II. Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари
|
14. Меъёр бўйича белгиланган тоза, соз махсус кийим ва махсус оёқ кийимини кийиш лозим.
|
15. Юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига ёки кранлар билан ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахслардан наряд (топшириқ), хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқ, калит-бирка олиш лозим.
|
16. Строполчиларнинг гувоҳномасини ва танитувчи белгиларини (фарқловчи боғич, эмблема ёки нашивка) текшириши лозим. Агар юкни илдириш ишларига строполчи бўлмаган ишчилар жалб қилинган бўлса, кран машинисти ишни бошламаслиги керак.
|
17. Кран машинисти иш бошлашдан олдин қуйидагиларга мажбур:
|
- вахта журналидаги ёзувлар билан танишиш, шунингдек сменани топшираётган машинистдан краннинг ҳолатини аниқлаш;
|
- краннинг механизмларини, тормозларини, маҳкамланган жойларини, ҳаракатланувчи қисмларини, буфер қурилмаларини кўздан кечириш;
|
- механизм, ўтиш майдочалари ва галереяларнинг тўсиқларининг мавжудлиги ва созлигини текшириш;
|
- пўлат арқонларнинг ҳолатини, уларни барабанда маҳкамланганлик ҳолатини, шунингдек пўлат арқоннинг блок ва барабан жилғаларига жойлашганлигини текшириш;
|
- илгак ва унинг маҳкамланишини, грейфер ёки юк кўтарувчи магнитни кўздан кечириш;
|
- строполчи билан биргаликда олиб қўйиладиган юк қамраш мосламалари, тараларнинг созлигини ва уларда бирка (тамға, тахтача) мавжудлигини текшириш;
|
- редуктор, подшипникларнинг мойланганлигини, шунингдек мойлаш мосламалари ва салникларнинг ҳолатини текшириш;
|
- электр аппаратларини (рубилниклар, контактлар, тормоз электромагнитлар, охирги ўчиргичлар, магнитли контроллёрлар, электр иситиш қурилмалари ва кабеллар) ташқаридан (кожухини очмасдан ва қисмларга ажратмасдан) кўздан кечириш;
|
- ишчи ва таъмирлаш учун мўлжалланган чироқларни ёқиб кўриш, шунингдек овозли сигнал берувчи қурилмаларни текшириш;
|
- диэлектрик гилам, диэлектрик қўлқоплар мавжудлигини ва уларнинг созлигини ва синов муддатларини, шунингдек "Уланмасин – Одамлар ишламоқда" плакати ва кўчма чироқларни текшириш;
|
- кранда ва кран йўлларида таъмирловчи ишчилар ёки бегона шахслар йўқлигига, шунингдек бегона предметлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
|
- ерга улагичларни ва уларнинг релсга, крандаги ерга улагич болтларига ёки улаш пунктларига уланилиши, шунингдек эгилувчан ток ўтказувчи кабелларни имкони бор жойларда кўздан кечириш;
|
- контроллёрларнинг барча штурваллари ва командаконтроллёрларнинг дасталари нол ёки "ўчирилган" ҳолатида эканлигига ишонч ҳосил қилиш;
|
- механизмларни мойлаш ва заифлашган болтли бирикмаларни маҳкамлаш.
|
18. Агар кран бир неча смена давомида ишласа, кран машинисти сменани топширувчи машинист билан биргаликда кранни кўздан кечириши лозим. Раҳбарият сменани қабул қилганда кранни кўздан кечириш учун етарли вақт ажратиши лозим.
|
19. Кранни кўздан кечириш ишлари фақатгина механизмлар ўчирилганида ва кран машинисти кабинасидаги рубилник узилган ҳолатида амалга оширилиши лозим.
|
20. Кран машинисти кранни кўздан кечираётганда кучланиши 12 волтдан юқори бўлмаган кўчма чироқдан фойдаланиши лозим.
|
21. Кранни кўздан кечириб бўлгач, кран машинисти кранни ҳаракатланишига қарши мосламани (противоугон) крандан ажратиб, краннинг барча механизмларини юксиз ҳаракатлантириши ва қуйидагиларнинг ишини текшириши лозим:
|
- механизмлар ва электр аппаратуралари;
|
- кранда мавжуд хавфсизлик қурилмалари (охирги ўчиргичлар, люк, кабина эшигининг блоклаш контактлари ва бошқалар);
|
- тормозлар.
