• Семинар машғулотлари
  • Фаннинг ўқув материаллари (дарслик ва услубий қўлланмалар).
  • On-line мулоқот.
  • Якка тартибдаги ва гуруҳли on-line лойиҳалар.
  • Аудио ва видео маърузалар, анимация ва симуляциялар.
  • Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet292/551
    Sana15.05.2024
    Hajmi15,84 Mb.
    #234763
    1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   551
    Bog'liq
    Asosiy oxirgi 17.05.2023 18.20

     
    Маъруза машғулотлари.
     
    Машғулотлар учун материаллар тўлиқ бўлади, 
    слайдлар ҳам бўлади, чунки талабанинг мустақил шуғулланиши учун етарли 
    даражада таъминланиши зарур. 
    Семинар машғулотлари
     
    (face-to-face sessions). Улар маърузаларга қўшиб олиб 
    борилиши мумкин. Семинар машғулотлари энг қизиқарли, мунозаларларга бой 
    мавзуларни 
    ўзлаштиришда 
    ва 
    амалий 
    кўникмаларни 
    шакллантиришда 
    қўлланилади. 
    Фаннинг ўқув материаллари (дарслик ва услубий қўлланмалар).

    Улар ҳам 


    қоғоз, ҳам электрон шаклда мавжуд бўлади. Электрон шакли қоғоз шаклига 
    қараганда мазмуни анча бой, қизиқарли ва ўзлаштиришга қулай бўлади. 
    On-line мулоқот.
     
    Бу янги турдаги мулоқот ҳисобланади. Улар одатда чат, форум, 
    э-маил шаклида бўлади. Улар орқали талабалар ўзаро мулоқот қилишади ва 
    ҳамкорликда ишлашади. Ўқитувчига ҳоҳлаган вақтда савол бериш ва қисқа 
    муддатларда жавоб олиш имкони бўлади. Билим олишда бошқа талабалар билан 
    маслаҳатлашиб ишлаш жуда катта ютуқларга олиб келади. 
    Якка тартибдаги ва гуруҳли on-line лойиҳалар.
     
    Бундай лойиҳалар Интернетда 
    ишлаш, турли манбалардаги ахборотларни таҳлил қилиш, гуруҳ билан келишиб 
    ишлаш, вазифаларни бажариш бўйича масъулият ва вазифаларни биргаликда 
    тақсимлаш кўникмаларини шакллантиради (cоллаборатион). Ҳозирги вақтда 
    кўпчилик Европа компаниялари cоллаборатион усулидан кундалик фаолиятида 
    кенг фойдаланишади.
     
    Виртуал синф хонаси
    .
    Бунда турли Internet алоқа воситалари ёрдамида, 
    шунингдек, талабалар бевосита жисмоний тарзда ўқитувчи билан ёки ўзаро 
    учрашиши, мулоқот қилиши мумкин. Бу талабаларга муайян эркинлик беради. 
    Аудио ва видео маърузалар, анимация ва симуляциялар.

    Булар аралаш 


    таълимни янада оддий, бой ва қизиқарли қилади. 
    Юқорида келтирилган маълумотлар, blended learningнинг ўта мослашувчан 
    тизим эканлигини кўрсатмоқда. Демак, талаба 2-сентябрда дарсга келиб ўқитувчи 
    билан кўришади ва фаннинг кириш дарсида маълумотларни элеcтрон шаклда олади. 
    Адабиётлар рўйхати ўрнига web-sayt манзилини ҳамда логин ва паролларни олади. 


    357 
    Маъруза дарсида маълумотлар қисқа берилади ва ҳавола этилган манбаларда 
    жуда кўплаб қизиқарли материаллар, синов ва имтихонларни топшириш учун зарур 
    топшириқлар бўлади. Маърузалар асосан PowerPoint тақдимотлари шаклида бўлади. 
    Дарсларнинг бир қисми on-line режимида бўлади. Бундай материалларни 
    талабалар якка тартибда мустақил ёки гуруҳ бўлиб ўзлари ўзлаштиришлари зарур 
    бўлади. On-line дарслар савол-жавоб тарзида бўлиши мумкин. Ишланган 
    маълумотлар ўқитувчига файл тарзида юборилади ва ўқитувчи томонидан 
    баҳоланиб қайтарилади. Муддатидан кечиккан ишларни ўқитувчи қабул 
    қилмасликка ҳақлидир. Назорат ишлари ўқитувчи назорати остида ҳам ўтказилиши 
    мумкин. Якуний имтихонлар синфда ўтказилади. 
    Аралаш таълим мутлақо янги тушунча эмас, у анаънавий таълимнинг мантиқий, 
    изчил ривожланишидир. Қишлоқ хўжалиги машиналари фанини ўқитишда Blended 
    learning технологиясидан фойдаланилганда талабалар вақт-вақти билан онлайн 
    дарс машғулотларида иштирок этишади, махсус дастурий воситаларда ёки онлайн 
    платформаларда вазифалар топширишади [9]. Мавзу бўйича топшириқлар 
    индивидуал ва гуруҳий шаклда амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, 
    топшириқларнинг бажарилишини ўқитувчи назорат қила олиши ва маслаҳатлар 
    бериши мумкин. Ўқитувчининг асосий вазифаси курсни тўғри ташкил этиш ва ўқув 
    материалларини тақсимлашдан иборат. Ўқитувчи дарс жараёнида қандай 
    материалларни ўзлаштириш, уйда нимани ўрганиши, қайси топшириқлар 
    индивидуал ишлаш учун, қайси топшириқлар гуруҳий лойиҳалар бўлиши кераклиги 
    ҳақида қарор қабул қилиши керак. Юзма-юз дарсларда талабалар лойиҳа ишларини 
    ҳимоя қилишлари, тақдимотларини намойиш қилишлари ва талабалар ҳамда 
    ўқитувчи ўртасида баҳс-мунозаралар ташкил этишлари, онлайн шаклида эса 
    лойиҳалар, ижодий ва амалий вазифалар, назорат тестларини ташкил этишлари 
    мумкин. 

    Download 15,84 Mb.
    1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   551




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming

    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish