I. Хавфсизликнинг умумий талаблари
|
|
1. Чорпоя кранларида учта мустақил операциялар амалга оширилади: юкни талаб этилган баландликка кўтариш – тушириш, юкни хизмат кўрсатиш майдонига кўндаланг кўчириш ва юкни хизмат кўрсатиш майдони бўйлаб кўчириш.
|
2. Кран (чорпоя) машинисти (бундан буён матнда кран машинисти деб юритилади) сифатида мустақил ишлаш қуйидаги шахсларга рухсат этилади:
|
- 18 ёшдан кичик бўлмаган;
|
- тиббий текширувдан ўтган;
|
- ўқиган ва гувоҳномага эга бўлган;
|
- меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғини олган;
|
- иш жойида бирламчи йўл-йўриғини олган;
|
- тажрибали ходим раҳбарлигида иш жойида амалиёт (стажировка) ўтаган;
|
- электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган;
|
- қозон-газ назорати объектлари ва кўтариш иншоотларининг сақланиши ва хавфсиз ишлатилишини назорат қилиш бўйича муҳандис иштирокида доимий фаолият кўрсатувчи имтиҳон комиссиясида билимлар синовидан ўтган;
|
- ишга рухсат берувчи гувоҳнома олган;
|
- мустақил ишлашга рухсат тўғрисидаги буйруқ билан имзо қўйган ҳолда танишган;
|
3. Кран машинстига доимий фаолият кўрсатувчи имтиҳон комиссиясида қуйидаги ҳолларда билимлар синови ўтказилади:
|
- даврий – 12 ойда камида 1 марта;
|
- касби бўйича иш фаолиятида 12 ойдан ортиқ танаффус бўлганда;
|
- бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтганда;
|
- йўриқнома талабларини етарли даражада билмаслиги аниқланганда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспектори ёки қозон-газ назорати объектлари ва кўтариш иншоотларининг сақланиши ва хавфсиз ишлатилишини назорат қилиш бўйича муҳандиснинг талаби бўйича.
|
5. Краннинг бир туридан бошқа турига ўтаётган машинистлар (масалан кўприксимон крандан чорпоя кранига) тайинланишидан олдин белгиланган тартибда ўқитилиши ва аттестациядан ўтиши шарт. Бундай ҳолларда ўқитиш қисқартирилган дастур бўйича олиб борилиши мумкин.
|
6. Кран машинисти кранга тўғри хизмат кўрсатилишига жавобгардир, шу билар бирга у қуйидагиларга мажбур:
|
- краннинг механизмлари ва жиҳозларини тоза ва соз ҳолатда сақлаш;
|
- ишлаб чиқарувчи йўриқномасининг кўрсатмаларига мувофиқ краннинг барча механизмларини ва пўлат арқонларни ўз вақтида мойлаш;
|
- мойлаш ва тозалаш материалларни краннинг қулай жойида мустаҳкамланган, усти ёпиладиган метал тарада сақлаш ва ишлатилган тозалаш материалларини крандан ўз вақтида олиб ташлаш.
|
7. Кран машинисти қуйидагиларни билиши шарт:
|
- мазкур йўриқнома, ишлаб чиқарувчининг кранни ишлатиш бўйича йўриқномаси (қўлланмаси), ишлаб чиқариш йўриқномаси, Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг юк кўтариш машиналарини сақланиши ва таъмирлашга оид бўлимлари;
|
- краннинг тузилиши (конструкцияси) ва унинг барча механизмлари ва хавфсизлик қурилмаларининг вазифаси;
|
- кранни техник кўрикдан ўтказиш ва унга техник хизмат кўрсатиш муддатлари ва натижалари;
|
- кранни кўздан кечириш журналидаги ёзувлар бўйича чилангар ва электромонтёрлар томонидан ўтказилган кранни ва унинг алоҳида механизм ва қисмларини профилактик даврий кўздан кечириш муддатлари ва натижалари;
|
- краннинг ишқаланадиган қисмларини мойлаш учун қўлланиладиган мойлаш материалларининг ассортименти ва вазифаси;
|
- юкларни кранлар билан кўчиришда қўлланиладиган корхонада ўрнатилган белгили сигналлар (Илова №1);
|
- юкни осиш, илиш, кўтариш, кўчириш ва тушириш (тахлаш) нинг хавфсиз усуллари;
|
- юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига ва кранлар билан ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахсларни;
|
- «QIZILQUM FOSFORIT KOMPLEKSI» МЧЖ бўлинмаларида ФҲ-ФВ, ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва нохуш ҳодисалар, йўл транспорт ҳодисалари ҳамда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда хабар бериш схемаси;
|
- кран йўллари, уларни сақланишига ва ерга улагичларга қўйиладиган талаблар;
|
- кран асосий қисмларининг ейилишининг чегаравий ўлчамлари;
|
8. Кран машинисти строполчининг ишини назорат қилади, амалиёт ўташи учун ўзига бириктирилган шогирдининг ишига ва кранни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича мазкур йўриқномада баён қилинган талабларни бузишига жавобгардир.