|
22. Қуйидаги носозликлар аниқланганда кран машинисти кранда ишни бошламаслиги ёки уни тўхтатиши лозим:
|
- илгак обоймада айланмаса;
|
- илгакни маҳкамловчи гайка ўз-ўзидан буралиб ечилишининг олдини олувчи қурилма мавжуд бўлмаса;
|
- илгакнинг ейилиши унинг бошланғич кесим юзасидан 10 % ошса;
|
- илгак ва бошқа юк илиш органларининг блоклари ўз ўқи атрофида айланмаса;
|
- ўқлар тиргакли планкалар ёки бошқа қурилмалар билан маҳкамланмаган бўлса;
|
- пўлат арқонлар тутами узилса, эзилган бўлса, юза қисми емирилса ва узилган симларнинг миқдори белгиланган меъёрдан ошса;
|
- тормозлар ишламаса;
|
- тормоз накладкалари қалинлигининг ейилиши унинг бошланғич қалинлигидан 50% ошса;
|
- бириктирувчи муфталарда шпилка ёки гайка бўлмаса;
|
- краннинг редукторлари, тормоз шкифлари, подшипниклари, электр юритгичлари ёки бошқа жиҳозлари маҳкамланмаган бўлса ва механизмлар ишлаганида жойидан силжиса;
|
- троллей симлари бир бирига ёки кран метал конструкциясига тегиб турса;
|
- эгилувчан троллей симлари осилиб қолса, электр симларининг изоляцияси шикастланса;
|
- ерга улагич симлари узилса;
|
- сигнал чироқлари троллей симларида кучланиш борлигини кўрсатмаса;
|
- илгакни кўтариш баландлигини чегараловчи, люк, кабина эшигининг блоклаш контактлари ишламаса, шунингдек охирги ўчиргичлар ёки уларнинг дастаклари дастлабки ҳолатига қайтмаса;
|
- охирги ўчиргич, тирак ёки тиракли брусларнинг чизғичлари жойидан қўзғалиб кетса;
|
- электр қурилмаларининг механизмлари ва ток ўтказувчи қисмларининг тўсиқлари олинган бўлса;
|
- кран машинистининг кабинасидаги овозли сигнал қурилмалари носоз бўлса;
|
- контроллёр ва бошқа электр қурилмалари, шунингдек краннинг метал конструкцияси кучланиш остида қолса;
|
- кран ости йўллари носоз бўлса;
|
- краннинг қисман ёки тўлиқ техник кўрикдан ўтиш муддати ўтиб кетса;
|
- метал конструкцияларида ёриқлар ёки деформациялар бўлса.
|
23. Ўз кучи билан бартараф этиб бўлмайдиган, ишни хавфсиз олиб боришга тўсқинлик қиладиган носозликлар аниқланганда, кран машинисти ишни бошламасдан юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига ва кранлар билан ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахсларга хабар бериши ва вахта журналига тегишли ёзувларни қайд этиши лозим.
|
24. Носозликлар бартараф этилганидан сўнг ва носозликларни бартараф этган шахс томонидан вахта журналига қайд этганидан сўнг кран машинисти ишни давом эттириши мумкин.
|
25. Кранни кўздан кечиришда ва уни ишга тайёрлашда кран машинистига қуйидагилар тақиқланади:
|
- кран, унинг механизимлари ва электр қурилмаларини мустақил таъмирлаш;
|
- бош троллей симлари, ток қабул қилгичларни таъмирлаш;
|
- кабинада ўрнатилган рубилникнинг уланган ҳолатида кранни кўздан кечириш ва тозалаш;
|
- кран галереясида инсонлар бўлганда кран рубилнигини ва механизмларини қўшиш (кранни кўздан кечираётган юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига масъул шахс, чилангар ва электромонтёрлардан ташқари). Бундай вазиятда кран машинисти кранни кўздан кечираётган шахсга бўйсунади ва унинг кўрсатмаси бўйича рубилникни улаши мумкин;
|
- кран галереясида ёки тележкасида асбобларни қолдириш, шунингдек жиҳозларни ва унинг қисмларини маҳкамламаслик;
|
- крандан бирор нарсани пастга ташлаш;
|
- кран йўлига чиқиш, унда юриш, бир крандан бошқа кранга ошиб ўтиш, шунингдек краннинг галереясидан бошқа галереясига тележка орқали ўтиш;
|
- шогирдни якка ўзини кран кўпригига юбориш;
|
- тормозларни, блокловчи қурилмаларни ва электр ҳимояларни ишдан чиқариш.
|
26. Краннинг барча механизмларини кўздан кечирганидан ва текширганидан сўнг, кран машинисти вахта журналига кранни қабул қилиб олгани (сана ва вақтни кўрсатган ҳолда) ҳақида тегишли ёзувларни қайд этиши лозим. Кранлар билан ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахсдан наряд (топшириқ) олганидан сўнг ишга киришади.
|
|
|