ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУТАХАССИСЛАРИНИ ДУАЛ ТИЗИМИ




Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/78
Sana23.01.2024
Hajmi1,3 Mb.
#143970
TuriСборник
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78
Bog'liq
II-XALQARO-ILMIY-AMALIY-KONFERENSIYA-TEZISLARI-VA-MARUZALAR-TOPLAMI

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУТАХАССИСЛАРИНИ ДУАЛ ТИЗИМИ 
АСОСИДА КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ МЕТОДИКАСИ 
Чориев Р.К., профессор, 
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари 
институти” миллий тадқиқот университети, 
(Тошкент, Ўзбекистон) 
Касбий таълимнинг асосий мақсади юқори малакали, меҳнат бозорида 
рақобатбардош, билимдон, масъулиятли, ўз касбини яхши биладиган ва ўзаро 
боғлиқ соҳаларда фаолият юритишга қодир, ўз ихтисослиги бўйича жаҳон 
стандарт талаблари даражасида самарали ишлай оладиган, доимий касбий ўсиш, 
ижтимоий ва касбий ҳаракатчанлик қобилиятига эга тегишли савия ва 
ихтисосликдаги ишчиларни тайёрлаш, шунингдек тегишли таълим олишда шахс 
эҳтиёжларини қондиришдан иборат. 
Ҳозирги кунда илмий техник тараққиётнинг инновацион ривожланиши
билимларнинг тезлик билан янгиланиши бўлажак мутахассисларнинг замонавий 
шароитларга тез мослашиши ҳамда ўқув-билиш мотивларини эгаллашларига 
интилишини талаб этади. Бу эса бўлажак мутахассисларни мустақил изланишга, 
касбий муаммоларни мустақил ечиш, унга ижодий ёндошишга ўргатиш, шу 
билан бирга назария ва амалиёт бирлиги асосида ишлаб чиқариш жараёнидаги 
билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш ларидаги фаолликни заруриятини 
туғдиради. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда фаол, изланувчан, интелектуал, 
бошқарувчанлик қобилиятига эга, касбий маданиятли, рақобатбардош, креатив 
фикрловчи мутахассисларни тайёрлаш жараёни узлуксиз таълим тизимининг энг 
асосий вазифаларидан бўлиб, бунда олий таълим муассасаларида бўлажак касб 
таълими мутахассисларини ва ишлаб чиқариш ходимларини дуал таълим тизими 
асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш муҳим илмий-
амалий аҳамият касб этади.
Олий таълим муассасаларида касбий таълим мутахассисларини касбий 
фаолиятга тайёрлашнинг дуал тизимини қуришнинг назарий асосларини ишлаб 
чиқишда бир қанча талабларга асосланганлиги келтириб ўтилган. Улар: 
– таълим мақсадларининг ижтимоий ишлаб чиқариш эҳтиёжларига 
асосланиш; 
– таълим фаолиятининг ижтимоий-фалсафий, илмий дунёқараш 
асосларига ташкилий ёндашув; 
– касбий таълим методологик хусусиятининг дидактик асосларига таяниш. 


123
Мазкур талабларга жавоб берувчи асосий, концептуал аҳамиятга эга 
ғояларга ойдинлик киритиш касбий таълимнинг махсус интегратив соҳаси 
сифатида касбий таълим ривожланишига ҳал қилувчи таъсир ўтказувчи “ички”, 
феноменологик ва методологик, шунингдек ижтимоий педагогик хусусиятга эга 
тамойиллар асосида амалга оширилган. 
Олий таълим муассасаларида касбий таълимнинг дуал тизимини қуриш 
учун узлуксиз касбий таълим гуманистик тамойилларни ишлаб чиқариш соҳаси 
ва жамият эҳтиёжлари билан оптимал тарзда мужассамлаштиришга имкон 
беради деган қоида концептуал аҳамиятга эга бўлади. 
Олий таълим муассасаларида касбий таълимининг дуал тизими дидактик 
шарт-шароитларни аниқлашда концептуал моделни амалий жиҳатдан ишлаб 
чиқишни талаб қилади, бу эса олий таълимда муҳандис-педагог кадрларни 
тайёрлашнинг дуал тизимининг концептуал-назарий асосларини қуришни ҳамда 
таълим жараёнининг тизимли-компонент хусусиятларини ва ўзаро боғлиқлигини 
ва алоқадорлигини акс эттиради. 
Хулоса сифатида шуни айтиш жоизки, замонавий тизимли-педагогик 
ғояларга кўра, таълим жараёни тизимли равишда бир-бирига боғлиқ бўлган ва 
қуйидаги таркибий қисмлар билан ўзаро таъсир ўтказиш мақсадга мувофиқ: 
фаолият мақсадлари, ўқитувчи, талаба, фаолият мазмуни, фаолият шакллари, 
фаолият воситалари ва усуллари, фаолият натижасидир. Таълим жараёнида 
ижтимоий-профессионал муносабатларни технологик ташкил этиш (ўқув 
гуруҳида, ишлаб чиқариш амалиётида ва ҳоказо). Касбий таълимининг дуал 
тизими олий таълим муассасасида концептуал - назарий ва дидактик асосларга 
мувофиқ касбий тайёргарлигининг таркиби ва мазмунини ишлаб чиқишни 
амалий ташкил этиш билан боғлиқ. 


124

Download 1,3 Mb.
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78




Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУТАХАССИСЛАРИНИ ДУАЛ ТИЗИМИ

Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish