• Ключевые слова: таможенная служба, цифровая экономика, цифровые технологии. Abstract
  • Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet136/551
    Sana15.05.2024
    Hajmi15,84 Mb.
    #234763
    1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   551
    Bog'liq
    Asosiy oxirgi 17.05.2023 18.20

    Калит сўзлар:
    божхона сервис, рақамли иқтисодиёт, рақамли технология. 
    Аннотация:
    Цифровизация таможенных служб Узбекистана проиллюстрирована 
    на примере системы управления таможенного сервиса. Обсуждались препятствия, 
    возникающие на пути к информации. Показаны направления развития 
    информационных технологий. 
    Ключевые слова:
    таможенная служба, цифровая экономика, цифровые 
    технологии. 
    Abstract:
    The digitalization of the customs services of Uzbekistan is illustrated by the 
    example of the customs service management system. Barriers to information were 
    discussed. The directions of development of information technologies are shown. 
    Key words
    : customs service, digital economy, digital technologies. 
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 февраль куни 
    Божхона тизимини ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш 
    масалалари бўйича йиғилишида божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022-
    йилда 70 фоизга, 2023-йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш 
    вазифаси қўйилганлиги божхона ишида рақамли технологияларни қўллашнинг 
    нақадар муҳимлигини кўрсатиб бермоқда. 
    Шунингдек, Жаҳон божхона ташкилоти ҳам 2022-йилга-Рақамли божхона 
    трансформациясини кенгайтириш йили деб ном берди. Бундан божхона тизимини 
    рақамлаштириш бугунги кунда халқаро ва миллий божхона сиёсатининг муҳим 
    йўналишларидан бири эканлигини кўришимиз мумкин. 
    Мамлакатлар ўз функцияларини бажаришларида давлатнинг молиявий 
    барқарорлиги талаб этилади. Бунда давлат бюджети муҳим аҳамият касб этади. 
    Давлат бюджетининг даромадлар қисмида божхона хизматлари муносиб ўринга 
    эга. Жумладан, божхона хизматлари давлат бюджети даромадларининг Европа 
    иттифоқида 13 фоизини, Россия Федерациясида 28 фоизини ташкил қилади, 


    169 
    Бугунги кунда Жаҳон савдоси айланмасининг 98 фоизи Жаҳон савдо ташкилоти 
    (ЖСТ)га аъзо давлатлар божхона хизматлари томонидан назорат қилиниб, ушбу 
    мамлакатларда божхона назоратини соддалаштириш билан бир қаторда божхона 
    тўловлари ҳисобини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ЖСТ ҳамда Бирлашган 
    миллатлар ташкилоти (БМТ) томонидан янги божхона хизматларини жорий қилиш 
    таклифи илгари сурилмоқда. Европа Иттифоқи (ЕИ), Япония, Канада ва Корея 
    Республикаси сингари ривожланган мамлакатларда божхона хизматларидан кенг 
    фойдаланган ҳолда божхона назорати божхона процедураларини соддалаштириш, 
    қонун бузилиш ва божхона тўловларидан фирибгарликларнинг олдини олишда 
    муҳим восита бўлиб, асосий эътибор божхона тўловлари ҳисобига, божхона 
    қийматига, товарлар келиб чиқиш мамлакатига ҳамда ташқи иқтисодий фаолият 
    (ТИФ)нинг ҳалол иштирокчиларини аниқлашга қаратилган. 
    Бутун дунёда коронавирус туфайли жорий этилган карантин режимида онлайн 
    товар ва хизматларга бўлган талаб янада ортди, барча соҳаларда рақамли хизматлар 
    улуши кенгайди. Жумладан ривожланган мамлакатларда рақамли божхона божхона 
    органларини ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади. 
    ЖБТнинг берган маълумотларга қараганда рақамли божхона қуйидаги 
    элементларни ўз ичига олиши лозим: 

    божхона 
    мақсадлари 
    учун 
    ҳужжатларни 
    соддалаштириш 
    ва 
    материализациялаш ва электрон қайта ишлаш;

    24/7 тамойили асосида божхонани автоматлаштириш;

    божхона тўловларини электрон тўлаш;

    электрон пуллик калькулятор;

    ТИФ субъектлари учун мобил хизматлар;

    товарларни ва уларга тўланган божхона тўловларини электрон қайтариш; 

    савдо оператори ҳудудида кўрик ва бошқа текширувларни амалга ошириш;

    халқаро почта жўнатмаларида жўнатилаётган товарлар учун CN22 ва CN23 
    декларацияларини электрон версияси;

    электрон божхона декларацияси тизими;

    божхона назорати тартиб-таомилларини қўллаш учун товарлар қийматининг 
    минимал ва чегара кўрсаткичларини белгилаш. 
    Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиши 
    аксарият ҳолларда унинг бошқарувида қабул қилинадиган қарорларнинг 
    самарадорлигига боғлиқдир. Давлат бошқарув тизимидаги қарорларнинг 
    самарадорлиги эса уларни қабул қилиш учун етказиб берилган статистик 
    маълумотлар, таҳлилий материаллар ва амалий характердаги бошқа ҳужжатлар 
    билан боғлиқдир. 
    Жаҳонда 
    шиддат 
    билан 
    ривожланаётган 
    рақамли 
    технологиялар 
    мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти, иқтисодий сиёсати ва давлат 
    бошқаруви тузилишини сифат ҳамда технологик жиҳатдан тубдан ўзгаришига олиб 
    келмоқда. Чунончи рақамли технологияларнинг кириб келиши ва уларнинг 
    иқтисодий-ижтимоий ҳаётда кенг татбиқ этиш суръатларининг турличалиги 
    оқибатида мамлакатлар ўртасидаги ривожланиш тафовутларининг янада 
    кучайишига сабаб бўлмоқда. Дунёда «рақамли иқтисодиёт»нинг ўсиш суръатлари 
    деярли 20 фоизни ташкил этади. Тараққий этган давлатларда «рақамли 
    иқтисодиёт»нинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7 фоизга етган. Улар ҳозирнинг 
    ўзида «рақамли иқтисодиёт»нинг жорий қилинишидан жуда катта фойда кўрмоқда. 
    Жумладан, «АҚШ йилига 400 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ «рақамли 
    хизмат»ларни экспорт қилмоқда. 
    Бугунги кунда ушбу давлат ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизи интернет ва 
    ахборот-телекоммуникация технологиялари билан боғлиқ соҳаларга тўғри келади. 


    170 
    2025 йилгача АҚШ саноат соҳасини «рақамлаштириш»дан қўшимча 20 трлн. АҚШ 
    доллар даромад олиши кутилмоқда»3. Канадалик олим Дон Тапскоттнинг 1994 
    йилда нашр этилган «Digital Economy» модели ҳаётимизни кескин ўзгартириб 
    юборди. Рақамли инновацияларни, жумладан, булут, мобиль алоқа ва сунъий 
    интеллектни ривожланишининг туб моҳиятида аҳолининг фаровонлигини ошириш 
    ётади. 
    Глобаллашув жараёнида мамлакатлар рақобатбардошлигини белгилашда 
    рақамли иқтисодиётнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. 
    Иқтисодиётнинг қайси бир тармоқ ёки соҳасига назар ташламайлик, барчасида 
    рақамли технологияларнинг ўрнини кўрамиз. Мамлакатнинг банк тизимидаги 
    хизматидан тортиб, давлат хизматлари даражасида ҳам инновацион рақамли 
    технологияларнинг улуши ошиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. 
    Рақамли иқтисодиёт компьютер технологияларига асосланган иқтисодиётдир. 
    Рақамли 
    иқтисодиёт 
    ахборотлаштиришдан 
    фарқли 
    ўлароқ, 
    ахборот 
    технологияларини жорий этиш билан чекланиб қолмай, интернет ва янги рақамли 
    технологияларга асосланган соҳаларни ва иш жараёнларини ҳам қамраб олади. 
    Аслида рақамли иқтисодиётнинг илк кўринишлари Д.Белл томонидан яратилган 
    телекоммуникациянинг илк кўринишига бориб тақалади. Ундан кейин ўтган 
    асрнинг 50 йилларида IBM компанияси томонидан амалиётга SABRE дастурининг 
    яратилиши ва American Airlines томонидан авиачипталарни брон қилиш ва харид 
    жараёнида қўлланилиши рақамли тизимларнинг яратилишида янги бурулишни 
    бошлаб берди. 20 асрнинг 90 йилларидан интернетдан глобал тармоқ сифатида 
    фойдаланиш натижасида иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларининг рақамлашиш 
    даражаси босқичма-босқич юқорилашиб борди. Рақамли иқтисодиётни кенг 
    кўламда татбиқ этиш орқали самарали хўжалик тизимини яратиш ва уни 
    ривожлантириш имконияти вужудга келади. Самарали иқтисодиёт ўз навбатида 
    жамиятнинг ривожланишини, бозор қонун ва қоидаларининг тўла қонли ишлашини 
    таъминлайди. Иқтисодиёт олдида турган фундаментал саволларга оқилона жавоб 
    бериш ва ресурслардан самарали фойдаланиш масаласини ҳал этишга кўмаклашади 

    Download 15,84 Mb.
    1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   551




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming

    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish