IV. Аварияли вазиятлардаги хавфсизлик талаблари




Download 1,51 Mb.
bet4/18
Sana14.05.2024
Hajmi1,51 Mb.
#230713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
15-31 маш кран козловой

IV. Аварияли вазиятлардаги хавфсизлик талаблари




50. Кранда ёнғин содир бўлганда кран машинисти дарҳол ёнғин қутқарув қисмига хабар бериши ва крандаги бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиб ёнғинни ўчиришга киришиши лозим. Электр кранида ёнғин содир бўлганида энг аввал кранни кучланиш билан таъминлаётган рубилникни узиш лозим.

51. Табиий офат (бўрон, зил-зила ва ҳоказо) содир бўлганда кран машинисти ишни тўхтатиши, юкни ерга тушириши, кабинани тарк этиши ва хавфсиз жойга кетиши лозим.

52. Кран билан ишлаганда авария ёки бахтсиз ҳодиса юз берганда кран машинисти кранлар билан ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахсга, шунингдек юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига масъул шахсга дарҳол хабар бериши лозим. Агар инсонларнинг ҳаётига ёки соғлигига хавф туғдирмаса ва авариянинг ривожланишига олиб келмаса, авария ёки бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳолатнинг сақланилишини таъминлаши лозим.

53. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса оқибатида шикастланганлар (жароҳатлан-ганлар) бўлса, кран машинисти қуйидагиларга мажбур:

- организмни инсон соғлиги ёки ҳаётига хавф солувчи омиллар таъсиридан ҳалос этиш (электр токи таъсиридан ажратиш, ишчиларни эзиб қўйган, қисиб қўйган предметлардан қутқариш, ёнаётган кийимини ўчириш ва ҳоказо);

- жароҳатланганга тегишли биринчи (шифокор келгунча) тиббий ёрдам кўрсатиш (қон кетишини тўхтатиш, бинт билан боғлаб қўйиш, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тиклаш, сунъий нафас бериш, юракни ташқи массаж қилиш ва ҳоказо);

- тиббий ходимларни ҳодиса юз беган жойга чақириш ёки жароҳатланганни тиббиёт пунктига олиб бориш чораларини кўриш;

- бахтсиз ҳодиса ҳақида ишлар раҳбарига хабар бериш.

54. Агар бахтсиз ҳодиса ўзи билан содир бўлган бўлса, иложи борича тиббиёт пунктига бориши ёки атрофдагилардан олиб боришларини сўраши, ишлар раҳбарига хабар бериши лозим.

55. Кран машинисти ҳар қандай аварияли вазиятлар ҳақида вахта журналига қайд этиши ва юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига масъул шахсга хабар бериши лозим.





Download 1,51 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Download 1,51 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



IV. Аварияли вазиятлардаги хавфсизлик талаблари

Download 1,51 Mb.