|
Oliy va o’rta maxsus ta’lim
|
bet | 17/17 | Sana | 05.01.2024 | Hajmi | 168,68 Kb. | | #130469 |
Bog'liq Kitob 2972 uzsmart.uz ТАҚРИЗ
Бугун Ўзбекистон дунёдаги энг нуфузли ҳалқаро ташкилотларнинг тенг хуқуқли аъзоси. Бугун Ўзбекистон нафақат минтақада, бутун дунёда тинчлик ташаббускори бўлиб майдонга чиқмоқда. Ер юзидаги бирорта мамлакат мустақилликка эришгач бундай мувоффақиятга эриша олмаган. Ички ва ташқи сиёсатда, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда, умуман барча соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларимиз дунёни лол қолдираётгани рост. Бу ўринда биргина машинасозлик саноатимизнинг ютуғи Асакада бунёд этилган автомобилсозлик заводини, у ерда ишлаб чиқарилган машиналарнинг довруғи мағрибу-машриққа кетганлигини айтиб ўтиш кифоя Ўзбекистон дунёда автомобил ишлаб чиқарилаётган 28 давлатнинг бирига айланди. Мустақил юртимиз ана шу давлатлар қатори жаҳон айвонидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Жаҳон ҳамжамияти вакиллари-ҳалқаро экспертлару мутахассис-олимлар Ўзбекистон эришган бу ютуқни мўжиза деб аташмоқда.
Суюнова Нигоранинг малакавий битирув иши Ўзбекистоннинг ана шу ютуғига бағишланган.
Мазкур битирув ишида тадқиқотчи чинакам илмий-услубий асосга таянган ҳолда бир қатор масалаларни юқори илмий савияда ва холисона таърифлашга ҳаракат қилганини кўриш қийин эмас.
Аниқланган ҳужжатларни, чоп этилган манбаларни таҳлил қилиш, ҳар бир масала бўйича маълумотларни моҳиятини ўрганиш натижасида хулосаларни, илмий мулоҳазаларни баён қилиш ҳам Суюнова Нигоранинг тадқиқотчи сифатида етарли тажрибага ва соғлом сиёсий мавқега эга эканлигини кўрсатмоқда.
Тадқиқ қилинган мавзу ниҳоятда кенг ва уни барча қирраларини битта иш билан таърифлаш мумкин эмас, лекин битирувчи масалаларни тўғри танлаб, чуқур ўрганиб, юқорида зикр этилган мавзуни қониқарли тарзда ёритишга муваффақ бўлган.
Битирув малакавий иши билан танишиш натижасида хулоса қилиш мумкин-ки, уни якунланган илмий иш ҳисоблаб уни ижобий баҳолаб, ЯДАКси олдида ҳимояга тавсия этиш мумкин.
Ўзбекистон тарихи кафедраси
катта ўқитувчиси: С.И.Шарипов
Самарқанд давлат университети тарих факультети тарих таълим йўналиши «Ўзбекистон тарихи» кафедраси битирувчи Суюнова Нигоранинг «Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда машинасозлик саноатининг ривожланиши» мавзусидаги малакавий битирув иши
ТАҚРИЗ
Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг локомотивига айланган машинасозлик ва автомобилсозлик хозирги йилда жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Мамлакатлар ва туманлар иқтисодиётининг, умуман халқ хўжалигининг тараққиёт даражаси машинасозликнинг ривожланиш даражасига қараб белгиланади.
Мана шундай илмий тадқиқот ишлар сафига Суюнова Нигора томонидан амалга оширган мазкур малакавий битирув ишини киритиш мумкин.
Ушбу тадқиқот Кириш, 2 бобдан, хулоса қисмдан, 56 бетдан иборат.
Биринчи боб - «Ўзбекистон машинасозлик соноати мустақилликнинг дастлабки йилларида» деб номланиб унда Ўзбекистон машинсозликдаги вазият, унинг ривожланиш омиллари, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида машинасозлик саноатини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари каби масалалар атрофличи ўрганилиб чиқилиб, батафсил баён қилинган
Иккинчи боб «Машинасозлик саноатининг ривожланиш» деб номланиб ушбу бобда, битирувчи Ўзбекистоннинг янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқарадиган мамлакатга айланиши, қўшма корхонасининг экспорт стратегиясиа уларнинг машинасозликни ривожлантиришдаги ўрни ва роли каби масалалар кўриб чиқилган.
Хулоса қисмида битирувчи ҳар бир боб бўйича фикр мулохазалар билдирган.
Шуларни инобатга олиб, шуни таъкидлаш лозим, малакавий битирув иши мухим илмий-амалий ахамиятга эга, ундан якин тарихимизнинг олий ўқув юртлари ва ўрта мактабларда фойдаланиш мумкин. Ушбу малакавий битирув ишини ижобий баҳолаб, ҳимоя қилишга тавсия этаман.
ТАТУ Самарқанд филиали
кафедра мудири, доцент: Мардонов Р.С.
|
| |