|
Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш
|
bet | 9/10 | Sana | 28.05.2024 | Hajmi | 0,66 Mb. | | #255961 |
Bog'liq 2 53638006638704254132.9. Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш
Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш ва расмларни чизиш OriginPro 7.5 (Microsoft, USA) компьютер дастури ёрдамида амалга оширилди. Тажрибаларда митохондриянинг бўкиш кинетикаси максималга нисбатан фоиз ҳисобида, 4-7 та турли тажрибаларнинг ўртача арифметик қийматини ҳисоблаш тарзида амалга оширилди. Назорат, тажриба ва тажриба+тадқиқот моддасидан олинган қийматлар ўртасидаги фарқ t-тест бўйича ҳисоблаб чиқилди. Бунда Р<0,05; Р<0,01; ва Р<0,001 қийматлар статистик ишончлиликни ифодалайди.
48
III-BOB OLINGAN NATIJALAR VA ULARNING TAHLILI
Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш
Барча экспериментал материаллар ўртача арифметик катталик (М), ўртача хатолар (м), фарқлар Стьюдент мезонига биноан ҳисобланди ва статистика асосида ишлов берилди. Фишерга мувофиқ таъсирнинг ишончлилигини ҳисоблаш билан тафовутни таққослаш ва таҳлил қилиш амалга оширилди. 0,05 дан кичик бўлган Р катталигини ишончлилик фарқи кўрсаткичи сифатида қаралди [22; 352-б; 29; 150-б.]. Олинган натижаларни статистик қайта ишлаш ва расмларни чизиш OriginPro 7.5 (Microsoft, USA) компьютер дастури ёрдамида амалга оширилди. Назорат ва тажрибадан олинган қийматлар ўртасидаги фарқ t-тест бўйича ҳисоблаб чиқилди. Бунда Р<0,05; Р<0,01; ва Р<0,001 қийматлар статистик ишончлиликни ифодалайди.
3.1.Geksagalloil-glucose va Heptagalloyl-glucose ning antiradikallik xossalari
Физиологик шароитда ЛПО ҳужайраларда кечаётган метаболик реакцияларнинг бир қисми эканлиги аниқланган. Нормал шароитларда липидларнинг бирламчи ва иккиламчи махсулотларини (пероксидларни) ҳосил бўлиш тезилигини бошқариб турадиган бир қанча энзимли тизимнинг борлиги буни тасдиқлайди. ЛПО жараёнида биологик фаол моддалар ҳосил бўлади, уларга қисқа яшовчи бирикмалар, ҳужайра ичидаги медиаторлар (простагландинлар, лейкотриенлар ва бошқ.), баъзи бир энзимли реакцияларнинг эффекторлари киради ва булар липидларнинг структуравий алмашинувларида ЛПОда иштирок этади деб тахмин қилинади. ЛПО интенсивлиги липидларнинг тўйинмаганлиги, ёпишқоқлиги ва гидрофоблигига боғлиқ. Бу хусусиятлар етарли даражада стационар ва кучли антиоксидант ҳимоя тизими – энзимли ва ноэнзимли компонентлар билан назорат қилиб турилади. Лекин шунга қарамасдан ЛПО реакцияси интенсивлигини ўзгартирадиган хар хил таъсирлар жуда кўплаб ҳужайра метаболизмини модификацияга олиб келадиган кимёвий бирикмаларни ҳосил бўлишига олиб келади [4; 36–40-б; 127; 2–4-б.].
49
Митохондрияларда кальцийнинг ташилишида тўпланган кальцийнинг микдори одам ва хайвонларнинг ҳужайраларининг такдирини, яъни бир меъёрдаги фаолияти, ёки ҳужайрани режалаштирилган ёки некротик ўлимга олиб келади. Митохондрияларга ҳар хил миқдорда кальций ионини қўшиб инкубация килинганида фосфолипидлар алмашинувида қандай ўзгаришлар кузатилади. Соғлом каламушларни жигар митохондриясини интактлигини ва уларда бўладиган кальцийга боғлиқ жараёнларни функционал фаоллиги бир меъёрда ишлашини аниқлаш ва митохондриянинг ёш ортиб бориши билан боғлиқ жараёнлардаги ролини аниқлаш учун дастлаб соғлом ҳайвонларни кальцийнинг митохондрия фосфолипидларига таъсири ўрганиб олинди.
