“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4
54
билимини, кўникмаларини, қобилиятларини, йўналишини, муайян хулққа тузилганлигини ўз ичига
қамраб олувчи мақсадга йўналтирилган ифодасини билдиради, деб олим бежизга таъкидламайди [12].
В.Н.Марков, илмий адабиётлар таҳлили натижалари бўйича, бир хил муаммоли вазиятларда
турли шахслар турлича ва турли даражадаги муваффақият билан адаптацияланади. Бу шундан
далолат берадики, шахснинг адаптацияга бўлган қобилияти ёки адаптация
потенциали мавжуд ва
индивидуал фарқлар тўғрисида шундай қобилиятни эгаллаганлик даражаси бўйича баҳо бериш
мақсадга мувофиқ. Адаптация потенциали тушунчаси микро ва макро гуруҳлар шароитида инсон
хулқининг адаптацияланувчанлиги каби аниқланади. Психология планида бундай ҳулқ инсонда
борлиққа мўлжалнинг мураккаб тизимини ишлаб чиқиш, юқори психологик функцияларни қайта
тузиш ва шахснинг сифат жиҳатдан янги қобилиятларини, хусусиятларини
шакллантириш билан
таъминланади. Ижтимоий-психологик хоссалар, шунингдек, шахснинг самарали адаптация хулқини
таъминлайдиган қобилиятлари илмий изланишлар учун жуда долзарб ҳисобланади [12].
И.Ф.Дементьева, шахснинг оилавий ҳаёт соҳасидаги самарали адаптация қобилияти, оиланинг
муваффақиятли фаолият юритиши учун зарур бўлган, унинг юзага келган турғун сифатлари тизими
бўлади, деб ҳисоблайди. Қадриятларга бўлган қарашлари у томонидан шахснинг оиладаги хулқининг
созловчиси, шунингдек, оилавий ҳаётга тайёрлик кўрсаткичи сифатида қаралади [5].
А.С.Щукина адаптацияланишнинг ахлоқий-психологик томонини ажратди,
унинг остида у
хулқнинг талаблар, мажбуриятлар ва ижтимоий стандартлар билан оилавий ҳаёт тартибга солинади,
бир бутун комплексининг ўзлаштирилишини тушунади. Изланувчи никоҳга қобилиятлилик
тушунчасини киритди ва унинг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиб берди:
бошқа инсон тўғрисида ғамхўрлик қилиш, савоб иш қила олиш қобилияти;
ҳамдард бўлиш, биргаликда бошдан кечириш, шеригининг ички дунёсига кириш, уни
тушуниш, унинг билан руҳан бирлашиш;
тижоратга, ҳамкорликка, мулоқотга кира олиш қобилияти;
чидамли, олийжаноб ва раҳмдил бўлиш, бошқа шахсни унинг барча камчиликлари билан
бирга тушуниш, ўзининг хусусий манманлигини боса олиш қобилиятини назарда тутувчи юқори
даражадаги этика маданияти [8].