги
Биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий, ахлоқий, ақлий, ватанпарварлик, экологик, эстетик, иқтисодий, жинсий, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалалари.
Биологияни ўқитишда ўқувчилар онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш йўллари
Биологияни ўқитишда ғоявий йўналтирилганлик. Биология дарслари, дарсдан, синфдан ташқари машғулотлар ва экскурсияларда ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини синдириш йўллари. Ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўллари.
Биология ўқув хонаси ва тирик табиат бурчагини ташкил этиш
Биология ўқув хонаси ва ўқув жиҳозларига қўйиладиган педагогик, гигиеник, эстетик ва методик талаблар. Биология ўқув хонаси, жиҳозлар сақланадиган хона ва тирик табиат бурчаги. Биология ўқув хонасидаги жиҳозлар. Лаборатория жиҳоз (иситиш, ўлчов, оптик асбоб)лари. Кўргазмали қуролларни жойлаш, бутлаш ва сақлаш. Тирик ва табиий объектлар. Тасвирий кўргазмали қуроллар, табиий ва сунъий материаллардан ўқув жиҳозларини тайёрлаш. Биологиядан мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар мажмуаси.
Тирик табиат бурчагини ташкил этиш, жиҳозлаш ва уларнинг биологияни ўқитишдаги аҳамияти. ўсимликлар ва ҳайвонлар танлаш ва жойлаштириш. Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг таснифини тузиш, уларни парвариш қилиш.
Тирик табиат бурчагида кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш. Ўқув хонаси ва мактабни кўкаламзорлаштириш.
Мактаб тажриба майдончасини ташкил этиш ва унда олиб бориладиган ўқув ишлари
Мактаб тажриба майдончаси ва унда ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.
Биология ўқитишнинг меҳнат, касб таълимига йўналтирилганлиги. Ўқувчиларда кузатувчанликни ривожлантириш, ўсимликлар устида кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, парвариш қилишда биологик билимлар ва кўникмаларни амалиётга қўллаш ва мустаҳкамлаш.
Мактаб тажриба майдончасида ўтказиладиган ўқув машғулотларининг ўзига хос хусусиятлари. ўқувчиларга меҳнат, иқтисодий, экологик, эстетик тарбия бериш ва уларни онгли равишда касб танлашга йўллаш.
Мактаб тажриба майдони асосий (донли, сабзавот, мевали, резавор, полиз ва манзарали) экинларнинг сермаҳсул навларини экиш ва парвариш қилиш.
Мактаб тажриба майдони зоология бўлимини ташкил этиш ва жиҳозлаш. Мактаб тажриба майдонидан олинадиган материаллардан ўқув жараёнида фойдаланиш.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган биология (эволюция ва экология асослари) ДТС ва ўқув дастурининг таҳлили. Биологияни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, ўзига хос хусусиятлари. Ўқувчиларда шакллантириладиган умумий биологик, хусусий тушунчалар, кўникма ва малакалар.
Биологиядан факультатив машғулотлар
Биологиядан факультатив машғулотларнинг мақсади ва вазифалари. Мактабда "Ўсимликлар ҳаёти", "Ҳайвонлар ҳаёти", "Инсон ҳаёти фаолияти муҳофазаси", "Қишлоқ хўжалик ўсимликлари, физиологияси ва ўсимликшунослик", "Молекуляр биология" факультатив машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш йўллари. Факультатив машғулотларнинг режаси ва ишланмалари. Ўқувчиларнинг мустақил таълимни ташкил этиш.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Лаборатория ишлари биология ўқитиш методикасининг хусусий масалаларига бағишланган бўлиб, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тузилган ДТС, дарсликлари ва ўқув дастурларини таҳлил этиш, турли мазмундаги мавзуларни ўқитиш методикаси, дарс типлари ва турлари, биология дарсларида таълим мазмуни, ўқитиш методлари ва воситаларининг узвийлигини амалга ошириш асосида дарс ишланмаларини лойиҳалаш кўникма ва малакаларни таркиб топтиришни назарда тутади.
Биология ўқитиш методикасидан қуйидаги мавзуларда лаборатория ишларини ўтказиш режалаштирилган:
-
Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (ботаника)дан ДТС, ўқув дастури, дарсликнинг таҳлили.
-
Ботаникадан йиллик тақвим-режа, мавзули-режалар тузиш.
-
Анатомик ва морфологик мазмундаги дарслар.
-
Физиологик ва систематик мазмундаги дарслар.
-
Биологик (ботаника) дарсларида амалий ишларни ташкил этиш.
-
Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (зоология) дан ДТС, ўқув дастури ва дарсликнинг таҳлили.
-
"Бир ҳужайралилар, яъни содда ҳайвонлар" мавзусини ўқитиш методикаси.
-
"Бўғимоёқлилар типи" мавзусини ўрганиш методикаси
-
"Сут эмизувчилар" синфини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими.
-
Биология (зоология) дарсларида ЎТВ, мультимедиа, тарқатма ва дидактик материллардан фойдаланиш методикаси.
-
Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (одам ва унинг саломатлиги)дан ДТС, ўқув дастури ва дарсликнинг таҳлили
-
“Овқат ҳазм қилиш” мавзусини ўрганиш методикаси физиологик тажрибалар ўтказиш усули
-
Биология (одам ва унинг саломатлиги)дан лаборатория машғулотлари. Ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш йўллари
-
Биология (одам ва унинг саломатлиги) ўқув курсида фойдаланиладиган кўргазмали ва дидактик воситалар.
-
Умумий ўрта таълим мактабларининг биология (цитология ва генетика асослари)дан ДТС, ўқув дастури ва дарсликнинг таҳлили.
-
Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган дарс турлари. Дарс ишланмаларини ишлаш
-
Биология дарсларида шакллантириладиган умумий биологик ва хусусий тушунчалар
-
"Органик олам турли туманлиги" мавзусини ўрганиш методикаси
-
"Ҳаётий жараёнларнинг кимёвий асослари" мавзусини ўрганиш методикаси
-
"Генетика асослари" мавзусини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими
-
Биология бўйича лаборатория машғулотлари ва экскурсияларни ўтказиш
-
Биология дарсларида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари
-
Биология дарслари, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар, экскурсияларда ўқувчилар онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш йўллари
-
Биология дарсларида ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш
Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Курс ишининг мақсади талабаларнинг биология ўқитиш методикасидан олган назарий билимлари асосида мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, муайян педагогик шароитларга мос ҳолда дарс, дарсдан ташқари ишлар ишланмалари, синфдан ташқари машғулотларнинг сценарийлар ва экскурсияларнинг боришини лойиҳалаш кўникмаларини ҳосил қилиш саналади.
Курс ишлари белгиланган мавзулар бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ДТС, ўқув дастури асосида берилган топшириқларни бажариш, назарий ва амалий хулоса чиқариш асосида тайёрланади.
Курс иши ҳар бир талабанинг индивидуал тарзда мажбурий бажарадиган иши бўлиб, унинг объекти умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитиш жараёнининг долзарб муаммолари ҳисобланади.
Курс иши белгиланган мавзу бўйича адабиётларнинг таҳлили, муаммонинг долзарблигини асослаш, мазкур муаммонинг ечими назарий ва амалий жиҳатдан ҳал этиш бўйича тавсиялардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 30 бетдан кам бўлмаслиги керак.
Курс ишининг мавзулари намуна сифатида қуйидагилардан иборат бўлади:
-
Биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш.
-
Биологияни ўқитишда фанлараро боғланишни амалга ошириш йўллари.
-
Ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш муаммолари.
-
Биологиядан синфдан ташқари машғулотларнинг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни.
-
Биологиядан лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси.
-
Биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий-ахлоқий, ақлий, иқтисодий, гигиеник, жинсий ва жисмоний тарбиялаш масалалари.
-
Биологик таълим мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг уйғунлиги.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Биология ўқитиш методикаси бўйича талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишда мазкур фаннинг хусусиятлари ва бўлғуси талабаларнинг методик тайёргарлигини амалга оширишда тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади:
-
Умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун биологиядан тузилган ДТС, ўқув дастури, дарсликлар ва методик қўлланмаларни ўрганиш ва улар ўртасидаги узвийликни таҳлил этиш;
-
Университет портали ва тарқатма материаллар асосида муайян назарий масалаларни мустақил ўрганиш ва маъруза тайёрлаш;
-
Биологиядан яратилган электрон дарсликларни ўрганиш ва биология дарсларида фойдаланиш бўйича дарс ишланмаларини лойиҳалаш;
-
Биология дарсларида фойдаланиладиган слайдлар тайёрлаш;
-
Биология ўқитиш методикасининг долзарб муаммоларига бағишланган анжуманлар учун маъруза ва тақдимот материаллари тайёрлаш;
-
Биология ўқитиш методикасининг хусусий масалаларини методик қўлланмалар орқали ўрганиш ва маърузалар тайёрлаш;
Биология ўқитиш методикаси фанидан қуйидаги мавзулар мустақил иш сифатида тавсия этилади:
-
Ботаника ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан,
"Гул", "Мева ва уруғлар" мавзусини ўрганиш методикасини ишлаб чиқиш;
-
Зоология ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, Ясси, юмалоқ, ҳалқали чувалчанглар типини ўрганиш методикаси.
-
Одам ва унинг саломатлиги ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, "Таянч-ҳаракатланиш системаси" мавзусини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими.
-
Биология (Цитология ва генетика асослари) ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, "Цитология асослари" мавзусини ўрганишда лаборатория машғулотларини ўтказиш усули.
-
Биология (Эволюция ва экология асослари) ўқитиш методикаси хусусий масалалари: жумладан, "Экология асослари" мавзусини ўрганиш методикаси. Дарслар тизими.
Дастурнинг информацион – услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида педагогик ва ахборот технологияларидан уйғун фойдаланиш назарда тутилган:
-
Маъруза ва лаборатория машғулотларида ахборот технологияларидан фойдаланилади, жумладан, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун биологиядан тузилган ДТС, ўқув дастури, дарсликлар мазмуни слайдлар ва электрон дарсликлар воситасида ўрганилади.
-
Биологияни ўқитиш методлари, воситалари ва шакллари ҳамкорликда ўқитишнинг технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш методи ёрдамида ўрганилади.
-
Мактаб тажриба майдончасини ташкил этиш ва унда олиб бориладиган ўқув ишлари, биология ўқув хонаси ва тирик табиат бурчагини ташкил этиш дидактик ўйин технологиясининг конференция шаклида ўрганилади.
-
Фаннинг лаборатория машғулотларида ахборот технологиялари педагогик технологиялар билан уйғунлаштирилади. Ҳар бир машғулотда ахборот технологиянинг маҳсули бўлган электрон дарслик модулли таълим технологияси асосида ўрганилади.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
А.Т. Ғофуров ва бошқалар. Биологияни ўқитишнинг умумий методикаси. Ўқув-методик қўлланма. Т., 2005 йил. 152 б. -
Толипова Ж.О., Ғофуров А.Т. Биология ўқитиш методикаси. Ўқув-методик қўлланма. Т . “Билим” 2004 йил. 160 б.
Қўшимча адабиётлар -
Шефер И.Ф., Матчонов Б.Э. Общая методика преподавания биологии. (Учебно-методическая пособие) ТДПУ., Т.: - 2005
-
Пономарева И.Н. Общая методика преподавания биологии. Учеб. пособие для студентов пед. вузов. – М.: Академия,2003.-272 с.
-
Толипова Ж.О., Ғофуров А.Т. Биология таълими технологиялари. Т . “Ўқитувчи” 2002 йил. 128 б.
-
Толипова Ж.О. Биологияни ўқитишда педагогик технологиялар. Ўқув қўлланма. Низомий номидаги ТДПУ. Тошкент 2005 йил. 128 б.
-
Ғофуров А.Т ва бошқ. Генетикадан масала ва машқлар. Т., "Ўқитувчи" 1991 йил 139 бет.
-
А.Т.Ғофуров ва бошқ. Генетик билимларни пухта ўзлаштириш ва масалалар ечиш методикаси. Методик қўлланма. Т., 2000 йил 96 бет.
-
Толипова Ж.О. ва бошқалар. Ботаника ўқитиш методикаси. Т., "Ўзбекистон", 2003 йил 5-синф.
-
Толипова Ж.О ва бошқалар. Ботаника ўқитиш методикаси. Т., "Ўзбекистон" 2003 йил 6-синф.
-
Азимов И ва бошқалар. Биология. Методик қўлланма Т., Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти. 2002 йил.
-
Толипова Ж.О., Ғофуров А. Т. Умумий биологияни ўқитиш методикаси. (10-синф) Тошкент.: Шарқ.- 2004, - 96 бет.
-
Толипова Ж.О., Ғофуров А. Т. Умумий биологияни ўқитиш методикаси. (11-синф) Тошкент.: Шарқ.- 2004, - 128 бет.
NАVОIY DАVLАT PЕDАGОGIKА INSTITUTI
Ro`yхаtgа оlindi:
№ BД-5140400-3.03
«__»_______2011_ yil
|
|
Biologiya o`qitish metodikasi o`quv fаnining
ISHCHI O`QUV FАN DАSTURI
Fаkultеt:
|
Tabiatshunoslik
|
Kаfеdrа:
|
Umumiy biologiya
|
Kurs
|
III
|
Jаmi аuditоriya sоаtlаri:
|
139
|
Lеksiya
|
40
|
Аmаliy mаshg`ulоt
|
|
Sеminаr
|
|
Lаbоrаtоriya mаshg`ulоti
|
58
|
Mustаqil tа`lim (ish)
|
41
|
Bilim sоhаsi:
|
100000 –Tа`lim
|
Tа`lim sоhаsi:
|
140000 –O`qituvchilаr tаyyorlаsh vа pеdаgоgikа fаni
|
Tа`lim yo`nаlishi (Mutахаssislik):
|
5140100- Biologiya
|
2011 - 2012 o`quv yili
Ushbu tа`lim yo`nаlishining DTS O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligining 2008 yil 23 аvgustdаgi 191-buyrug`i bilаn TАSDIQLАNDI hаmdа 2009 yil «2» fеvrаldа 1234 - rаqаmi bilаn O`zbеkistоn stаndаrtlаshtirish, mеtrоlоgiya vа sеrtifikаsiyalаshtirish аgеntligi («O`zstаndаrt» АGЕNTLIGI) RO`YХАTIDАN O`TGАN.
