Кириш
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонда нефть ва газни ишлаб чиқариш
бўйича етакчи ўринлардаги бирини эгаллаган. Эътиборлиси,
нефть-газ
соҳасида хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан ўзаро
манфаатли ҳамкорлик олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармонига иловада ривожланишнинг
бешта устувор
йўналишларида шундай дейилган“ишлаб чиқаришни модернизация қилиш
,техник ва технологик жихатдан янгилаш, ишлаб чиқариш,транспорт-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойихаларини
амалга оширишга
қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш;”(3)
“Тармоқлар
ва
ҳудудларни
модернизация
қилиш,
уларнинг
рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини
ривожлантириш
масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Бунинг учун
хорижий сармоялар ва илгор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация
тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади.”
деган Президентимиз Шавкат Мирзиёев.(2)