23
омилларини аниқлаш” мавзусини бериш мумкин. Лойиҳа иши мавзуси
танлангандан сўнг лойиҳа ишининг мақсад ва вазифалари шакллантирилади, бу
вазифалар осон, аниқ ва талабалар томонидан бажарила оладиган бўлиши керак.
Талабалар мактаб ўқувчиларининг ичак паразитозлари билан касалланиш хавф
омилларини аниқлаш учун ўқитувчи/педагог ёрдамида сўровнома
тайёрлайдилар. Шу сўровнома асосида бир нечта мактабдаги бошланғич синф
ўқувчилари орасида ичак паразитозлари билан
касалланиш хавф омилларини
аниқлашлари мумкин бўлади. Ундан ташқари талабалар танланган муаммо
бўйича адабиётлар шарҳи тайёрлайдилар, бунинг учун эса кутубхонада қўшимча
маетриаллар билан ишлайдилар, интернет ресурсларидан фойдаланадилар.
Лойиҳа ишини бажариш жараёнида йиғилган
маълумотларни статистик
ишловдан ўтказадилар. Лойиҳа иши тайёр бўлганидан сўнг ўқитувчига тақдим
этилади ва гуруҳда презентация тақдимоти кўринишида ҳимоя қилинади. Бу
жараёнларнинг барчаси талабаларда илмий изланиш ўтказиш кўникмаларини
шакллантиришга ёрдам беради. Магистратурага ўқишга кирар экан магистрлик
диссертациясини тайёрлашда қийналмайдилар. Сабаби, магситрлик илмий
ишини ўтказиш тамойиллари ҳам юқоридаги босқичларга асосланган.
Гуруҳли лойиҳалаш усулини талаба мустақил ишларини қабул қилишда
фаол қўллаш талабаларда илм билан шуғулланиш бирламчи кўникмаларини
шакллантиради. Лойиҳа ишининг ҳимояси эса талабаларда кўпчиликнинг
олдида нутқ сўзлай олиш қобилиятини ривожлантириб, талабаларни кўпроқ
ўқишга ва билимларини чуқурлаштиришларига ундайди.