• Бадалбаева М.
  • ТИББИЁТ ВА “ЭКСТРЕМАЛ ПСИХОЛОГИЯ” ФАНИНИНГ ЎЗАРО




    Download 1,3 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet65/78
    Sana23.01.2024
    Hajmi1,3 Mb.
    #143970
    TuriСборник
    1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   78
    Bog'liq
    II-XALQARO-ILMIY-AMALIY-KONFERENSIYA-TEZISLARI-VA-MARUZALAR-TOPLAMI

    ТИББИЁТ ВА “ЭКСТРЕМАЛ ПСИХОЛОГИЯ” ФАНИНИНГ ЎЗАРО 
    АЛОҚАДОРЛИГИ 
    Ҳошимова Д. 
    Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси доценти 
    Бадалбаева М. 
    Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси катта ўқитувчиси 
    Тиббиёт фан сифатида инсонга жуда ҳам яқин фан бўлиб ҳисобланади, 
    чунки унинг объекти ҳам инсон бўлиб ҳисобланади. Дарҳақиқат биз ўзимиз 
    тиббиёт ходими бўлмасак-да, ҳар куни врачларнинг касаллик ҳақидаги ва 
    дорилардаги мазкур касалликга оид кўрсатмаларни ўқишимиз, шунингдек ўз 
    организимимизнинг ҳолатини интернет маълумотлари билан солиштириб 
    кўришимиз мумкин. Шундай экан, ҳар бир одам ўзига хос тиббий тушунчалар 
    билан ён атрофини қуршаб олади. Бугунги кунда одамлар орасида биомайдндаги 
    бузилишлар, депрессиялар, тушкунлик ҳолати, руҳий-психологик зиддиятлар 
    ҳақида кўп эшитамиз. 
    Ҳаттоки баъзи социолог тадқиқотчилар ҳозирги давр маданиятида 
    касалликлар билан боғлиқ тушунчалар ҳам ўз аксини топган деб ҳисоблашмоқда. 
    Тиббиёт қадимда тарих билан, даврлар ўтгани сари бошқа ижтимоий фанлар 
    билан ҳозирги кунда эса айниқса психологиянинг алоҳида соҳаси бўлган 
    Экстремал психология фани билан боғлиқ ҳолда тараққий қилиб бормоқда.
    Дарҳақиқат, бугунги кунда жаҳонда, шу жумладан мамлакатимизда жадал 
    суръатлардаги ўзгаришлар ва содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар сабабли 
    ушбу соҳа вакиллари фаолиятида вужудга келаётган ноъананавий ҳолатлар, янги 
    муаммолар Экстремал психология фанини ўқитилишининг зарурлиги ва 
    долзарблигини белгилаб бермоқда. Дунёда юз бераётган табиий офатлар
    техноген ҳалокатлар, экологик характердаги хавф-хатарларни баратараф этиш, 
    талофотлар кўламини камайтириш, инсонлар ҳаёти ва улар томонидан 
    яратиладиган моддий ва маънавий бойликларга етадиган зарарларнинг олдини 
    олишни таъминлаш ўта муҳимлиги билан аҳамиятлидир. Янги аср бошларида 
    инсонларнинг хавфсиз ҳаётини таъминлаш масалалари энг муҳим масалага 
    айланди. Чунки, ишлаб чиқариш жараёнининг мисли кўрилмаган юксак 
    тараққий этган технологиялар билан таъминланиши, табиий ривожланишдаги 
    айрим нохуш вазиятларнинг мураккаблашуви аҳоли саломатлиги, атроф муҳит 
    тозалиги ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига таҳдид солиб турибди. 
    Шунингдек, табиий офатлар, ишлаб чиқаришдаги турли хил бахтсиз 
    ҳодисалар ва ҳалокатлар ўзининг тўсатдан юзага келиши билан ҳамда 
    келтирадиган зарарлари билан ҳам ўта хавфлидир.Инсон мавжуд экан, у ўз 
    ҳаётий тажрибасига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса 


    120
    ва ҳодисаларни ажратиш каби кўникмаларга эга бўлади. Ҳозирги вақтда руҳий 
    фаолиятнинг барча тамоийларини ўрганиш тестлари, инсоннинг шахсий ва 
    умумий кўрсаткичларини аниқлаш усуллари кўп даражада ишлаб чиқилган. 
    Бундай текширишлар аналитик усулда патопсихология тажрибагоҳларида олиб 
    борилиб, улар жуда мураккаб ва кўп вақт талаб қилади, шу билан амалий 
    психологик текширишларнинг нисбатан содда усуллари кўплаб психологлар 
    томонидан қўлланилмоқда. Улар фавқулодда вазиятлар ходимларининг 
    психологик ҳолати ва қутқарув ишларини олиб боришга психологик 
    тайёргарлигини текшириш учун хилма хил амалий руҳшунослик усулларини 
    қўлламокдалар ва олинган маълумотларни қайд қиладилар. Шу билан бирга ҳар 
    бир қутқарувчининг касбий психологик тайёргарлигини ошириш бўйича 
    экстремал психолог махсус амалий машғулотлар ўтказади. Мазкур фанни 
    ўқитишнинг асосий мақсади курсант ва тингловчиларга фавқулодда 
    вазиятларнинг таснифини, аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ва техноген 
    хусусиятларини тушунтириш, уларда террорчилик ва ҳарбий ҳаракатлар 
    оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини 
    олиш ва оқибатларини бартараф этишни ташкил этишга доир билим ва 
    кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. 
    Инсоннинг фавқулодда вазиятлар шароитига тушиб қолиши ҳамиша унинг 
    руҳиятига оғир таъсир қилиниши билан боғлиқ. Тиббий статистика 
    маълумотларига қараганда, ҳалокатли фавқулодда вазиятлардан сўнг кўпчилик 
    одамлар оғир руҳий жароҳат олишади ва кейинчалик руҳий тикланиш 
    (реабилитация)га муҳтож бўлишади. Бундай шароитда улардан фуқаро 
    муҳофазаси тизимида ўқиш жараёнида олган билим ва малакаларини оқилона ва 
    тўла қўллай олишларини кутиш қийин. Одамларнинг фавқулодда вазиятлар 
    чоғида ўзларини тутишларини таҳлил қилиш натижалари руҳиятнинг ўзгариши 
    кўп ҳолларда тайёргарликдан ўтмаганлар орасида бўлишини кўрсатмоқда.
    Демак, фавқулодда вазиятлар инсонни саросимага солиб қўймаслиги учун 
    уни ушбу вазиятларга тайёрлаш лозим. Бунда аҳолини руҳий тайёрлаш биринчи 
    ўринда туради. Қўйилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун аҳоли 
    олдиндан бўлиши мумкин бўлган стресс ҳолатига, уни енгиб ўтишга руҳан тайёр 
    бўлиши ҳамда стресснинг олдини олиш машқларини ўтказиш лозим. Руҳий 
    тайёргарлик ўзи нима? Психологик тайёргарликнинг вазифалари. Руҳий 
    тайёргарлик - бу одамларда руҳан чидамлиликни шакллантириш ёки қўйилган 
    вазифаларни бажариш, хавфли вазиятларда фидокорона ҳаракат қилиш 
    қобилиятини кучайтиришдаги хислатларини ҳосил қилиш демакдир.
    Руҳий тайёргарликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
    Аҳолининг турли тоифаларида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш чоғида 
    юқори руҳий барқарорликни ишлаб чиқиш. Ҳар бир фуқарода фавқулодда 
    вазиятлар юз берган дамда жабрланганларга ихтиёрий фурсатда ёрдамга 


    121
    келишга шайликни тарбиялаш. Аҳолининг турли тоифаларида содир бўлиши 
    эҳтимол бўлган барча фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишга ирода ва 
    малакани тарбиялаш. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг 
    жабрланувчиларга кўмаклашишга, уларни қутқариб олишга доимий шайлик, 
    инсонпарварликни шакллантириш. Раҳбарлар таркибида юқори маънавий-руҳий 
    сифатларни шакллантириш ва аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
    қилишга шайлик ва ўзига бўлган ишончни тарбиялаш. Йирик табиий офатлар ва 
    техноген ҳалокатлар, уларда кўп сонли аҳолининг жабрланиши, экологик ва 
    психопатологик оқибатлари билан характерланади.Руҳий жараёнлар руҳий 
    фаолиятнинг асосини ташкил этади ва фаолиятнинг динамик тасвири 
    ҳисобланади. Уларсиз билимлар шаклланмайди ва ҳаётий тажриба 
    орттирилмайди. Англаш, ҳиссий ва иродавий руҳий жараёнларга ажратилади. 
    Жаҳон тажрибасида табиий ва техноген ҳодисалар туфайли фавқулодда 
    вазиятларга тушиб қолган аҳолига психологик жиҳатдан кўмак бериш қуйидаги 
    йўналишларда амалга оширилаётганлиги кузатилмоқда: жабрланувчиларни 
    қидириб топиш ва уларни қутқариш; вайрон бўлган, бузилган, ёнғинли, сув 
    босган, газга, тутунга тўлган объектларда қолган фуқароларни қутқариш; 
    жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш 
    муассаларига эвакуация қилиш. 
    Турли фалокатлар, ҳалокатлар ва офатларда инсон психологиясини 
    барқарор равишда сақлаш “Экстремал психология” фанининг асосий 
    мақсадларидан биридир. Дарҳақиқат, буларнинг барчаси экстремал психология 
    соҳасида илмий янгиликлар қилишни, шунингдек фавқулодда вазиятлар 
    вазирлиги учун ёш мутахассисларни жамоатчилик талабларига мос равишда 
    тайёрлаш стратегиясини шакллантиришнинг муҳим шартидир. Мамлакатимизда 
    экстремал психология тарихи ҳали махсус ва кенг қамровли кўриб чиқилмаган 
    ва бу соҳада ҳали илмий-тадқиқотларни давом эттириш бугунги кундаги долзарб 
    масаласидир.


    122

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   78




    Download 1,3 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ТИББИЁТ ВА “ЭКСТРЕМАЛ ПСИХОЛОГИЯ” ФАНИНИНГ ЎЗАРО

    Download 1,3 Mb.
    Pdf ko'rish