Ushbu ishchi o`quv fаn dаsturi 2008 yil 4 аvgustdа O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirining 263-buyrug`i bilаn tаsdiqlаngаn vа № БД-5140400-3.03 rаqаm bilаn qаyd qilingаn Biologiya o`qitish metodikasi o`quv fаni fаn dаsturi аsоsidа ishlаb chiqildi.
Tuzuvchi(lаr): p.f.n. O.R.Malikova
O`qit. M.G`. Borotova
O`qit. M.X. Ravshanova
Ishchi o`quv fаn dаsturi Umumiy biologiya kаfеdrаsining 2011 yil 30 iyundаgi mаjlisidа muhоkаmа qilingаn vа _11_-sоnli qаrоri bilаn mа`qullаngаn.
Kаfеdrа mudiri__________________ b.f.n. Xo`jjiyev S.O.
(imzо)
Ishchi o`quv fаn dаsturi __________________________fаkultеt o`quv-mеtоdik kоmissiyasining 2011 yil 04_ iyuldаgi yig`ilishidа qo`llаnish uchun tаvsiya etilgаn.
O`quv-mеtоdik kоmissiya rаisi _______ ________________
(imzо) (F.I.SH)
Biologiya o’qitish metodikasi fanidan ma’ruza mavzulari. III- kurs V-semestir.( 10soat )
№
|
Darsning mavzulari
|
Soat
|
Tayanch tushunchalar
|
Ko`rgazmali qurollar
|
Adabiyot
|
1
|
Biologiya o`qitish metodikasi kursining asosiy maqsadi va vazifalari. O’zbekiston Respublikasi Kadrlar tayyorlash milliy dasturi. Biologik ta`limning roli.
|
2
|
Biologiya o`qitish metodikasi kursining asosiy maqsadi:
-bo`lajak biologiya o`qituvchilarining kasbiy tayyorgarligini amalga oshirish;
-Kadrlar tayyorlash milliy dasturi talablari asosida yuksak umumiy va kasb-hunar madaniyatiga, ijodiy va ijtimoiy faOlLikkA EgA pedagogik kadrlarning yangi avlodini shakllantirish;
|
1,2 jadval
o’quv qo`llanmalar
|
1,2,3
|
2
|
Sharq uyg`onish davrida ta`lim va tarbiya masalalari.
|
2
|
O’zbekiston Respublikasi "Ta’lim to`g`risida"gi Qonuni va Kadrlar tayyorlash milliy dasturi uzluksiz ta’lim tizimini isloh qilishning ilmiy nazariy asosi. Uzluksiz ta’lim tizimi oldidagi davlat va ijtimoiy buyurtmalar, maqsad va vazifalar. Biologik ta’limning uzluksizligi. Biologiya o`qitish metodikasi pedagogik fan.
|
Jadval, o’quv qo`llanmalar
|
2,3,4
|
3
|
Turkiston jadidchilik harakatida ta`lim va tarbiya.
|
2
|
Tabiyotshunoslikni o`qitishni rivojlantirishga hissa qo`shgan jahon metodistlarini ilg`or g`oyalari
|
Jadval 2,3, o’quv qo`llanmalar
|
2,3,4
|
4
|
Biologiya o`qitish metodikasining rivojlahish tarixi.
|
2
|
O`rta Osiyo allomalarining tabiat haqidagi tasavvurlari. Al Xorazimiy, A.R.Beruniy, Al Farg`niy, A.A. ibn Sino, Farobiy, Sohibqiron A. Temur, Ulug`bek va boshqa allomalar asarlarida ta`lim tarbiyaga oid ilg`or fikrlar.
|
Jadval 1, 2, o’quv qo`llanmalar
|
2,8,4
|
5
|
Biologik ta`lim jarayonining yaxlitligi, o`qitish pritsiplari va qonuniyatlari.
|
2
|
Maktab va madrasalarda tabiatshunoslikning o’qitilishi. Mahmudxo`ja Behbudiy, Munavvar Qori Abdurashidxon o`g`li, A. Avloniyning ta`lim-tarbiya masalalari, tabiat fanlarini o`qitish yuzasidan fikrlari.
|
Jadval 3, 4,
o’quv qo`llanmalar
|
4,5,6
|
|
Jami:
|
10
|
|
|
|
|