356
-Талабаларнинг
билимлари тест топшириш, гуруҳли лойиҳалар ишлаш, эссе
ёзиш, маъруза ва рефератлар ёзиш, назорат ишларини бажариш каби шаклларда
назорат қилинади;
-Маълумот алмашиш тизими – файл жўнатиш ва қабул қилиш шаклида
бўлади. Ўқитувчига жўнатилган маълумотлар яхшилаб текширилгандан сўнг,
шахсий мулоҳазалар, тавсиялар ёки баҳо шаклида қайтарилади.
Электрон ўқув модели анча мослашувчан ҳисобланади. Транспорт, вақт, жой
муаммолари деярли йўқ. Ўқув материали ўта аниқ тузилган бўлади (чунки талаба
мустақил равишда ўзи шуғулланади). Агар топшириқлар
белгиланган муддатгача
топширилмаса талаба ўқишдан ҳайдалади. Ўзини ўзи назорат қилиш ваўз ишини
ташкил қилиш кўникмалари жуда муҳим. Асосан катта ёшлилар учун тавсия
этилади.
Аралаш таълим модели (Blended learning) Талаба ёш бўлса демак, уни оддий
усулда ўқитиш керак, деган фикр нотўғри, албатта. Австралиялик иш берувчилар
он-лине ва блендед-леарнинг усулида таълим олган талабаларни кўпроқ ишга
олишар экан.
Чунки улар, нафақат компьютер технологияларини яхши билишар
экан, балки уларда мустақил шуғулланиш ва ҳамкорликда ишлаш кўникмалари
кучли ривожланган бўлар экан. Шу сабабли, баъзи АҚШ ва Европа давлатларида
мактаб ва коллежларни блендед-леарнинг тизимига ўтказишга қизиқиш тобора
ортмоқда. Унинг ўзига хосликлари қуйидагича.