|
9. Кран машинистига муҳрларни бузиш ва хавфсизлик қурилмаларини ишдан чиқариш (кўтариш ва юк кўтариш қобилиятини чегараловчиларини, ҳимоясини ва ҳоказоларни ўчириш), шунингдек хавфсизлик қурилмалари ишламаётганда ёки носоз бўлганда кранда ишлаш тақиқланади.
|
10. Кран машинисти қуйидагиларга мажбур:
|
- белгиланган муддатларда даврий тиббий кўрикдан ўтиш;
|
- чоракда 1 марта ишни хавфсиз олиб бориш бўйича йўл-йўриқ олиш;
|
- 12 ойда 1 марта меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар бўйича билимлар синовидан ўтиш;
|
- 12 ойда 1 марта электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳ учун билимлар синовидан ўтиш;
|
- мазкур йўриқнома, ички меҳнат тартиб қоидалари, иш куни тартибига риоя этиш;
|
- кран механизмларини бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш учун зарур малакага эга бўлиш;
|
- пўлат арқон, блок, барабан, шкив, юрадиган ғилдирак, тормоз колодкаси, олиб қўйиладиган юк қамраш мосламалари ва тараларнинг ишга яроқлигини аниқлашни билиш;
|
- шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, меҳнатнинг санитар-гигиеник шароитларини билиш;
|
- ишлаб чиқариш санитариясининг талабларига риоя этиш. Овқатланишдан олдин қўлни илиқ сувда совун билан ювиш. Таомни овқатланиш учун мўлжалланган жойда тановул қилиш;
|
- фақат юк кўтариш машиналарини соз ҳолатда сақланишига ёки кранлар билан ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахслар томонидан топширилган ишни бажариш;
|
- бевосита раҳбарининг, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспектори ва қозон-газ назорати объектлари ва кўтариш иншоотларининг сақланиши ва хавфсиз ишлатилишини назорат қилиш бўйича муҳандиснинг ҳақли талабларини бажариш;
|
- фақат махсус белгиланган жойларда чекиш;
|
- иш жойида, шунингдек «QIZILQUM FOSFORIT KOMPLEKSI» МЧЖ ҳудудида алкогол, наркотик ёки токсинли мастликда бўлмаслик;
|
- иш вақтида иш жойини тарк этмаслик, ишлар раҳбарига хабар бермасдан ишдан кетмаслик, чалғимаслик ва бошқаларни чалғитмаслик;
|
- ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш;
|
- шахсий ҳимоя воситаларидан вазифаси бўйича фойдаланиш ва уларни корхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик, бошқа шахсларга бермаслик, махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларини соз ва тоза ҳолатда сақлаш;
|
- иш вақтида малака гувоҳномаси ва ишга рухсат берувчи гувоҳномани ёнида олиб юриш;
|
- олиб борилётган ишга алоқаси бўлмаган (техник назорат олиб борувчи шахслардан ташқари) шахсларни иш жойга қўймаслик;
|
- ўзи ёки ёнида ишловчилар билан бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилмаслик, шунингдек ноўрин таваккал қилмаслик;
|
- инсонларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф соладиган ҳар қандай вазиятлар тўғрисида, ҳамда бахтсиз ҳодиса тўғрисида бевосита раҳбарига дарҳол хабар бериш;
|
- ўзини нохуш ҳис қилганда бевосита раҳбарга хабар бериш ва тиббий ёрдамга мурожаат этиш;
|
- хавфсизлик белгиларининг (йўл хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқалар) талабларини, шунингдек ахборот берувчи, огоҳлантирувчи, буюрувчи ёки тақиқловчи плакатлар, белгилар, сигналлар, чизиқларнинг талабларини бажариш;
|
- электр қурилмаларининг тўсиқлари орқасига ўтмаслик;
|
- вертикал ва ўта қия (ҳар қандай типдаги ва кўринишдаги) зинадан тутқичдан ушлаган ҳолда, "уч таянч нуқталари" (таянч нуқталари икки қўл ва бир оёқда ёки икки оёқ ва бир қўлда) қоидасига амал қилган ҳолда, ва зинага юзланган ҳолда, оёқни секинлик билан зинадан зинага кўчирган ҳолда чиқиш ва тушиш лозим. Агар зинанинг тутқичи битта бўлса, унда камида иккита таянч нуқтаси бўлиши лозим. Зинадан бошқа усуллар билан чиқиш ва тушиш тақиқланади;
|
- баландликка чиқиш билан боғлиқ ишларни бажарганда керакли асбобларни махсус сумкада олиб чиқиш;
|
- жароҳатланганларга шифокор келгунча тегишли ёрдам кўрсата билиш, хабар бериш схемасига мувофиқ жароҳатланиш ҳолатлари тўғрисида хабар бериш.
|
11. Кран машинистига қуйидагилар тақиқланади:
|
а) ишлаш:
|
носоз махсус кийим ва махсус оёқ кийимда;
|
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда;
|
механизмларнинг тўсилмаган ток ўтказувчи ва айланувчи қисмлари яқинида;
|
ердан 1,3 метр ва ундан юқори баландликда тўсилмаган майдончаларда ҳимоя камарисиз ёки махсус мосламаларсиз;
|
ёмғир, қор ёғганда, музлаганда ва шамолнинг тезлиги краннинг паспортида ўрнатилган тезликдан юқори бўлганда;
|
б) носоз, синовдан ўтмаган ҳимоя воситалари, асбоб ва мосламалардан фойдаланиш;
|
в) ўқимаган ва ишлашга рухсат бўлмаган вақтда машина ва механизмларни бошқариш, шунингдек электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш;
|
г) машина ва механизмларни ишлаб турган ҳолатида қўл билан тозалаш, таъмирлаш ва мойлаш;
|
д) машинадан ишлаб турган ҳолатида тушиш ва унга чиқиш;
|
е) «QIZILQUM FOSFORIT KOMPLEKSI» МЧЖ ҳудудида иш вақтида ухлаш.
|
12. Кран машинистига иш фаолияти давомида таъсир этиши мумкин бўлган асосий хавфли ва зарарли омиллар қуйидагилар:
|
- краннинг ҳаракатлантирувчи ва айланувчи қисмлари ва узеллари;
|
- краннинг ағдарилиши;
|
- ортиш-тушириш ишларида ва кўчиришда юкнинг тушиб кетиши;
|
- қисм, узел, агрегат, асбобларнинг тушиб кетиши;
|
- баландликдан йиқилиш;
|
- иш зонаси ҳавосининг юқори чангланганлиги;
|
- юқори даражадаги шовқин ва вибрация;
|
- қулаганда, сирпанганда, қоқилганда жароҳатланиш;
|
- носоз асбоб ва мосламадан фойдаланганда жароҳатланиш;
|
- жисмоний ва асаб-руҳий толиқиш;
|
- электр токи уриши.
|
13. Кран машинисти мазкур йўриқнома талабларини бузганда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва «QIZILQUM FOSFORIT KOMPLEKSI» МЧЖ ички меҳнат тартиб қоидаларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
|
|
|