|
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети
|
bet | 84/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.orgТушунчалар ва таянч иборалар.
Касб таълими, умумий ўрта таълим, олий таълим, интеграция, механизм, методик, ўзаро таъсир
Мавзунинг қисқача таърифи.
Касб таълимини умумий ўрта таълим ва олий таълим билан интеграциялаш омиллари. Касб таълимининг илмий тадқиқот ишлари билан интеграцияси. Касб таълимини умумий ўрта таълим ва олий таълим билан интеграцияси. Интеграциянинг у ёки бу даражасини таълим жараёнида қўллаш натижасида ўқувчининг вақти ва кучи тежалади, унинг билиш имкониятлари кенгаяди. Ота-оналарнинг ҳамда давлатнинг ўқиш жараёнига сарфлайдиган маблағини иқтисод қилиш имконияти вужудга келади; мавзулараро интеграция асосида ўқув-билув жараёни натижаларини истиқболлик қилиш механизмлари яратилади; интеграциялаштирилган таълим жараёнини бошқарадиган ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини оширишни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий методик имкониятлар яратилади.
Таълим-тарбия жараёнида шунингдек касб-ҳунар таълими жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ушбу жараёнлар иштирокчиси ҳисобланади. Бу иштирокчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида, яъни ўзаро таъсир, мулоқот ва муносабатлари туфайли таълим-тарбия жараёни амалга оширилади.
Касб таълимини умумий ўрта таълим ва олий таълим билан интеграциялаш омиллари.
Табақалаштирилганликнинг акси таълим тизимининг интегративлиги ҳисобланади. Агар табақалаштирганлик – таълим тизимининг бўлиниш даражасини тавсифловчи сифат бўлса, интегративлик аксинча, таълим тизимининг айрим элементлари ва унинг кичик тизимларининг ўзаро боғлиқлик даражасини тавсифлайдиган сифатдир.
Интеграцияга эҳтиёж табақалашув, яъни меҳнат тақсимоти оқибатида юзага келади. Тизимнинг интегративлиги унинг алоҳида тизимларида (масалан, бошланғич ва ўрта мактабда ёки алоҳида синфларда) таълим мақсадлари, мазмуни, шакл ва методларини мувофиқлаштириш, таълим соҳалари ва ўқув фанлари ўртасида, асосий ва қўшимча таълим дастурлари ўртасида алоқа ўрнатиш билан таъминланади.
Таълим тизимларида табақалаштирилганлик ва интегративлик даражаси муносиблиги турлича бўлиши мумкин.
Табақалаштирилганлик ва интегративлик даражасининг пастлигига умумтаълим мактабларидаги анъанавий тизимни мисол сифатида келтириш мумкин: унда жараён синфлар ва ўқув фанлари, таълим ва тарбия функциялари бўйича табақалаштирилган, бироқ турли таълим жараёнлари ўзаро заиф боғланган.
Паст даражада интеграциялашган табақалаштирилган таълим – бу, масалан, ўқувчиларни бошқа босқичга ўтишини таъминлайдиган (“саралаш модели”) механизмга эга бўлмаган таълимнинг даражали модели вариантидир. Унинг асосий мақсадларига ўқувчилар билан ишлаш мазмуни, шакл ва услубларини табақалаштириш орқали эришилади.
Паст даражада табақалаштирилган интегратив тизимлар таълимнинг ўқув фанлариаро дастурига эга бўлган кам ўқувчили мактабларда учраши мумкин: уларда ўзига хос таълим муҳити, интеграцияловчи педагогик жараённи юзага келтириш осон. “Боғча – бошланғич мактаб” мажмуида ҳам тизим шундай. Куннинг иккинчи ярмини болалар “оила” тамойили бўйича яратилган ёшлараро гуруҳларда ўтказади, унинг таркибига тарбиячилар, кичик ва ўрта ёшдаги болалар киради.
Ва ниҳоят, таълим муассасаларида таълим жараёни юқори даражада табақалаштирилган ва интеграциялашган тизимни яратиш мумкин. Унинг ғояси жараённи индивидуллаштириш, бироқ бунда ягона таълим муҳитини ва “таълим йўналишини” танлаш имкониятини сақлаб қолишдан иборат. Бунда таълим тизимини дастлабки табақалаштириш, масалан, даражали таълимнинг “саралаш” моделини яратиш, сўнгра интеграцияловчи махсус механизмлар ёрдамида табақалаштирилган кичик тизимларни интеграциялаш; тайёрлов бўлимлар, бошқа синфлар ўқувчиларининг таркиби бўйича табақалаштирлганлардан гуруҳларидан шакллантирилган синфлар, фанлараро дарслар ва бошқалар ҳисобига эришилади[45; 278-279].
Бу таъдлим тизимларининг барчаси таълим муассасаларида ташкилий тузилмасини яратишда турли хил ёндашувларни талаб этади.
Интегратив таълим тизимини яратишнинг асосий ғояси унинг табақалашган элементларини бирлаштиришдан иборат. Таълим муассасалари учун турли даражада интеграциялашган жараёнга эга тузилмани яратишнинг асосий муаммоси меҳнатни ихтисослаштириш ва ишларни кенг кўламли асослар бўйича гуруҳлашнинг мақбул усулларини топиш, кичик тизимларни интеграциялаш механизмларини танлашдан иборат [45; 278-279].
|
| |