Toshkent tibbiyot akademiyasi huzuridagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi




Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/78
Sana23.01.2024
Hajmi1,3 Mb.
#143970
TuriСборник
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78
Bog'liq
II-XALQARO-ILMIY-AMALIY-KONFERENSIYA-TEZISLARI-VA-MARUZALAR-TOPLAMI

МАЛАКА ОШИРИШНИНГ НОЁБ УСУЛИ 
Ходжаев Н.И., Рахимова Ш.Ҳ., Ходжаев Б.Ж. 
Самарканд Давлат тиббиёт институти,
(
Самарканд, Ўзбекистон) 
Аннотация. Врачларнинг дипломдан кейинги таълими соғлиқни сақлаш 
тизимини ислоҳ қилишнинг энг долзарб вазаларидан бири булиб 
хисобланади.Айникса,ахоли уртасида соглом турмуш тарзини шакллантришдек 
мураккаб масаланинг ечимини топишда орттирган бой тажрибани ўрганиш ва 
улардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада Самарканд вилояти 
тажрибасининг тахлили натижалари келтирилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-
3923 сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш 
ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий 
йўналишлари тўғрисида”ги Фармони, 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700 сонли 
“Республика 
тиббиёт 
муассасалари 
фаолиятини 
ташкил 
этишни 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар 
Маҳкамасининг “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг тузилмасини ва 
фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2008 йил 18 
мартдаги 48 –сонли қарорининг бажарилиши юзасидан муайян ишлар амалга 
оширилди ва оширилиб келинмоқда. Олиб борилаётган кенг қамровли 
ислоҳотлар, қилинган ўзгариш ва янгиликларда Самарқанд вилоят врачлар 
ассоциациясининг ҳам ўз нуфузли ўрни бор. 
ВВА нинг қўллаб-қувватлаши туфайли 2007-2009 йилларда врачлар 
малака ошириши ўқуви режалаштирилган 20 фоиз ўрнига ҳар йили 30-40 фоизни 
ташкил қилди. Уларнинг малака тоифаси 2006 йилдаги 29,7 фоиздан 2008 йилда 
62,3 фоизга етди. Бунинг асосий сабаблари врачларга моддий ёрдам, имтиёз ва 
ҳужжатларни расмийлаштиришда енгилликлар берилгани бўлди. Самарқанд 
вилоят тиббиёт муассасаларида ишловчи врачларга малака ошириш курсларида 
ўқиган даврида бир ойлик маоши миқдорида моддий ёрдам бериш, Самарқанд 
шаҳридан ташқари бошқа шаҳарларда ўқишга боролмайдиганлар учун кўчма 
цикллар ташкил қилинди. Фақат 2007 -2008 йилларда бундай цикллар сони 40 
дан ошди. Малака тоифаси олиш керак бўлган врачлар пул тўловидан озод 
қилиндилар ва улар учун вилоят врачлар ассоциацияси маблағ ажратди. Тоифа 
олиш учун зарур ҳужжатларни олдин ҳар бир врач ўзи тўлдириб бир неча 
мартадан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келиб –кетар эди. Эндиликда 
ҳар бир тиббиёт муассасида бош врач ўринбосари, меҳнат фахрийси (ассоциация 


118
вакили), катта ҳамшира, кадрлар бўлими ва ҳуқуқшунослардан иборат комиссия 
тузилиб, врачларнинг тоифа ҳужжатларини тўлдириш вилоят тоифа 
комиссиясига тақдим этиш тизими барпо қилинди. Врачларга берилган яна бир 
енгиллик вилоят тоифа комиссияси жойларга бориб (уларнинг таклифига 
биноан) кўчма тоифа комиссияси йиғилишларини ўтказди.
Яратилган ана шундай ўқитиш ва тоифа бериш тизими врачларни 
оворагарчиликлардан, бекор вақт йўқотишлардан ҳамда турли хил пул 
харажатларидан озод этди. Уларнинг тақдирига бундай адолатли ёндашув 
аҳолига кўрсатилаётган ёрдам сифати ва самарасини ошишига хизмат қилади, 
шак-шубҳасиз. 


119

Download 1,3 Mb.
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78




Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Toshkent tibbiyot akademiyasi huzuridagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi

Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish