SIKLOFOSFAN PREPARATINING TIZIMLI VASKULITLARNI
DAVOLASHDA QO‘LLANILISHI
ALMASHTIRISH (Nima b-n
almashtirish mumkin?)
S
METOTREKSAT
BIRLAShTIRISh (Nimani
birlashtirish mumkin?)
C
GLYUKOKORTIKOSTYEROID
144
MOSLAShTIRISh
(Optimizasiya)
A
O‘Z VAQTIDA QO‘LLASh.
DAVOMLI TA’SIR ETIShI (4 HAFTA)
MODIFIKASIYa (Qanday
yaxshilash mumkin?)
M
INSTRUKSIYAGA AMAL QILISh,
INFEKSIYA O‘CHOQLARINI SANASIYA
QILISh
BOShQA SOHALARDA
QO‘LLASh (Nima o‘zgarishi
mumkin?)
P
ONKOLOGIK KASALLIKLARDA
QISQARTIRISh (Yana
qanday
xolda qo‘llash
mumkin?)
E
KASALLIKNI QAYTALANIShI VA
ASORATLARINI OLDINI OLIShDA
QO‘LLASh
TARTIBINI O‘ZGARTIRISh
(Komponentlarni
almashtirish)
R
KLINIK BELGILARIGA QARAB
MIQDORINI BELGILASh
Xulosa:
Yuqoridagidan kelib chiqib, talabalar mavzuni samarali o’zlashtirishi
uchun, SCAMPER texnologiyasi kasallikni tashhislashda va davolashda samarali usul
deb aytishimiz mumkin. Bunda talabalar kreativ fikrlash qobiliyatini ishga soladilar,
mavzu ustida chuqur izlanishlar olib boradilar.
145
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШДА ҚЎЛЛАШ
Хамраев А.А. Ахмедова Н.А.
Тошкент тиббиёт академия, Узбекистан
Бугунги кунда юртимизда узлуксиз таълим тизимини жаҳон талаблари
асосида такомиллаштириш, янги сифат босқичига олиб чиқиш, илғор педагогик
ва ахборот технологияларини жорий қилиш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди.
Таълим тизимини халқаро тенденциялари орқали тубдан ислоҳ қилиш янги
қабул қилинган қонунлар, фармонлар ва қарорлар, хорижий илғор тажрибалари
асосида таълим мазмунини фан-техника ва технология борасида эришилган янги
ютуқларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам такомиллаштирилиб бориш; янги
анъанавий ва ноанъанавий ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, таълим-тарбия
жараёнларида ўқитишнинг энг илғор педагогик ва ахборот технологияларини
жорий этиш, замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш бугунги
куннинг долзарб масалалардан биридир.
Ҳозирги даврда таълим технологияларини тўғри танлаш катта ўрин тутади.
Бу эса таълимда катта аҳамиятга эга. Ўйинли технологияларни қўллаш бунда
тиббий таълим мазмунини ойдинлаштиради ва кенгайтиради, бунда айниқса
муаммоли таълим асосида яратилган технологиялар истиқболлидир.
Улардан бири нисбатан янги веб-квест технологиясидир. Таълим веб-
квести (web quest) ролли ўйинли муаммоли вазиятларга қаратилган бўлиб, унда
Интернет информацион ресурсларидан фойдаланилади. Веб-квест (webquest) –
инглизчадан Web-веб, тармоқ (бутун жаҳон), ўргимчак тури; quest [kwest] –
қидирув; педагогикада – ролли ўйин элементлари билан муаммоли топшириқ
бўлиб, уни бажариш интернетдаги ахборот ресурсларидан фойдаланиди
Веб-квест бу Интернетдаги сайт бўлиб, бунда талабалар у ёки бу ўқув
топшириғини бажаради. Бундай веб-квестлар Интернет ёрдамида турли
предметлар билан максимал интеграцияни таъминлайди ва турли предметлар
бўйича ўқув жараёнини мустахкамлашга имкон беради. Бундай веб-квестлар
маълум бир муаммоларга қаратилган бўлиб, бир неча ягона боғланган сюжет
линиясига эга ва Интернетдаги турли ресурслар ссылкага эга. Бундай веб-
квестлар алоҳида муаммони ёритади, ёки предметлараро бўлиши ҳам мумкин.
Веб-квест талабаларни оммавий чиқишларини ижтимоий тарбиялаш
технологиясидир.
146
Тиббиёт олийгоҳидаги таълимида анъанавий таълим шаклларининг
инновацион таълим технологияларига ўта бориши кузатилмоқда. Тиббиёт
олийгохларидаги таълимда касбга йўналтирилган таълим технологияси
қўлланилиб, бу ўз навбатида билимлар комплексини, яъни билимлар, амалий
кўникмаларни, шакллантиришга қаратилган бўлиб, у шифокор врачнинг
функционал фаолиятига қаратилгандир. Бунда ҳар бир амалий машғулотларда
мавзулар бўйича вазиятли масалар асосида таълим талабанинг кейинги врачлик
фаолиятини шакллантиришга хизмат қилади.
147
Объем – 7,1 а.л. Тираж –30. Формат 60х84. 1/16. Заказ № 1464 -2022.
Отпечатано «TIBBIYOT NASHRIYOTI MATBAA UYI» МЧЖ
100109. Ул. Шифокорлар 21, тел: (998 71)214-90-64, e-mail:
rio-tma@mail.ru
№ СВИДЕТЕЛЬСТВА: 7716
TIBBIYOT NASHRIYOTI MATBAA UYI
|