Олинган натижаларга кўра, митохондрияларга 2 мМ ЭГТА қўшиб инкубация килинганида ФХ ва ЛФХнинг миқдорлари 146,8±4,9 ва 3,29±0,31 мкг/мг оқсилни ташкил қилган бўлса, ЭГТА сиз инкубация қилинганида 171,2±6,3 ва 3,79±0,33 мкг/мг оқсилни ташкил килди, яъни 16,6% ва 115,4 ларга кўпайди (4.1-жадвал). Бундан, эндоген кальций митохондрияларда ФХ миқдорини оширади деган хулосага келиш мумкин. Митохондрияларда ФХнинг миқдорини купайишининг сабаби икки хил бўлиши мумкин. Биринчиси трансациллаш жараёнини, яъни митохондрия мембранасида эркин ёғ кислоталари КоА билан ацил-КоА-синтетаза энзими таъсирида реакцияга киришиб, ацил-КоА ҳосил бўлишини пасайишидан бўлади. Бу реакцияни бориши учун АТФ керак бўлади. Бунда АТФ ўзининг фосфорини бериб АДФ га айланади. Демак, бу жараён энергия сарфланиши билан боради [1; 30-б.]. Лизофосфолипид, яъни ЛФХ ацил-КоА-фосфатилдилтрансфераза таъсирида ва ацил-КоА иштирокида фосфолипидга, яъни ФХга айланади ва бунда КоА ажралиб чиқади. Бу трансацилланиш реакцияси учта энзим иштирокида амалга ошади ва улар митохондриянинг ичида жойлашган. Митохондрияда ЛФХнинг миқдорини кўпайишини сабаби фосфолипаза-А нинг ФАга нисбатан гидролитик фаоллигини ошишидан бўлиши мумкин. Митохондриялардаги ФЭнинг миқдори ЭГТА таъсирида 93,8+3,8 мкг/мг оқсилни ташкил қилди. Эндоген Са2+ таъсирида эса ФЭнинг миқдорида ўзгариш кузатилмади, ФЭнинг миқдори бирозгина (7,3% га) кўпайди. Митохондрияларга 5.10-9 М СаС12 қўшиб инкубация қилинганида ФЭнинг микдорида бирозгина кўпайиш тенденцияси кузатилди, 5.10-8 М да назоратдаги кўрсатгичга тенглашди. Митохондрияларга қўшилган кальцийнинг миқдори 5.10-7 М га тенг бўлганда ФЭнинг микдорида камайишга бошлади, 5.10-6 М га тенг бўлганда назоратдаги 50
кўрсатгичга нисбатан 13,7% га, 5.10-6 М да - 22,1% га камайди. Демак, оз миқдордаги кальций ФЭнинг миқдорини бирозгина ошириб, кўпи камайтиради.
Организмда кислород молекуласи одатда ўз-ўзидан назорат қилиб бўлмайдиган кимёвий реакцияларга киришмайди, унинг фаоллаши учун энзимли жараёнлар керак, одам ва ҳайвонларда кислород метаболизмини асосий энзимлари оксидазалар ва оксигеназалар хисобланади. Бу энзимларнинг каталитик марказларида кислород охирги бирикмаларга айланади ва ҳужайралардаги органик макромолекулаларга хавф солмайди. Ҳужайраларни жарохатловчи агенти организмда бир қатор физик-кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган ROS хисобланади. ROS ҳосил бўлишини асосий механизмлари одатда митохондрия ва микросомаларнинг электрон ташиш занжирларини фаолиятини бузилиши билан боғлиқ.
Биологик мембрана ва уларнинг хусусиятларини модификациялаш жараёнларида мухим роль ўйнайдиган кенг спектрли оралиқ ва охирги махсулотларни ҳосил қилишга олиб келувчи ЛПОни серқирра занжир реакциялари бизга маълум. Булар алдегидлар, кетонлар, алканлар, тармоқланган занжирли ва циклик халқа сақловчи турли узун занжирли алкенлар, хамда охирида поляр сохали битта қисқа (одатда 1 чи холатда) ва битта узун занжирли (одатда 2 чи холатда) фосфолипидлардир [4; 36–40-б; 11; 81–84-б;].
ЛПО жараёнининг хаддан ташқари муҳимлиги шундан иборатки, у ҳам бўлса биомембраналардаги фосфолипидларни “биқатлам” тузилишини физиологик ахамиятга эга бўлган модификацияларидан бирини ташкил қилади, мембрана структураларини бўлакларга бўлишда ва фосфолипидларини янгиланишида қатнашади [4; 36–40-б; 127; 2–4-б.]. Шу сабабли онтогенезда организм аъзо, тўқима, ҳужайра ва органеллалар даражасида ЛПО жараёнини ва антиоксидант тизимларнинг фаолликларини ўрганиш бу жараёнларни таъсир механизмларини янада тўлароқ тушунишга ва улардан тиббиётда фойдаланишга имконият яратади.
Навбатдаги тажрибамизда туғилишдан то қарилик даврларигача бўлган даврларда жигар ҳужайралари митохондрияларида НАДФ.Н-га боғлиқ ЛПОдаги ўзгаришлар тўғрисида олинган натижалар тахлил қилинган.
Туғилгандан кейин орадан 30 кун ўтгач каламушларни 2 гуруҳга бўлинди. Биринчи 51
гуруҳдаги ҳайвонлар одатдаги овқат рационида боқилди, иккинчи гуруҳдаги ҳайвонлар биринчи гуруҳдагиларга берилган овқатни ярми билан боқилди. Кейинги ойларда (2 ойдан то 36 ойгача) биринчи ва иккинчи гуруҳдаги каламушларнинг жигари митохондрияларида НАДФ.Н-га боғлиқ ЛПО кўрсаткичларидаги ўзгаришлар тўғрисида олинган натижаларни бир бирига таққослаб таҳлил қилинди.
Орадан 2 ой ўтгач нормал ва КЧД билан билан боқилган каламушларнинг жигар митохондрияларида НАДФ.Н-га боғлиқ ЛПО кўрсаткичларидаги ўзгаришлари тўғрисида олинган натижаларни бир-бирига қиёслаб ўрганганимизда нормал рацион билан боқилган каламушларнинг жигар митохондрияларида ЛПО кўрсатгичлари 1-2 кун ўтгандан кейин олган натижаларга нисбатан 12,5% ларга пасайган бўлса, кам диетали озуқа билан боқилган каламушчаларнинг жигари митохондрияларида ЛПО, аксинча 12,4% га кўпайди. Агар, норма билан тажрибадаги ўзгаришларни бир-бирига солиштирганда олинган кўрсатгич 0,78 ни ташкил килади. Бундан, бу муддатда нормал рацион билан боқилган каламушларнинг жигари митохондрияларида НАДФ.Н-га боғлиқ ЛПО маҳсулоти МДА миқдори пасаяди, кам диетали овқат рациони билан боқилганларда эса, аксинча ошади деган хулосага келиш мумкин.
Тажрибанинг кейинги муддатлари (2, 12, 24 ва 36 ойларда) нормал рацион билан каламушларнинг жигар митохондрияларида НАДФ.Н-га боғлиқ ЛПОни пасайиши аввалги мудатдаги кўрсатгичга нисбатан бирозгина тезлашади, аммо, кам рацион билан каламушларда деярли ўзгармайди. Бу муддатларда, назорат билан тажрибадаги ўзгаришларни бир-бирига солиштирганда олинган кўрсатгичлар 0,78 дан 0,51 атрофида тебраниб туради. Нормал диета билан боқилган назорат гуруҳи каламушлари жигар митохондрияси НАДФ.Н-га боғлиқ ЛПО маҳсулоти МДАни 2 ойдан то қарилик 36 ойгача бўлган кўрсаткичларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2 ойликдан 24 ойгача бўлган даврда митохондрия ЛПО аста секин камайган бўлса, 36 ойлик бўлганда эса бироз ортганлиги аниқланди
52
Орадан 3 ой ўтган, нормал диетадаги каламушчаларнинг жигари митохондрияларида кцинатни фосфорланишли оксидланишини пасайиши аввалги муддатдагиларга нисбатан янада тезлашди. Кам диетадаги каламушчаларнинг жигари митохондрияларида сукцинатни оксидланишли фосфорланишида хеч қандай ўзгариш кузатилмади.
