358
бўлиб туради. Компьютер назоратидан ўргатувчи дастурларда ва жорий
назоратларда тест ва fill-in-blank , объектларни саралаш, ўйин ва ҳ.к. усулларида
фойдаланилади. Blended learнингдаги ўқув материаллари турлари. Blended learning
усулида турли технологиялар ва воситалар ахборотнинг ўқув материалига
киритилишига ёрдам беради. Интернет эса ҳар бир элементнинг ўз ўрнида
ишлатилишига имкон беради. Талаба маълумотларни ҳоҳласа китобдан, ҳоҳласа
Интернетдан ўзи учун қулай вақтда, жойда ўқиши мумкин. Видео-маърузалар
пассив, ўқиш эса – фаол жараён ҳисобланади. Асосий матнга қўшимча қилиб турли
мақолалар, ҳисоботлар илова қилиниши мумкин. Баъзан талабалардан ахборотни
ўзлари излашлари талаб этилади. Агар улар мос ахборотни топа олишмаса,
ўқитувчининг ўзи ахборотларни wэб-сайтига жойлаб қўяди. Матнлар HTML, DOC,
AVI, MP3 форматларида берилиши ҳам мумкин.
Расмлардан матнларни қулай ва мантиқли бўлиш учун фойдаланилади. Бироқ,
расмлар қўлланилганда, ахборотни юклаш муаммоси пайдо бўлади. Шу сабабли,
улар Интернетга юклаш қулай бўлган форматларда чоп этилади (JPEG, GIF ва ҳ.к.)
Аралаш таълимда талабаларни қизиқтириши учун маълумотлар аниқ
структурага эга бўлади. Ҳар бир машғулот қисмдан – дастлабки, ҳозирги ва кейинг
босқичлар иборат бўлади.
“Ҳозирги” босқичи бевосита мулоқот қилинади (семинар, форум ва ҳ.к.). Бу
жараёнда ўқитувчи талабаларнинг берилган мавзу бўйича саволларини ва
изоҳларини кузатиб боради.
Бу босқичда ўқитувчи ҳоҳласа маъруза шаклида маълумотларни баён қилиб
бериши ҳам мумкин.
Талаба “ҳозирги” босқичга тайёр бўлиши учун у олдинги дарснинг материалини
тўлиқ ўзлаштирган бўлиши мумкин. Дарс якунида материаллар тестлар, саволлар ва
амалий масалалар ёрдамида мустаҳкамланади.