Нормал диета билан боқилган ҳайвонларнинг жигар митохондрияси инкубация муҳитида сукцинат субстрати мавжуд шароитда 2, 12, 24 ва 36 ойликда митохондрия нафас олиш тезлигининг V3 ҳолати мос равишда 194,3±3,4; 174,6±5,3; 176,3±5,9 ва 143,9±4,5 мкм атом О/мин.мг.оқсилни ташкил этганлиги аниқланди (3.3-расм). Тажриба сифатида олинган ҳайвонларни КЧД билан боқилгандан кейин уларнинг жигар митохондриясининг нафас олиш тезлиги сукцинат субстрати иштирокида назоратга нисбатан 2, 12 ва 24 ойликда мос равишда 25,2%; 16,5% ва 19,7% камайганлиги аниқланди. 36 ойлик каламушларнинг жигар митохондрияси нафас олиш тезлигининг V3 ҳолати назоратга нисбатан ўзгариш кузатилмади (3.3-расм).
Агар нормал диетада ва кам диетада боқилган каламушларнинг жигари митохондрияларида сукцинатни фосфорланишли оксидланиши қиёсий таққосласак 4 ойдан то 24 ойгача ўзгариш деярли бўлмади. Орадан 26 ой ўтгандан кейин нормал диета билан боқилган каламушларнинг жигари митохондрияларида сукцинатни фосфорланишли оксидланиши аста секин пасая бошлади, аммо кам диета билан боқилган каламушларда эса деярли ўзгариш бўлмади. Демак, нормал диета билан боқилган қари хайвонларнинг жигари митохондрияларида сукцинатни фосфорланишли оксидланиши пасая бошлайди, кам диетада боқилганларда эса бундай холат кузатилмайди.
Нормал ва КЧД билан 36 ойгача боқилган ҳайвонларнинг жигар митохондрияси нафас олиш тезлигининг V4 ҳолати ҳам аниқланди. Туғилгандан кейин 1-2 кун ўтган каламуш болаларининг жигари митохондрияларида сукцинатни V4 метаболик холатда оксидланиши 62,8±3,0 нг атом кислород мин мг оқсилни ташкил қилади (3.4-жадвал). Орадан 15 кун ва 30 кун ўтгандан кейин сукцинатни оксидланиши 8,2 ва 18,7% ларга камайди. Туғилгандан кейин орадан 30 кун ўтгач каламушчаларни 2 гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳдаги ҳайвончалар одатдаги овқат рационида боқилди, иккинчи гуруҳдаги ҳайвонлар биринчи гуруҳдагиларга берилган овқатни ярми билан боқилди Постнатал онтогенезда КЧД билан боқилган каламушларни жигари митохондрияларида сукцинатни оксидланишида Чанс бўйича нафас назоратига (НН) таъсири ҳам аниқланди. КЧД натижасида, жигар митохондрияси V3 ва V4 метаболик ҳолатларда нафас тезлигининг камайиши, нафас занжири бўйлаб электронларни ташилиши сустлашганлигини ва меъёрий даража бузилганлигидан далолат беради. Каламушларни 53
КЧД билан боқилган шароитда, сукцинатга боғлиқ субстрат иштирокида нафас тезлигининг V3 ва V4 метаболик кўрсаткичларнинг ўз навбатида, Чанс бўйича НН кўрсаткичларига ҳам таъсир этиб, уларнинг назоратга нисбатан ўзгаришига сабаб бўлди. Олинган натижаларга кўра, ҳайвонлар 2 ойлик бўлганга қадар бир ҳил стандарт вивария шароитида озиқлантирилди. Она каламушларга калорияси чекланмаган озиқалар мунтазам бериб борилди. 2 ойликкача бўлган каламуш болаларининг жигар митохондриясининг НН назорат кўрсаткичларидан деярли фарқ қилмаслиги аниқланди. Фақат уларнинг ёши ортган сари НН кўрсаткичлари бироз ошганлиги аниқланди. Туғилгандан 1-2 кун ўтгандан кейин каламушчаларнинг жигари митохондрияларида сукцинатни оксидланиши Чанс бўйича нафас кўрсатгичи 2,86±0,06 ни ташкил қилади. Орадан 15 ва 30 кун ўтгандан кейин сукцинатни оксидланиши Чанс бўйича нафас кўрсатгичи 41,9 ва 66,0% ларга кўпайди (3.5-жадвал).
|
| |